|
04.06.2024
Кўчма савдода касса чеклари бериладими?
Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар муайян савдо шохобчасига, муайян манзилга рўйхатдан ўтказилади. Онлайн-НКТни рўйхатдан ўтказишда тадбиркор ҳатто унинг географик координаталарини тақдим этади. Бинобарин, уни бошқа шохобчада қўллаш мумкин эмас. Етказиб бериш хизматлари ва кўчма савдо субъектлари қандай йўл тутиши лозим? далее...»» |
|
26.08.2025
Кўчмас мулк ижара шартномаси солиқ органларида ҳисобга қандай қўйилади
Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномалари давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилади (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚ 3-б. «в» к.б., 02.04.2022 йилдаги 150-сон ВМҚга 1-илова, 2-б.). Ҳисобга қўйиш ijara.soliq.uz ёки ЯИДХП ёрдамида амалга оширилади. далее...»» |
|
21.11.2016
Кўчмас мулк сотилганда даромад солиғи: ким, қачон ва қанча тўлайди
Юридик шахс (фирма) жисмоний шахсдан нотурар жой сотиб олиш учун банкдан кредит оляпти. 1. Нотурар жойни реализация қилишдан олинган жисмоний шахснинг даромадларига қандай солиқ ставкасида солиқ солинади? 2. Жисмоний шахс мустақил равишда солиқни тўлаши мумкинми? Ёки буни харидор корхона қилиши шартми? далее...»» |
|
27.09.2013
Кўчмас мулк сотилди. Марҳамат қилиб солиқларни тўланг
Юридик шахслар ўртасида кўчмас мулк объектларига мулк ҳуқуқи ўтганда юзага келадиган солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби. далее...»» |
|
03.05.2019
Кўчмас мулк чиқиб кетганда тўланадиган солиқлар
Ягона муассис (ҳиссадаги улуши – 100%) устав капиталига ҳиссани камайтиришга – асосий восита (бино) тарзида киритган улушининг бир қисмини олишга қарор қилди. Асосий восита ҳиссани шакллантириш чоғида кўрсатилган қиймат бўйича қайтарилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
|
15.04.2020
Кўчмас мулк чиқиб кетишда улуш ҳисобига берилганда
Корхона (МЧЖ, умумбелгиланган солиқларни тўловчи) дори воситаларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланади. Иккита муассис-жисмоний шахс – ЎзР резиденти бор, улар устав фондида тенг улушга эга. Улардан бири муассислар таркибидан чиқмоқчи. Корхона балансида нотурар кўчмас мулк мавжуд, у асосий восита сифатида ҳисобда туради. Чиқиб кетаётганда муассис уни ўз улуши ҳисобига олиб кетмоқчи. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? далее...»» |
|
07.12.2024
Кўчмас мулк янги регламент бўйича бошқа юридик шахсга қандай топширилади
3 декабрдан нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид шартномаларни расмийлаштириш ва унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (29.11.2024 йилдаги 795-сон ВМҚ) кучга кирди. Регламент ҳадя ва рента шартномаларидан ташқари, нотурар кўчмас мулкни юридик шахслар ўртасида топшириш ҳолатларининг барчасига татбиқ этилади. далее...»» |
|
12.05.2025
Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш
Хусусий корхона директори бинони балансдан чиқариб, ўзига жисмоний шахс сифатида расмийлаштирмоқчи. Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди. Бинога бўлган мулк ҳуқуқини компаниядан директорга ўтказишни қандай тўғри расмийлаштириш мумкин? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
|
05.10.2020
Кўчмас мулкни беришнинг солиқ оқибатлари
Балансимизда ҳисобда турган, Жиззах вилоятида жойлашган ҳудудни бошқа МЧЖнинг устав фондига бинолари ва туташ ерлари билан бермоқчимиз. Ҳудуд УФга берилганидан кейин мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш мажбурияти кимда бўлади? далее...»» |
|
15.04.2025
Кўчмас мулкни бузиш учун компенсация олишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади
Кўчмас мулк объектини бузиш учун бизга компенсация ажратилди. Компания умумбелгиланган солиқ солиш тизимида. Компенсация олиш қандай солиқ оқибатларини келтириб чиқаради? Саволга «Норма» экспертлари Дилором САИДОВА ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: далее...»» |
|
28.01.2025
Кўчмас мулкни бузиш: қандай ҳисобга олиш ва солиққа тортиш керак
Янги қурилиш ва шаҳар ҳудудларини ободонлаштириш бизнес ёки уй хўжаликларига тегишли бўлган мавжуд иморатларни бузишсиз камдан-кам ҳолларда амалга оширилади. Бу йўқотилган мулкни бузилаётган кўчмас мулк эгаси ва қурувчининг бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттириш керак? Бузилаётган кўчмас мулк объектининг қийматини қоплаш тартиби солиқларга қандай таъсир қилади? далее...»» |
|
11.02.2021
Кўчмас мулкни зарарига сотиш
Ҳокимиятга топширилган кўчмас мулк эвазига корхонамиз (МЧЖ – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси) 4 млрд сўмлик бошқа шунга тенг қийматдаги кўчмас мулкни олган. Яъни МЧЖ ҳисобида бу операциядан даромад ҳам, зарар ҳам вужудга келмади. Фаолият учун бу кўчмас мулк керак эмас. Раҳбаримиз уни 600 млн сўм нархда сотишга қарор қилди. 1. Мулкнинг кадастр қийматини қандай билиш мумкин? 2. Балансда қандай қиймат акс эттирилиши керак: кадастр қийматими ёки ҳокимият томонидан берилган қабул қилиш-топшириш далолатномасида кўрсатилганими? 3. Мулкни сотиш учун қандай тартиб-таомиллар бажарилиши керак? 4. Кўчмас мулк кадастр, баланс ёки бозор қийматида сотилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
|
04.08.2025
Кўчмас мулкни ижарага беришда ҚҚС қандай ҳисобланади
Тавсияга 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1011-сон Қонунга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди далее...»» |
|
03.11.2014
Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш йўлида
Ҳар бир давлат мулкни рўйхатдан ўтказишни соддалаштиришга, технологик тараққиётнинг муқаррарлигини ҳисобга олиб эса, уни автоматлаштиришга интилади. далее...»» |
|
20.12.2019
Кўчмас мулкни сотиш: кадастр ва мол-мулк солиғи
Акциядорлик жамияти республика аукциони орқали заводнинг собиқ профилактория биносини тўловни 2020–2024 йилларда тўлаш шарти билан реализация қилди. 1. Харидорга кўчмас мулкнинг кадастр ҳужжатлари қандай муддатда берилади? 2. 2020 йилдан 2024 йилгача мол-мулк солиғини қандай тўғри тўлаш мумкин? далее...»» |
|
08.03.2025
Лаборатория идишлари учун код
Лаборатория колбалари, стаканлари, бюреткалари ва ҳоказолар – тиббий мақсадлар учун эмас, балки саноат лабораториялари учун мўлжалланган идишлар қайси код остида расмийлаштирилишини айтиб берсангиз. Улар нимадан тайёрланганини билмайман, Туркиядан юборувчи шахс улар боросиликат шиша ёки кварцдан тайёрланганини оғзаки тарзда айтди. Дастлабки белгилашда 701710 ёки 20 кодини аниқладим, лекин 20 кодини қўйиш учун менда иссиқлик кенгайиш коэффициенти ҳақида маълумот йўқ. далее...»» |
|
01.06.2017
Лавозим маошидан 15%
Президентнинг 6.05.2017 йилдаги ПҚ-2960-сон қарори билан аҳоли бандлиги ўсишининг прогноз кўрсаткичларини бажарганлиги учун маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш тизими жорий этилди. далее...»» |
|
28.10.2020
Лампаларга маркировка талаб этилади
Энергия самарадорлигига доир товарларни маркировкалаш мажбурияти қайси ҳужжатда назарда тутилганлигини айтиб берсангиз. Олиб киришда у татбиқ этиладиган приборлар рўйхати мавжудми? Оддий маиший лампалар унга киритилганми? далее...»» |
|
23.04.2018
Лизинг битимлари: лизинг берувчидаги ҳисоб ва солиқлар
Лизинг иқтисодиёт реал секторининг инвестиция билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш имконини берувчи энг муҳим дастаклардан бири ҳисобланади. Ушбу молиялаштириш шакли инвестиция лойиҳаларининг турли иштирокчилари – ташаббускорлар, ускуна ва хизматлар етказиб берувчилар, инвесторлар, кредиторлар ва бошқаларнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиш учун замин яратади. Ўзбекистонда лизинг фаолияти билан шуғулланувчи компаниялар сони йил сайин ортиб бормоқда. Лизингга доир ҳуқуқий муносабатларнинг бундай иштирокчилари лизинг берувчилар деб номланади. далее...»» |
|
30.04.2018
Лизинг битимлари: лизинг олувчидаги ҳисоб ва солиқлар
«СБХ»нинг ўтган сонида (24.04.2018 йилдаги 17 (1237)-сон) лизинг берувчи лизинг операциялари ҳисобини қандай қилиб тўғри юритиши ва солиқларни тўлаши кераклиги ҳақида ёзган эдик. Бугун экспертлар лизинг олувчи лизинг тўловларини бухгалтерия ҳисобида ва солиқ солишда қандай акс эттириши кераклигини тушунтирадилар. далее...»» |
