|
20.10.2015
Капиталга нимани ҳисобдан чиқариш керак?
Молиявий ижара ва (ёки) лизинг бўйича тўловлар квалификацияланган активларга капиталлаштирилиши керакми? Ёки уларни молиявий фаолият бўйича харажатларга киритиш лозимми? далее...»» |
|
18.09.2017
Капиталлаштирилган харажатлар
Бизнинг МЧЖ дам олиш зонаси, шунингдек ўз эҳтиёжлари учун офис қурмоқчи. Бунинг учун юридик, экологик, техник масалалар, мол-мулкни баҳолаш ва бошқалар бўйича хорижий ва маҳаллий маслаҳатчилар жалб этилди. Маслаҳатчиларнинг авиачипталарга, овқатланиш, яшаш, алоқа ва контракт бўйича хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бошқа харажатларини тўлаймиз. Ушбу харажатлар суммаси хизматлар қиймати қатори инвойслар ва бажарилган ишлар далолатномаларига қўшилади. Қурилиш ишларини бажариш учун пудратчилар жалб этилади. Материаллар ва ускуналар ўз маблағларимиз ёки пудратчиларнинг маблағлари ҳисобидан сотиб олинади. Қурилиш якунлангунча маслаҳат хизматлари, пудрат ишлари, шунингдек қурилиш материалларига харажатларни қайси счётда акс эттириш лозим? далее...»» |
|
11.07.2016
Капитални кўпайтирувчи харажатлар
Корхона 01-ҳисобварақда ҳисобга олинадиган бинони реконструкция қилишга рухсатнома олди, материаллар эса 10-ҳисобварақда ҳисобга олинади. Бино реконструкциясини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин? Бино реконструкцияси ва мукаммал таъмирланишида унинг қиймати қандай оширилади? далее...»» |
|
19.10.2020
Капсуладаги сувлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш
ҚҚС тўловчи ишлаб чиқариш корхонаси ходимлар учун капсулада сув харид қилади. Сувлар маъмурият ва турли жойларда жойлашган ишлаб чиқариш цехлари учун олинади. Корхонада ҚҚС солинмайдиган айланма мавжуд эмас. Корхона ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми? далее...»» |
|
22.04.2020
Карантин даврида иш ҳақини қандай камайтириш мумкин
Иш ҳақи билан боғлиқ масала – ҳозирги вақтда ҳам иш берувчи, ҳам ходимлар учун энг оғриқли масалалардан бири. Форс-мажор, ёмон молиявий аҳвол ва ҳисобварақда пуллар мавжуд эмаслиги сабабли иш берувчи ташаббусига кўра иш ҳақини камайтириш имконияти ҳақида buxgalter.uz га юридик фанлари номзоди, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ сўзлаб берди. далее...»» |
|
04.09.2020
Карантин даврида муддати ўтган маҳсулотлар қандай ҳисобдан чиқарилади
Корхона давлат ташкилотлари (болалар боғчалари, касалхоналар ва бошқалар) учун озиқ-овқат маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланади. Улар ҳозирги кунда ҳам карантинда бўлганлиги сабабли бизда сотув тўхтаб қолган, бироқ омборда товарлар қолган. 1. Карантин эълон қилинганлиги муносабати билан яроқсиз ҳолга келган ёки муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳисобдан чиқариш мумкинми? 2. Фойда солиғини ҳисоблашда уларнинг суммасини чегириб ташлаш мумкинми? далее...»» |
|
15.04.2020
Карантин даврида озод этиладилар
Президентнинг 29.01.2020 йилдаги 5537-сон Фармонига биноан божхона тўловларини тўлашдан озод этиладиган дори воситаларининг рўйхати чиқди. Лекин мен шу рўйхатни топганим йўқ. Мазкур рўйхатни чоп эта олмайсизларми? далее...»» |
|
12.06.2020
Карантин даврида олдинги йилларда кўрилган зарарни ҳисобга олиш мумкинми?
Карантин даврида фойда солиғи бўйича солиқ базасини камайтириш имконияти тўғрисидаги саволларга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб беради. далее...»» |
|
22.04.2020
Карантин даврида солиқ тушумлари қанчага камайди?
