Norma.uz
Публикации
12.07.2017 Ташқи ва ички аудиторлар, бухгалтерлар диққатига!
  ҲУРМАТЛИ АМАЛИЁТЧИ ТАШҚИ ВА ИЧКИ АУДИТОРЛАР, БУХГАЛТЕРЛАР! СИЗНИ «2017 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ АУДИТОРИ», «2017 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ БУХГАЛТЕРИ» ВА «2017 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ИЧКИ АУДИТОРИ» РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВЛАРИДА ЎЗ КУЧИНГИЗНИ СИНАБ КЎРИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ       Танловлар Ўзбекистон
далее...»»
12.07.2017 Ҳисоблагич пломбасини узганлик учун жавобгарликка тортадилар
13.06.2017 йилдаги ЎРҚ-436-сон Қонун билан электр энергияси, сув ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий санкциялар, шунингдек коммунал тармоқларга ўзбошимчалик билан уланганлик учун жиноий жавобгарлик оширилди.
далее...»»
12.07.2017 Тўлов ҳужжати: тўлдириш хусусиятлари
Жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатишда корхона қарзни назорат қилиш ва сўндиришда қийинчиликларга тўқнаш келади. Бу тўлов тафсилотларида банклардан келиб тушадиган суммалар аниқ кўрсатилмаслиги ёки буюртмачи маълумотлари умуман кўрсатилмаслиги билан боғлиқ. Кўпинча суммалар буюртмачи номидан эмас, пластик карталар эгалари, шунингдек ўзга якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар номидан келиб тушади. Даъволарга банк жавоб бермайди. Тўлов тафсилотларини тўлдиришга доир тушунтиришлар қандай НҲҲларда берилган? Тўлов тафсилотларида буюртмачи – жисмоний шахснинг паспорт маълумотларини кўрсатишни банкдан талаб қилиш тўғрими?
далее...»»
12.07.2017 Факсимиле ёки имзо?
Ходимларимиз кўпинча хизмат сафарларида бўладилар. Кўпчилик ходимларимизга корпоратив пластик карталар очилган. Раҳбар аванс ҳисоботларини, шунингдек корпоратив пластик карталардаги маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисоботларни факсимил имзо билан тасдиқлаши мумкинми?
далее...»»
12.07.2017 Квартирани совға қилиш ёки сотиш осонлашади
Набирамга Тошкент шаҳридаги квартирамни совға қилмоқчиман. Нотариуснинг айтишича, ҳадя шартномасини расмийлаштириш учун ҳужжатлар пакетини тўплашим зарур экан. Шу жумладан солиқлар бўйича, электр энергияси, газ, совуқ ва иссиқ сув (шу жумладан иситиш), ахлатни олиб чиқиш ва телефон алоқаси учун қарз мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар талаб этилади. Мен пенсионерман, барча маълумотномаларни тўплаш учун шу ташкилотларнинг ҳаммасига боришим мушкул. Аслида қарзим йўқ, ҳамма тўловларни доим ўз вақтида тўлаб келаман, тегишли квитанциялар бор. Нотариусга тўлов тўлангани ҳақида охирги квитанцияларни тақдим этишнинг ўзи кифоями ёки барибир маълумотномаларни олиш зарурми?
далее...»»
12.07.2017 Олий ўқув юртига киришдаги янги қоидалар
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 393-сон қарори билан олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасига талабаларни ўқишга қабул қилишнинг янги тартиблари тасдиқланди. Мазкур қарор билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда белгиланишича, олий таълим муассасалари қабулни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида қабул квоталарига мувофиқ амалга оширадилар.
далее...»»
12.07.2017 Келин либосига ўралган... «пашша дори»
Ёр-ёр садолари остида муқаддас остонага кириб келган келиннинг хушбичим оппоқ либоси ҳамманинг эътиборини ўзига тортади. Лекин бу либос хориждан божхона назоратини четлаб ўтиб, қинғир йўллар билан олиб кирилган бўлса-чи?
далее...»»
12.07.2017 Божхона тўловлари ва уларга тузатиш киритиш
Товарлар божхонадан ўтказилгандан кейин, агар улар арз қилинган баҳода аллақачон реализация қилинган бўлса, божхоначилар божхона божи, акциз солиғи, ҚҚС ва божхона йиғимларини қўшимча равишда тўлашни талаб қилишга ҳақлими?
далее...»»
12.07.2017 Таъмирлашда ТИА талаб этилмайди
Божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлардан фойдаланган ҳолда ускунани импорт қилган корхона ушбу имтиёзларнинг амал қилиш муддати ўтгунча таъмирлаш учун уни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимига расмийлаштиришга ҳақлими? Илгари импорт қилинган ускунани божхона ҳудудидан ташқарида таъмирлаш учун олиб чиқаётганда божхона органига техник-иқтисодий асосланмани (ТИА) тақдим этиш зарурми? Таъмирлашдан мақсад – ускунанинг эскирган деталларини алмаштириш ва уни ташхис қилиш, ¬яъни товарнинг тавсифи ва ТИФ ТН бўйича коди ўзгармайди.
далее...»»
12.07.2017 90 кун – бепул
Чет эл фуқароси қўшма компаниянинг соҳа департаменти раҳбари этиб тайинланди. У ўз эҳтиёжлари учун шахсий автомобилини олиб кирмоқчи, шартнома тугагандан кейин уни сотса керак. Автомашинани олиб кириш тартиби қандай? У божхонада қандай тўловларни тўлашига тўғри келади?
далее...»»
12.07.2017 Имтиёз – ўз майдонида, ўз ходимлари билан ишлаганда
«Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси саккизинчи қисмида устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулк бож ундиришдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда озод қилиниши белгиланган. Агар устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши эллик фоиз бўлган ва давлат рўйхатидан ўтказилганига икки йил тўлмаган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона хориждан Ўзбекистонга хом ашё киргизиб, уни давал хом ашёсини қайта ишлаш тўғрисида тузилган шартномага мувофиқ қайта ишловчи буюртмачи сифатида бериб, тайёр маҳсулот шаклида қайтариб олса, юқорида келтирилган имтиёздан фойдалана оладими?
далее...»»
12.07.2017 Таъмирлаш хизматлари: бошқа даромад ёки алоҳида фаолият тури
Корхонанинг (ЯСТ тўловчиси) асосий фаолият тури – мебель ишлаб чиқариш. У шартномага асосан бошқа корхонанинг тутилган стулларини таъмирлаб берди. 1. Тутилган стулларни таъмирлаш хизматлари корхонанинг бошқа даромади ҳисобланадими ёки уларни алоҳида фаолият тури сифатида таснифлаш зарурми? 2. Агар бу фаолият тури бўлса, у ҳолда қандай фаолият ҳисобланади? 3. Мазкур ҳолда қандай солиқ солинади?
далее...»»
12.07.2017 Умидсиз қарз
Корхона ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Фаолият тури – улгуржи савдо. Конвертация йўқлиги сабабли хорижий ҳамкорлар ҳақини тўлай олмаяпмиз. Баъзи контрактлар бўйича 3 йиллик муддат ўтиб кетди. Бугунги кунга келиб битта контракт бўйича қарз суммаси 127 млн сўмни ташкил этади, шундан товар келиб тушган пайтдаги қарз суммаси – 76 млн сўм, қайта баҳолаш суммаси – 51 млн сўм. Курс фарқи туфайли фирма катта зарар кўрмоқда. Қуйидагиларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин: 1) курс фарқлари; 2) қайта баҳоланган валютадаги кредиторлик қарзи; 3) даъво муддати ўтиб кетган кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан даромад?
далее...»»
12.07.2017 Ҳисобварақ-фактура чегирма билан тақдим этилганда
Сотувчи компания харидорга медикаментлар учун молиявий чегирма қилмоқда. 1. Товарга пулли (молиявий) чегирма қилинганда қандай ҳолларда битта, қандайларида эса иккита ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади? 2. Чегирма билан юкхат-ҳисобварақ-фактура қандай қилиб тўғри расмийлаштирилади?
далее...»»
12.07.2017 Чақириладиган бухгалтерия
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Қайси соҳада ўз ишини бошлашдан қатъи назар, уни бухгалтерия кузатувисиз амалга ошириб бўлмайди. Бироқ ҳар битта тадбиркорнинг ҳам бухгалтерия ходимлари штатини тутиб туришга қурби етмайди. Бухгалтерияни ўзи юритишга уриниб кўриши мумкин, албатта. Бироқ эртами-кеч талай ҳужжатлар йиғилиб қолиб, муаммоларни ҳал этишда ва ҳисоботларни ўз вақтида топширишда кўмак берувчи мутахассисни зудлик билан излаб топиш зарур бўладиган пайт келади. Шу сабабли бозорда бундай хизматларни кўрсатувчи махсус фирмаларни ташкил этиш зарурати юзага келди. Ташкилот иши бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг ушбу усули танланганда бошланғич ҳужжатларни юритиш, банк, солиқ ва бошқа органлар билан муомала қилиш «таклиф этилган» бухгалтерга топширилади. Бунда бошловчи бизнесмен нималарни билиши зарурлиги ҳақида сўз юритамиз.
далее...»»
12.07.2017 Тадбиркорлар ярим соатда давлат рўйхатидан ўтмоқда
Шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz га интеграциялашган онлайн тизим орқали амалга оширилмоқда. Натижада шу пайтга қадар бу жараён 2 иш кунини ташкил этган бўлса, ҳозирги пайтда ярим соат кифоя қилмоқда.
далее...»»
12.07.2017 В частную клинику – бесплатно

На портале СОВАЗ обсуждался проект постановления Министерства здравоохранения и Министерства финансов «Об утверждении Положения о порядке оказания частными медицинскими организациями бесплатных медицинских услуг социально уязвимым слоям населения за счет средств, высвобождаемых в результате предоставления налоговых льгот».


далее...»»
12.07.2017 Трудовая книжка – пенсионеру

Мои родственники – пенсионеры проживают в одном из районов Каршинской области. Восемь лет назад они вышли на пенсию. Их трудовые книжки остались в отделе Пенсионного фонда. Должны ли были сотрудники ПФ вернуть их или же они остаются в личном деле пенсионера?


далее...»»
12.07.2017 Стаж не пропадет

Мой дядя получает пенсию по инвалидности, но продолжает работать. Если он уйдет на пенсию по возрасту, засчитают ли ему стаж, который он приобрел, будучи на пенсии по инвалидности?


далее...»»
12.07.2017 О нюансах районного коэффициента

Я живу и работаю в Навоийской области. Мне скоро на пенсию. Слышал, что районный коэффициент при начислении пенсии не учитывают. Так ли это?


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика