Norma.uz
Публикации
05.11.2024 Ўзаро ҳамкорликнинг янги тизими
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Қўмита) фуқаролар ва юридик шахслар билан самарали ўзаро ҳамкорлик бўйича қадамлар қўймоқда. Қўмита Telegramда @rquzBot дастурини ишга туширди. Унинг фойдаланувчилари рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ҳар бир ариза, шикоят ва таклиф бўйича тезкор ва қисқа муддатда жавоб олишлари мумкин. Қўмитада таъкидлашларича, ҳар бир мурожаат раҳбарият даражасида назорат қилинади.
далее...»»
05.11.2024 «Mening fikrim»: жамоавий мурожаатлар учун электрон майдонча
Ўзбекистон фуқаролари «Mening fikrim» веб-портали орқали ваколатли давлат органларига электрон жамоавий мурожаат юбориш ҳуқуқига эга. Буни қандай қилиб саводли амалга ошириш янги таҳрирдаги Низомда* белгиланган. Портал орқали кўриб чиқиш давлат органлари – Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари кенгашлари ваколатига кирадиган мурожаатлар қабул қилинади.
далее...»»
05.11.2024 Электр истеъмолининг базавий меъёрини оширишга асос йўқ
Электр энергияси истеъмолининг 200 кВт/соат миқдоридаги базавий меъёри ўзгаришсиз қолмоқда. Энергетика вазирлиги яқин вақт ичида уни ошириш режалаштирилмаётганини тушунтириб берди. Аҳолининг асосий қисми ижтимоий меъёрга сиғади, деб ҳисоблайди энергетиклар. Шундай қилиб, жорий йилнинг июнь ойида аҳолининг 71%и ойига 200 кВт/соатгача электр энергияси истеъмол қилган ва белгиланган лимитдан ошмаган. Истеъмолчиларнинг 22%и – 201 дан 1000 кВт/соатгача (улардан 11%и 201 дан 300 кВт/соатгача фойдаланган) 900 сўмдан тўлаган. Фақат аҳолининг 7%и июнь ойида 1 001 дан 10 000 кВт/соатгача истеъмол қилган ва 1 350 сўмдан тўлаган. «Шундан келиб чиқиб, ойлик базавий меъёрни ошириш учун асос йўқ», – деб ҳисоблайди Энергетика вазирлиги.
далее...»»
05.11.2024 Аризани кўриб чиқишга киришмасдан рад этишди
Ўтган икки ойнинг энг шов-шувли мавзуси электр энергияси истеъмолининг 200 кВт/соат миқдорида ижтимоий меъёрини жорий этиш бўлди. Ижтимоий тармоқлардаги кўплаб постлар ва изоҳларга қараганда, янгилик оддий фуқароларга салбий таъсир кўрсатди. Улар чироқ учун кўпроқ пул тўлай бошладилар, тўлов икки баравар кўп белгиланган минимал чегарадан «ошиб кетмаслик» учун электр энергиясини тежай бошладилар.
далее...»»
05.11.2024 Маҳаллаларда сервис компаниялари пайдо бўлади

Яқин вақт ичида якка тартибдаги уй-жойлар қурилган массивларида маҳалла сервис компаниялари (МСК) пайдо бўлади. Бу Президентнинг «Маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қиёфасини тубдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида (25.06.2024 йилдаги ПҚ-234-сон) назарда тутилган. Бу нима учун керак? Республикада 10 мингга яқин маҳалла мавжуд. Улардан деярли 3 мингтаси кўп квартирали уйлар аҳолисини бирлаштиради, уларга 821 та бошқарув компанияси хизмат кўрсатади. 6 400 дан ортиқ маҳаллада, яъни якка тартибдаги уйлар жойлашган жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш асосан ҳашарлар орқали амалга оширилади. Айнан улар учун хусусий бизнесни жалб қилиш орқали ҳудудларни ободонлаштириш тизимини жорий этиш таклиф этилмоқда.


далее...»»
05.11.2024 Сўзни бераверамиз ҳам, ундан қайтаверамиз ҳам…
Уйбоши ва кўчабошилар ким, улар бизга керакми ва уларнинг вазифалари қандай, деган қизғин баҳслар поёнига етишига ишонгим келади. Бу ва бошқа саволларга Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 июндаги «Маҳаллалар фаолиятини тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 334-сон қарори (кейинги ўринларда – 334-сон ВМҚ, Ҳужжат) маълум даражада жавоб беради. Аниқроғи, унга 2-илова – «Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом». Ҳужжат фаолларнинг мақомини белгилайди, ҳуқуқий тушунчаларни киритади, ваколатларни, жавобгарликни белгилайди, сайлаш тартибини ва бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлик механизмини назарда тутади. Аслида, бундай ҳужжат аллақачон керак эди, чунки унинг йўқлиги кўп квартирали уйлар аҳолиси ўртасида етарлича келишмовчиликларни келтириб чиқарар эди. Айниқса, уйбоши – уй қўмиталари бўйича баҳслар кўп бўлган. Аммо 334-сон ВМҚнинг мазмуни бир қатор саволларни келтириб чиқаради.
далее...»»
05.11.2024 Қонун бор фойдаси кам
Фуқаролар уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида жамоатчилик назоратини ташкил қила оладиларми? Ҳовлилардаги ноқонуний қурилишлар ва дарахтларнинг кесилишига қарши; ҳокимларнинг шубҳали фармойишлари ва фуқароларни уларни бажаришга мажбурлашга қарши; амалдорларнинг кўп квартирали уйларни бошқаришга аралашувига қарши; амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни бузадиган лойиҳаларни қабул қилишга ва бошқаларга қарши бир ёқадан бош чиқариб, юқори малака билан ҳаракат қила оладиларми? Ҳа, ҳаракат қила оладилар! Бунинг учун фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш воситаси сифатида «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонуннинг ҳам борлигини эслаб ўтса бўлади. У давлат органлари ва муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
далее...»»
05.11.2024 Атом энергияси агентлигининг вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2024 йилдаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 709-сон қарори қабул қилинди.
далее...»»
05.11.2024 Аутстаффинг хизматлари қандай кўрсатилади
Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2024 йилдаги 706-сон қарори билан Аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
далее...»»
05.11.2024 Хориждаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар очиқ эълон қилинади
Президентнинг 17.10.2024 йилдаги «Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-367-сон қарори қабул қилинди.
далее...»»
05.11.2024 Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида янги қонун қабул қилинди
Президент томонидан 25.10.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги ЎРҚ-982-сон Қонун имзоланди.
далее...»»
05.11.2024 Сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги қонунчиликка қўшимчалар киритилди
22.10.2024 йилдаги ЎРҚ-981-сон Қонун билан сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш билан боғлиқ Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
далее...»»
05.11.2024 Чегара орқали муаммосиз
Авваллари газетангизда чет элга кетаётган ва чет элдан келаётган жисмоний шахслар учун даврий равишда материаллар эълон қилинар эди. Божхонадан қандай қилиб муаммосиз ўтиш ҳақида маслаҳатлар берилар эди. Ҳозир асосан тадбиркорлар учун ёзасиз, оддий фуқароларни қизиқтирадиган мавзуларни бутунлай унутиб қўйдингиз. Ахир биз ҳам сизнинг ўқувчиларингиз бўлганимиз учун тавсияларга муҳтожмиз: нимани олиб ўтиш мумкин, нимани олиб ўтиш мумкин эмас, қанча нақд пул олиб юриш мумкин? Умид қиламизки, истакларимизни инобатга оласиз Биз дугонам билан бош бухгалтер бўлиб ишлаймиз, газетангизни кўп йиллардан бери ўқиймиз, мана Туркияга туристик сафарга отланяпмиз. Қўшни Қозоғистонга боришда аэропортда декларация тўлдириш керакми? Агар шундай бўлса, унда нималарни тўлдириш керак? Чет элга хизмат сафарига борганда неча доллар олиб кетиш мумкин? Ўзи учун харид қилган қанча қийматдаги маҳсулотни бемалол олиб киришга рухсат берилган Сурункали касалликда зарур бўлса, қандай тиббий препаратларни олиб чиқиш ва олиб кириш мумкин?
далее...»»
05.11.2024 Товар-моддий захиралар таркибидан ўтказилган асосий воситалар қандай ҳисобга олинади
  ТМЗ асосий воситалар (АВ) таркибига ўтказилиши мумкин, агар: ● улардан корхонанинг хўжалик фаолиятида узоқ муддат давомида фойдаланилишининг зарурияти мавжуд бўлса; ● улар АВнинг мезонларига мос келса.   Товар-моддий захираларнинг асосий воситаларга ўтказилишини ҳужжат билан
далее...»»
05.11.2024 Чегириб ташланмайдиган харажатлар қандай аниқланади
Чегириб ташланмайдиган харажатлар қандай аниқланади Чегириб ташланмайдиган харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ базасини камайтирмайди. Бунда улар хўжалик фаолияти натижаси сифатидаги бухгалтерия ҳисобидаги фойдани камайтиради. Бу харажатлар асосий фаолият билан бевосита боғлиқ эмас, ишлаб чиқариш натижалари уларга боғлиқ эмас.
далее...»»
05.11.2024 Норезидент Ўзбекистон юридик шахсига транспорт хизматларини кўрсатса…

