Norma.uz
СБХ
23.07.2018 АВ хизмат муддатини ўзгартириш мумкин
Корхона (асосий фаолияти – қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш) 2014 йилда янги импорт ускуна сотиб олиб, фойдаланишга жорий этди. Ҳисоб сиёсатига кўра амортизация тўғри чизиқли усулда ҳисобланади. Корхона ускуна ва бино учун пастроқ амортизация нормасини белгилаб, ўз ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритишга ҳақлими?
далее...»»
02.08.2018 АВ қиймати бўйича ҳисобга олинади
Корхона оператив ижара шартномаси бўйича асосий воситаларни ижарага олади. Ижарага берувчи шартномада ва қабул қилиш-топшириш далолатномасида уларнинг қийматини кўрсатмайди. Натижада АВни балансдан ташқари 014-счётда акс эттириб бўлмайди, сабаби уларнинг пулдаги баҳоси кўрсатилмаган. Ижарага олинган АВ ҳисоби қандай юритилади: фақат номи ва сони бўйичами ёки ижарага берувчидан уларнинг қиймати кўрсатилган шартномани ёки қабул қилиш-топшириш далолатномасини сўраб олиш керакми?
далее...»»
22.01.2019 АВ ҳисоби: қиймат чегарасини белгилаймиз
Корхона раҳбари буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун (АВнинг турли гуруҳлари учун) ҳисоб сиёсатида улар қийматининг турли чегараларини белгилашга ҳақлими? Масалан, бинолар, иншоотлар ва узатиш қурилмалари учун – 40 ЭКИҲдан ортиқ; машина ва ускуналар учун – 30 ЭКИҲдан ортиқ; транспорт воситалари учун – 20 ЭКИҲдан ортиқ.
далее...»»
22.10.2018 АВ: таъмирлашми ёки реконструкция?
Корхона балансида юкни темир йўл орқали ташишга мўлжалланган темир йўл тепловозлари ва цистерналар бор. Таъмирлаш ташкилотлари ҳар йили цистерналар ва икки хил турдаги тепловозларни хизмат муддатини узайтирган ва узайтирмаган ҳолда капитал таъмирлайдилар. Тепловозни хизмат муддатини узайтирган ҳолда таъмирлаш далолатномасида унинг техник паспортида кўрсатилган конструктив ўзгартиришлар киритилгани қайд этилди. Хизмат муддатини узайтирган ҳолда капитал таъмирлаш харажатларини маҳсулот таннархига киритиш мумкинми ёхуд тепловоз ва цистерна қийматини ошириш керакми?
далее...»»
01.06.2017 Аванс тариқасидаги таътил пули: ишдан бўшатишда ушлаб қолиш
Ходим келишилган жадвалга биноан жорий иш йили учун 2016 йил июнда навбатдаги меҳнат таътилини расмийлаштирди. Оилавий шароитига кўра ўша йилнинг ноябрида ишдан бўшади. Агар илгари аванс тариқасида таътил пули ҳисоблаб ёзилган бўлса, ишдан бўшаётганда ходимнинг қарзи суммасини қандай ҳисоблаш керак?
далее...»»
25.07.2018 Аванс тўловлари ушланмайди
Корхона (ЯСТ тўловчиси) экспорт билан шуғулланади, тушум чет эл валютасида келиб тушади, фаолияти – лицензияланмайдиган. Улгуржи савдога лицензия олишни режалаштирмоқдамиз. Лицензия олингандан кейин банк экспорт бўйича тушумдан 5%лик аванс тўловларини бюджетга ундирадими?
далее...»»
05.12.2017 Аванс тўловлари: ким, қанча ва қачон тўлайди
ЯСТ тўлаймиз, умумбелгиланган солиқларга ўтмоқчимиз. Қандай солиқлар бўйича аванс тўловларини тўлашимиз керак бўлади?
далее...»»
23.12.2013 Авансдан солиқ ушланмайди
Корхонамизда 2 йиллик молия-хўжалик фаолиятимиз бўйича солиқ маслаҳати ўтказилганда бизга ходимларга берилган иш ҳақи авансидан жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ хато ушланганлигини кўрсатишди. Солиқ маслаҳатчиларининг хулосаси тўғрими?
далее...»»
04.05.2015 Авария ҳисоби

Суғурта компанияси ва ЙТҲ айбдоридан олинган товон суммаларини ҳисоблаб ёзиш ва уларнинг келиб тушиши қандай проводкалар билан акс эттирилади?


далее...»»
19.02.2013 Аввал аттестация, кейин имтиёз
Ногиронлар учун суғурта бадаллари бўйича махсус имтиёзлар назарда тутилмаган. СКнинг 308-моддасида кўрсатилган тўловларгагина суғурта бадаллари солинмайди.
далее...»»
18.11.2015 Аввал ахборот, кейин товар етиб келади

Эндиликда автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиладиган товарлар ва транспорт воситаларини божхонада расмийлаштириш янада такомиллашадиган ва расмийлаштириш вақти қисқарадиган, қолаверса, улар тўғрисидаги ахборотларнинг ишончлилиги ошириладиган бўлди.


далее...»»
11.08.2014 Аввал ишлар бажарилди, кейин контракт тузилди
Доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган хорижий компания норезидентнинг фойдасига солиқ солиш базасини белгилаётганда бундай харажатларни эътироф этиши мумкинми?
далее...»»
30.11.2015 Аввал солиқ, кейин – ушланма ушлаб қолинади

Суднинг ҳал қилув қарори бўйича иш ҳақининг қайси суммасидан 30% ушланади – ҳисоблаб ёзилганиданми ёки солиқлар ушланганидан кейин қолган иш ҳақиданми?


далее...»»
24.08.2015 Аввал шартнома, кейин машина

Корхона томонидан ходимнинг автомобилидан текин фойдаланганда мулкий ҳуқуқларнинг бозор қиймати қандай аниқланади? Корхона зиммасида қандай солиқлар юзага келади?


далее...»»
08.01.2020 Аввал ҳисобланган солиқни тузатиш
Корхона (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) 2019 йилнинг ярим йиллик якунларига кўра фойда олган. Фойда солиғи ҳисобланган ва тўланган. Солиқни ҳисоблашда Дт 9810 – Кт 6410 бухгалтерия проводкаси берилган. 2019 йилнинг 9 ойида молиявий-хўжалик фаолияти зарар билан якунланган, фойда солиғини тўлаш мажбурияти юзага келмаган. 2019 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича корхона зарар кўрган бўлса, аввал ҳисобланган фойда солиғига қандай бухгалтерия проводкалари билан тузатиш киритилади?
далее...»»
08.05.2018 Аввал ҳисса киритилади, кейин қайта рўйхатдан ўтказилади
Муассиснинг устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарори санаси давлат рўйхатидан ўтказилган санадан фарқланса, бухгалтерия проводкалари қандай кетма-кетликда амалга оширилади?
далее...»»
15.06.2015 Аввалги бухгалтернинг хатоси

2014 йилги барча ҳисоботлар топширилган, молиявий натижа ҳисобланганлигини инобатга олганда, 2015 йилда бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари бўйича тузатиш проводкаларини қандай қилиб тўғри бажариш мумкин?


далее...»»
15.10.2019 Аввалги солиқлар – ўтган йилдаги ставкалар бўйича
2019 йил апрелда кадрлар бўлими ходимнинг 2018 йил декабрь ойидаги иш вақтини ҳисобга олиш табелини бухгалтерияга топширди. У тузилаётганда ушбу ходимни киритишни унутганлар. Ходимнинг 2018 йил декабрь ойидаги иш ҳақидан ЖШДС ва бошқа мажбурий ушланмалар, ушбу ходимга иш ҳақи 2019 йил апрелда ҳисобланган бўлса, қайси (2018 ёки 2019) йилги ставкалар бўйича ушланади?
далее...»»
11.10.2019 Аввалги солиқлар – ўтган йилдаги ставкалар бўйича
2019 йил апрелда кадрлар бўлими ходимнинг 2018 йил декабрь ойидаги иш вақтини ҳисобга олиш табелини бухгалтерияга топширди. У тузилаётганда ушбу ходимни киритишни унутганлар. Ходимнинг 2018 йил декабрь ойидаги иш ҳақидан ЖШДС ва бошқа мажбурий ушланмалар, ушбу ходимга иш ҳақи 2019 йил апрелда ҳисобланган бўлса, қайси (2018 ёки 2019) йилги ставкалар бўйича ушланади?
далее...»»
19.02.2013 Аввали пинҳон, кейини ошкор!
2012 йилда «Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 268 та қонунбузарлик ҳолатларида салкам 907 млн сўм эквивалентдаги нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика