26.06.2018
Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил
Ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин. Унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у 12 ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак (МКнинг 150-моддаси). далее...»» |
26.06.2018
Сўнгги иш ҳақи
Ходим вафот этди. Унга иш ҳақи тўлашга улгурмадик. Ходимнинг набираси унинг иш ҳақини олиши учун қандай ҳужжатларни расмийлаштириши керак? далее...»» |
26.06.2018
Муаммо бор, ечими топиладими?
Ҳисоблагич бўлмаса, газ, электр, иссиқлик таъминоти ва совуқ сув ҳақи қандай тўланади? Пропискадагилардан биронтаси муайян сабабларга кўра ушбу манзилда анчадан бери яшамаётган бўлса-чи? Бундай вазиятлар кўп, бу ҳолда қандай йўл тутиш ҳақида аниқ қайд этилган қоидалар эса йўқ. далее...»» |
26.06.2018
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
26.06.2018
Электрон судлов: 388 минг мурожаат ҳал этилди
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 30 августдаги «Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида суд тизимидаги ишлар янада такомиллашди. далее...»» |
26.06.2018
Иқтисодий сарҳадларни ҳимоя қилишга ким тайёр?
Бугун божхона тизимидаги ислоҳотларга юқори даражада аҳамият берилмоқда. Президентимизнинг 12.04.2018 йилдаги ПФ-5414-сон Фармонида соҳада коррупция кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш, халқнинг ишончини мустаҳкамлаш ва давлат божхона хизмати обрўсини ошириш сингари вазифалар божхона органларини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишлари сифатида белгилаб берилди. далее...»» |
26.06.2018
«Реэкспорт» операцияси ортидаги муғомбирлик
Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари навбатдаги тезкор тадбир давомида 193 млн сўмлик 17,6 минг кг ўсимлик ёғининг республикамизга ноқонуний олиб кирилиши олдини олишди. далее...»» |
26.06.2018
Ваҳоланки консерваларнинг санитария хулосаси бор эди
Консерва маҳсулотлари тез бузилувчи товарлар турига киради. Агар улар сақлаш муддати ўтиб кетгандан кейин истеъмол қилинса, инсон саломатлигига, ҳатто ҳаётига ҳам хавф солиши шубҳасиз. далее...»» |
26.06.2018
Ишлаб чиқаришдаги ҳисоб
Калькуляция – маҳсулот бирлиги таннархини ҳисоблаш усули. Маҳсулот таннархини бошқариш, унинг даражасини назорат қилиш, пасайтириш захираларини аниқлаш ва нархларни белгилаш мақсадида унинг маълумотларидан фойдаланилади. далее...»» |
26.06.2018
Эски алкоголга – янги акциз маркалари
Ресторан алкоголли маҳсулот сотади. 2016 йилда алкоголли ичимликлар сотиб олинган, бутун 2017 йил давомида таъмирланганлиги учун ресторан ишламаган эди. 2018 йилда таъмирлаш ишлари якунланиб, ресторан очилди, бироқ алкоголнинг акциз маркалари ўзгарган эди. Сотилмай қолган алкоголнинг акциз маркаларини янгилаш зарурми? Буни қандай қилиш мумкин ва қаерга мурожаат қилиш керак? далее...»» |
26.06.2018
Норезидентнинг солиқ солинмайдиган даромади
ЎзР корхонаси товарларни «Локоть» станциясидан (РФ) Сариоғоч станциясигача (Қозоғистон) темир йўлда ташиш учун шартнома тузди. Ташувчи – юридик шахс, РФ резиденти. Шартнома бўйича ташиш Ўзбекистон ташқарисидаги 2 та пункт ўртасида амалга оширилади. Норезидент резидентлиги тўғрисида маълумотномани тақдим этмади. Тўлов манбаида норезидент ташувчи даромадидан солиқ тўлаш мажбурияти юзага келадими? далее...»» |
26.06.2018
Пахтакор билан ҳисоблашиш
Фермер хўжалиги штатдаги ўзининг асосий ишчилари ва ҳосилни йиғиб-териш мавсумида ФҲШ бўйича жалб этилган терувчилар пахта йиғим-терими учун олган даромадларидан қандай солиқларни ушлаб қолиши керак? далее...»» |
26.06.2018
Улуш берилганда устав капитали кўпаймайди
«А» корхонаси (МЧЖ) устав фонди – 100 млн сўм жисмоний шахс томонидан шакллантирилган. «Б» корхонаси «А» корхонасига тегишли улушнинг 20%ини (20 млн сўм) жисмоний шахсдан 40 млн сўмга сотиб олади. Узоқ муддатли инвестициялар олиш қиймати бўйича ҳисобга олинади. Чунончи, бошқа юридик шахс устав капиталидаги улушнинг 20%и, гарчи ушбу улуш номинал қиймати 20 млн сўмга тенг бўлса ҳам, харидор балансида 40 млн сўмлик қийматда акс эттирилади. 1. Бир қисми бошқа шахс («Б» корхонаси) томонидан номиналидан юқори баҳода сотиб олинганда «А» корхонасида устав капитали суммаси кўпаядими? 2. «Б» муассиси «А» муассислари таркибидан чиққанда келгусида қайси суммага (улушни олиш қиймати ёки номинал қийматга) солиқ солинмайди? далее...»» |
26.06.2018
Хорижий инвестор даромадларидан солиқ
Акциядорлик жамияти – хорижий инвесторнинг улуши 15%ни ташкил этадиган инвестиция фонди 2017 йил якунлари бўйича дивидендларни тўламоқчи. Хорижий инвестор – Россия фуқаросининг АЖ – ЎзР резиденти акциялари бўйича дивиденд тарзидаги даромадлари солиқ солишдан озод қилинадими? далее...»» |
26.06.2018
Ҳисобдаги дивидендлар
«А» корхонаси (ЯСТ тўловчи) 2017 йилда «Б» корхонасидан 500 000 сўмга акциялар сотиб олган. 2018 йилда «А» корхонасига 2017 йил якунлари бўйича ҳисобланган 15 000 сўмлик дивидендлар ўтказилди. Бухгалтерия ҳисобида келиб тушган дивидендлар қандай проводкалар билан акс эттирилади, уларга солиқ солиш керакми? далее...»» |
26.06.2018
Портал – электрон савдо майдони
Миллий матбуот марказида «Давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали – электрон тижоратнинг янги биржа модели» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. далее...»» |
26.06.2018
БЮД офисдан чиқмай туриб тақдим этилади
2018 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорларимиз учун яна бир қулайлик яратилди – эндиликда улар божхона юк декларацияларини Интернет ёрдамида ўз офисларидан чиқмасдан туриб, мустақил равишда тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш имкониятига эга бўлди. далее...»» |
26.06.2018
Право ограничено
До 1 августа 2018 года исключительное право заниматься повышением квалификации водителей корпоративного авто сохраняется за ООО «Avtotest Report» и организациями, в уставном фонде которых не менее 51 % долей (акций) принадлежит этой компании (прил. N 6 к ПКМ N 408 от 31.05.2018 г.). далее...»» |
26.06.2018
Лицензия – по порядку
Утверждено Положение о порядке лицензирования деятельности по оказанию негосударственных образовательных услуг в сфере подготовки, переподготовки и повышения квалификации водителей автомототранспортных средств и средств городского электрического транспорта (прил. N 1 к ПКМ N 408 от 31.05.2018 г.). далее...»» |
26.06.2018
«Дело дома» или «Обод уй» по-латвийски?
В то время как у нас многие жители до сих пор не могут разобраться, что же такое программа «Обод уй» и для чего она нужна, откровенно демонстрируя ее непринятие, в латвийской Елгаве система информирования собственников по вопросам управления общедомовым имуществом приносит результаты. Да еще какие! Там не только исчез из обихода до боли знакомый вопрос собственников к управляющим: «Куда делись наши деньги?». Подключенные к системе квартировладельцы стали более информированы и заинтересованы в вопросах сохранения общедомовой собственности, получили возможность дистанционно участвовать в ее управлении. Этот опыт на семинаре представил член правления Латвийской ассоциации предприятий по управлению и обслуживанию недвижимости, руководитель муниципального предприятия Елгавы по обслуживанию домов (JNIP) Юрис Виджис. далее...»» |