Қозоғистон резиденти – юридик шахс бизга юкларни халқаро ташиш бўйича транспорт хизматлари кўрсатмоқда. Бундай вазиятда қандай солиқ оқибатлари юзага келади ва қандай ҳисоботларни тақдим этиш керак?


далее...»»
05.11.2024 Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи учун қандай жарима солинади

Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи учун жарималарни қўллаш қоидалари ўзгарди (7.09.2024 йилдаги 551-сон ВМҚ).


далее...»»
05.11.2024 Ягона рўйхатга киритилмаган қандай ҳужжатлар талаб қилинса, шикоят қилиш мумкин?

МЖТКнинг 241-10-моддасига киритилган тузатишларга кўра (21.10.2024 йилдаги ЎРҚ-979-сон Қонун) эндиликда мансабдор шахслар ва хизматчилар тадбиркорлик субъектларидан ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона рўйхатига киритилмаган ҳисобот ва ҳужжатларни талаб қилганлик учун жаримага тортилади. Жарималар 7,5 млн сўмдан 22,5 млн сўмгача.


далее...»»
05.11.2024 Солиқчилар ЭҲФ расмийлаштириш имкониятини тўхтатиб қўйса…

Сайёр солиқ текшируви (инвентаризация) пайтида солиқ органи солиқ тўловчи учун олди-сотди битимлари бўйича ЭҲФ расмийлаштириш имкониятини тўхтатиб қўйди. Бундай чора қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан белгиланган? Бунда солиқ тўловчининг ҳуқуқлари бузилмаяптими?


далее...»»
05.11.2024 ЭҲФ кейинги ойнинг 10-санасигача расмийлаштирилгани учун жарима солишса, нима қилиш керак

Биз қурилиш компаниясиданмиз, кўп қаватли турар жой биноларини қурамиз. Августда солиқ органлари бизда сайёр текширув – инвентаризация ўтказишди. Текширув далолатномасида ҳисобот даврида кўчмас мулкни сотиш бўйича 70 та нотариал битим амалга оширилгани аниқланган. Лекин бу битимлар бўйича ЭҲФ битим улар тузилган куни расмийлаштирилмаган. Бу тўғри, лекин бу барча битимлар бўйича ЭҲФ 2024 йил 10 сентябргача расмийлаштирилган. Солиқ маъмурчилиги ва роуминг-оператор буни техник жиҳатдан бажариш имконини беради. Бу ҳолда текширувчилар СКнинг 223-моддаси бўйича жарима ёзиши тўғрими? Улар бу ҳуқуқбузарликни товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромадлар суммасини ҳисоб регистрларида акс эттирмаслик ва битимлар суммасини электрон тизимга ўз вақтида киритмаслик, айланма амалга оширилган санада ЭҲФ тақдим этмаслик деб таъкидламоқдалар. Пул кўринишида жарима компаниянинг молиявий ҳолати учун жуда катта ва оғир бўлиб чиқяпти.


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика