19.03.2013
Келишиб олмасдан
Ишдан чиққан ускунани божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимида олиб чиқиш учун техник-иқтисодий асосланмани ТИАИСВда келишиб олиш лозимми? далее...»» |
11.11.2020
Келишидан бир соат олдин хабардор қилинади
Божхона постида бизнинг манзилимизга темир йўл орқали келаётган юклар тўғрисидаги маълумотларни олдиндан киритишни талаб қилишди. Буни қайси ҳужжат асосида талаб қилишяпти? Бундай ахборот қаерда бўлади? далее...»» |
25.11.2024
Кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтиш керак
Тор доирадаги мутахассислар ЭТТЮХ тизимини такомиллаштириш муносабати билан қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришларни аллақачон муҳокама қилмоқдалар. Гап ЭТТЮХ ва ЭҲФни ягона ҳужжатга бирлаштириш ҳақида бормоқда. далее...»» |
12.12.2017
Кесиш мумкин эмасми
Пойтахтимизда ноқонуний дарахт кесиш кенг миқёсли бизнесга айланган (ёғоч ўтинга, мебель цехларига кетмоқда). Қонунга зид равишда олинган ёғоч оборотини ҳеч ким ҳисобга олаётгани йўқ. Демак, нафақат мамлакат экологиясига, балки иқтисодиётига ҳам зарар етказилмоқда. Бу макродаражадаги масалалардир. Бироқ у ҳаммамизга дахлдор – турар жой мавзеларининг яшил харитаси шиддат билан қисқариб бормоқда... далее...»» |
24.02.2014
Кетган ходимингиз қайтиб келса...
Агар ходим 2 ой ҳеч қаерда ишламасдан яна ишга қайтиб келса, унинг даромадига солиқ умумий шкала бўйича ҳисобланадими ёки унга нисбатан максимал ставка қўлланиладими? далее...»» |
02.10.2017
Кечиб юборилган қарз даромадми?
Президентнинг 3.03.2014 йилдаги ПҚ-2137-сон қарори ¬8-бандига мувофиқ, қурилиш ташкилотлари бюджет олдидаги солиқлардан ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлардан, шу жумладан ҳисобланган пеня ва жарималардан қарзларини ҳисобдан чиқардилар. Қурилиш ташкилоти солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича (Президентнинг ПҚ-2137-сон қарори 6-бандига кўра, фойда солиғидан ташқари) бюджет олдидаги ҳисобдан чиқарилган қарзга бошқа даромад деб қараши керакми? далее...»» |
09.11.2015
Кечиккан суғурта товони
Суғурта маблағларининг келиб тушиши ва мулкдорга автомобилни таъмирлаш харажатларини қоплаш қандай бухгалтерия ёзувлари билан акс эттирилади? Агар мулкдор сарфланган маблағлар қопланишидан бош тортса, олинган суғурта товонига қай тартибда солиқ солинади? далее...»» |
04.09.2020
Кечиккан ҳисобварақ-фактура
Хизматларни бажарувчи хизматлар олинган ойдан кейинги ойнинг 23-санасида ҚҚС ажратиб кўрсатилган ҳолда қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактурани буюртмачига бер-ган. Ўтган ой учун ҚҚС ҳисоб-китоби солиқ инспекциясига топширилган. Бажарувчи-нинг ҚҚС ҳисоб-китобида ҳисобварақ-фактура ўз вақтида киритилган, буюртмачи эса уни ўз Ҳисоб-китобига кирита олмаган. Буюртмачи кирувчи ҳисобварақ-фактурани кечикиб олганлиги сабабли кейинги ойдаги ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттириши мумкинми? далее...»» |
25.02.2021
Кечиктириб тўлаш ва бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақида
Божхона тўловларини ишлаб чиқариш фаолияти зарар кўрмаган ҳолда тўлаш қимматга тушадиган вазиятни бошдан кечирдик (карантиндан кейин кўпчилик шундай ҳолга тушган бўлса ажаб эмас). Божхонага оид қонун ҳужжатларида кечиктириб тўлаш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш назарда тутилган. Буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? Солиққа оид қонун ҳужжатларида божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини берувчи норма мавжудми? далее...»» |
18.09.2020
Кечиктирилган солиқ бўйича имтиёзли ставка
Молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ norma.uz билан интервьюсида Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон) кимларга татбиқ этилиши ва ушбу имтиёзларни қўллаш учун шартлар қандай эканлигини тушунтирди. Фармонни ижро этиш мақсадида қандай бизнес «кичик бизнес» ҳисобланади, имтиёзлар якка тартибдаги тадбиркорларга татбиқ этиладими, илгари кечиктирилган солиқ суммаларини ҳисобдан чиқариш таомили қандай, солиқ бўйича кечиктиришга эга бўлган ҳолда солиқларнинг имтиёзли ставкаларидан фойдаланиш мумкинми? далее...»» |
29.04.2020
Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) шакли қандай танланади
Карантин шароитларида давлат бизнесга турли солиққа оид енгилликларни, шу жумладан солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)ни тақдим этмоқда. «Norma» МЧЖнинг етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВ барча преференциялар, уларни тақдим этиш шартлари ва норматив ҳужжатларга ҳаволаларни битта жадвалга йиғди. далее...»» |
15.05.2017
Кечиктириш учун пеня тўлаш қоидаси
Олди-сотди шартномасига кўра сотувчи сотиб олувчига маҳсулотни белгиланган муддатидан кечиктириб етказиб берди. Маҳсулот учун 15 фоизлик аванс суммаси олдиндан ўтказиб берилган. Шартномада сотувчининг маҳсулот етказиб берилмаган қисмидан кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиз миқдорида ¬пеня тўлаши белгиланган. Сотиб олувчи маҳсулотнинг қолган 85 фоизлик қисмини тўлаётганда кечиктирилган кунлар учун пеняни ҳисоблаб ушлаб қолишга ҳақлими? далее...»» |
18.06.2013
КИБЕР-ЖИНОЯТГА ҚАРШИ КИБЕР-ХАВФСИЗЛИК
Кибер-жиноят бутун дунёда оддий жиноятларга тенглаштирилмоқда, уларни содир этган шахслар эса қонун бўйича жазоланмоқда. далее...»» |
16.12.2024
Кибер-парк резидентининг ходимига моддий ёрдам тўлашда имтиёз қўллаш мумкинми?
Корхона – Кибер-парк резиденти, иш ҳақи солиқлари бўйича имтиёзларни қўллайди. Ходимлардан бири моддий ёрдам олади. Бу ҳолда уни тўлашда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўлаш керакми? далее...»» |
15.11.2017
Кийим-кечаклар кластер усулида ишлаб чиқарилади
Кичик бизнес субъекти ёки хусусий тадбиркор якка ўзи ташқи бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаб, рақобатга кириша олмайди. Демак, ўз ўрнига эга бўлишнинг бошқа усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Масалан, бошқа ташкилотлар билан корпорация тузиш, ишлаб чиқариш занжирини жорий этиш, шунингдек, ҳудудий ишлаб чиқариш кластерларини ташкил этиш мумкин. Яъни муайян ҳудудда бир йўналишдаги, бир-бирини тўлдирувчи, бирининг маҳсулоти иккинчиси учун хом ашё сифатида ишлатиладиган бир неча корхоналарни бирлаштириш мумкин. далее...»» |
14.05.2013
КИМ «ЎНЛИККА» КИРДИ
«Аудиторлик хизматлари сифатини яхшилаш ва аудиторлик ташкилотларининг амалий фаоллигини ошириш» мавзусида республика конференцияси ўтказилди. далее...»» |
14.05.2013
КИМ «ЎНЛИККА» КИРДИ
«Аудиторлик хизматлари сифатини яхшилаш ва аудиторлик ташкилотларининг амалий фаоллигини ошириш» мавзусида республика конференцияси ўтказилди. далее...»» |
14.05.2013
КИМ «ЎНЛИККА» КИРДИ
«Аудиторлик хизматлари сифатини яхшилаш ва аудиторлик ташкилотларининг амалий фаоллигини ошириш» мавзусида республика конференцияси ўтказилди. далее...»» |
21.10.2013
Ким билан ҳамкорлик қилишни билинг
Маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилаётганда ваколатхонамиз нималарга ҳушёр бўлиши ва нималарга эътиборли қараши лозим бўлади? далее...»» |
16.03.2021
Ким ЖШДС тўлайди
Корхона муассиси ва раҳбариман, унинг балансида нотурар жой биноси ҳисобда туради. Биринчи қаватда стоматология кабинети жойлашган, иккинчи қаватда эса оилам яшайди. Кадастр ҳужжатлари бўйича бино нотурар жой сифатида ҳисобга олинган. Иккинчи қаватни нотурар жой тоифасидан турар жой тоифасига ўтказишга қарор қилдим. 2020 йил июлда Президентнинг фармонлари амал қилаётган даврда нотариус орқали турмуш ўртоғимга ҳадя қилиб ўтказдим. Айни пайтда солиқ инспекциясидан корхона бинонинг иккинчи қавати қийматидан 12% миқдорида ЖШДС тўлаши ҳақида талабнома келди. Турмуш ўртоғим – ЎзР резиденти. Бинонинг бир қисмини жисмоний шахсга ҳадя қилган корхона бу жисмоний шахс учун ЖШДС тўлаши лозимми? далее...»» |