Бу саволга Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Музаффар Назаров қуйидагича жавоб берди. далее...»» |
|
21.08.2020
Карантин даврида ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани ҳисоблашнинг ўзига хос жиҳатлари
Карантин шароитида кўп корхоналар ўз ходимларини ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқариб ёки маошларини қисқартирган ҳолда масофадан туриб ишлаш режимига ўтказиб, ўз фаолиятларини қисман ёки тўлиқ тўхтатишга мажбур бўлдилар. Ходима ҳақ тўланмайдиган таътилда бўлганда ёки маоши ўзгарганда, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани ҳисоблаб чиқариш учун ўртача ойлик иш ҳақи қандай аниқланади? «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА ана шу саволга жавоб берди. далее...»» |
|
15.04.2020
Карантин пайти: ижарани қандай қилиб тўхтатиб туриш мумкин
Компания фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйиб, масофадан туриб ишлаш режимига ўтган ёки карантин чоралари туфайли молиявий қийинчиликларни бошидан кечираётган бўлса, жой ижараси учун тўловларни нима қилиш керак? Юридик масалалар бўйича «Norma» МЧЖ экспертлари Элеонора МАЗУРОВА ва Альберт САФИН муаммони ечиш вариантлари юзасидан тушунтириш бердилар. далее...»» |
|
22.04.2020
Карантин пайтида вақтинча олиб кириш
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг барча ўтказиш пунктлари орқали енгил автотранспортнинг ҳаракатланиши тўхтатилди. Шу муносабат билан таҳририятимизга шахсий автомобилларини вақтинча олиб кириш режимига расмийлаштирган ва уларнинг муддати яқин вақтда тугайдиган хорижий фуқаролардан мурожаатлар келиб тушмоқда. Бу саволларга жавоб беришни сўраб махсус мухбиримиз Божхона маъмуриятчилигининг илғор ва инновацион усулларини жорий этиш бошқармаси бошлиғи Фарҳод ОЛИМЖОНОВга мурожаат қилди. далее...»» |
|
15.04.2020
Карантин талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
Республикамизда «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун (26.03.2020 йилдаги ЎРҚ-613-сон)қабул қилинди. далее...»» |
|
21.08.2020
Карантин шароитида амортизация ҳисоблашнинг қайси усули фойдалироқ
Ҳозирги шароитда раҳбарнинг асосий вазифаларидан бири корхонанинг молиявий имкониятларини сақлаб қолиш – ходимларга иш ҳақи, таътил пули ва бошқа тўловларни, бюджетга солиқларни тўлаш, бизнес фаолият юритиши нуқтаи назаридан бошқа биринчи навбатдаги вазифаларни ҳал қилиш ҳисобланади. Бунинг учун ҳар бир корхона қонун ҳужжатларини бузмаган ҳолда ўз харажатларини имкон қадар мақбуллаштиришга ҳаракат қилади. Асосий воситалар амортизацияси бундай харажатларнинг салмоқли улушини ташкил этади. «Team University» МЧЖ молиявий директори, «Profi Training» бизнес-тренери Александра ТОЛМАЧЁВА (CAP, CIPA, DipIFR (ACCA), CIMA (P1, P2) buxgalter.uz илтимосига кўра ҳозирги шароитда уни ҳисоблашнинг қайси усули самаралироқ эканлигини тушунтириб берди. далее...»» |
|
22.08.2020
Карантин шароитида божхона расмийлаштируви
Қулай санитария-эпидемиологик муҳитни таъминлаш мақсадида мамлакатимиз Бош вазири бошчилигида Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси ташкил этилган эди (29.01.2020 йилдаги Ф-5537-сон). Комиссия коронавирусни профилактика қилишнинг замонавий ва самарали усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек профилактик ва эпидемиологияга қарши комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради. далее...»» |
|
18.09.2020
Карантин шароитида фойда солиғи қандай тўланади
Карантин даврида иқтисодиёт тармоқлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида Президентнинг 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармони билан бизнес нуқтаи назаридан жуда мураккаб бўлган шароитда хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди. Шундай чоралардан бири – кутилаётган ҳажмлардан келиб чиқиб фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш ҳуқуқи. Ушбу тартибнинг муҳим амалий жиҳатларини buxgalter.uz илтимосига кўра молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ тушунтирди. далее...»» |
|
15.04.2020
Карантин: бошланғич ҳужжатлар билан қандай ишланади
Бухгалтерия, кадрлар бўлими, юридик хизмат ходимлари ўзини ўзи яккалаш даврида ҳам ишни тўхтатмасликлари учун файллар, бошланғич ҳужжатларни йиғишлари, уларнинг кўчирма нусхаларини тайёрлаб, сканерлаб, кўчириб олиб, уйдаги компьютерларига бухгалтерия ва бошқа дастурларни ўрнатишлари лозим эди. Бу ишларни амалга оширгандан кейин улар бошқа муаммога тўқнаш келдилар: энди бошланғич ҳужжатларни қандай ёзиб бериш, имзолаш, топшириш ва олиш мумкин? Масалан, озиқ-овқат дўкони ёки дорихонанинг бугунги кундаги реализацияси кўрсаткичларини қандай олиш мумкин? далее...»» |
|
29.04.2020
Карантин: Самарқанд туманида 300 минг АҚШ долларилик помидор экспорт қилинди
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида гидропоника усулида иссиқхоналар ташкил этилаётгани сифатли полиз маҳсулотларини етиштиришда муҳим ўрин тутмоқда. Бундай ихчам ва самарадор иссиқхоналар кўплаб янги иш ўринлари яратиш имконини бераётир. далее...»» |
|
29.04.2020
Карантин: ҚҚС қўшимча ҳисобланмаслиги учун нима қилиш керак
Карантинга қарамай корхоналар солиқчилардан қўшимча солиқлар ҳисобланган талабномаларни олишда давом этмоқдалар. Бу вазиятда солиқ органини тушуниш мумкин: давлат бюджетини тўлдириш масалалари ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Корхоналар агар талабномага рози бўлсалар, бироқ уни тўлай олмасалар, бундай вазиятда нима қилишлари керак? Ёки талабномага рози бўлмасалар, бироқ карантин сабабли жавоб йўллашда муаммолар юзага келган бўлса, қандай йўл тутиш керак? далее...»» |
|
19.05.2014
Карго тизими қандай ишлайди
Мен республикамизда «Карго» тизими қандай ишлаётгани тўғрисида билмоқчи эдим. Мен қандай қилиб ва нима учун тўлашим керак бўлади, пировардида тахминан қанча тўлайман? Газетангиз йирик ва кичик тадбиркорларга ёрдам беришини биламан. Менга ушбу масалани тушуниб олишда ёрдам берсангиз, божхонада тадбиркор қандай ҳужжатларни топшириши кераклигини айтсангиз. далее...»» |
