Norma.uz
Публикации
25.07.2018 Бутун кўчмас мулкка солиқ солинг
Масъулияти чекланган жамият – ЯСТ тўловчи 2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади. 2017 йилдан буён фойдаланишда бўлган қуйидаги асосий воситалар: ерни ташқи ободонлаштириш объектлари, бинолар, иншоотлар, узатиш мосламалари, машина ва ускуналар, мебель, компьютер ускуналари, бошқа асосий воситалар мавжуд. Қандай турдаги асосий воситалардан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлаш лозим?
далее...»»
25.07.2018 Норезидент даромадлари
МЧЖнинг асосий фаолият тури – улгуржи савдо. Ходимлардан бири – ЎзР норезиденти, Белоруссия фуқароси. У билан меҳнат шартномаси тузилган. Унинг даромадларидан қандай солиқларни тўлаш керак?
далее...»»
25.07.2018 Экспорт операциялари ҳисоби: нималарга эътибор қаратиш лозим
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ташқи бозорларда ўз маҳсулотларини сотиш ва хизматлар кўрсатишга йўналтирилган кичик корхоналар улушини ошириш имконини беради. Ташқи иқтисодий фаолият чет эллик ҳамкорлар билан мамлакат ҳудудида ва хорижда операциялар бажаришни назарда тутади. Ушбу фаолият доирасида савдо, сервис, инвестиция операциялари амалга оширилади, ташкилотлар устав капиталига ҳиссалар киритилади, ижара расмийлаштирилади ва ҳ.к. Ушбу мақолада «Norma» эксперти товарлар, ишлар (хизматлар) экспортини ҳисобга олиш ва унга солиқ солиш хусусиятлари ҳақида тушунтириш беради.
далее...»»
25.07.2018 Солиқ тўловчининг тақвими
юридик шахслар учун
далее...»»
25.07.2018 Қандай расмийлаштирсангиз, шундай тўлайсиз
Ходимларимиздан бири касалхонада ётди. Даволаниш тугагандан кейин у келгусида даволаниши учун зарур дори воситалари ёзилган тиббий хулосани тақдим этди. Шу хулоса асосида ходим дори-дармонларни харид қилиш учун моддий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилди. Дори воситаларини олишга моддий ёрдамга ЖШДС солинадими?
далее...»»
25.07.2018 Аванс тўловлари ушланмайди
Корхона (ЯСТ тўловчиси) экспорт билан шуғулланади, тушум чет эл валютасида келиб тушади, фаолияти – лицензияланмайдиган. Улгуржи савдога лицензия олишни режалаштирмоқдамиз. Лицензия олингандан кейин банк экспорт бўйича тушумдан 5%лик аванс тўловларини бюджетга ундирадими?
далее...»»
25.07.2018 Имтиёз йўқотилади
Жорий йилда ШЖБПҲга бадалларни ихтиёрий равишда ўтказиб келган ишлаётган пенсионер мазкур пулларни шу йилнинг ўзида олиш ҳуқуқига эгами?
далее...»»
25.07.2018 Муассислар учун ЖШДС
Муассис чиқиб кетаётганда корхона унинг устав капиталидаги улушини ўзи сотиб олди. Энди корхона мазкур улушни қолган муассислар – жисмоний шахслар ўртасида бепул тақсимламоқчи. Устав фондидаги корхонанинг улушидан текинга олинган улушга қайси ставкада ЖШДС солинади?
далее...»»
25.07.2018 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
«Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»
далее...»»
25.07.2018 Озиқ-овқат бозорларида савдо шохобчаларини онлайн-аукцион орқали ижарага олиш мумкин бўлади
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Озиқ-овқат товарлари бозорларида турғун савдо шохобчалари ва савдо жойларини тақсимлашни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
далее...»»
25.07.2018 Жарималар ҳозирча ундирилмаяпти
МЧЖ балансида енгил автомобиль бор. ВМнинг 4.09.2017 йилдаги 693-сон қарорига мувофиқ юридик шахсларга тегишли автомобиллар ҳайдовчилари кейинчалик тегишли сертификатни олиш билан бирга малакасини ошириб бориши керак. ВМҚда белгиланишича, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб автомобилни мазкур сертификатсиз бошқарганлик учун маъмурий жавобгарлик юкланмоқда. Юридик шахснинг енгил автомобилини сертификатсиз бошқараётган ҳайдовчига нисбатан қандай маъмурий жавобгарлик жорий этилади? Ташкилотга нисбатан ҳам жарималар қўлланиладими?
далее...»»
25.07.2018 Суд қарори ижро этиш учун мажбурий
2017 йил сентябрда менинг айбим билан ЙТҲ содир бўлганди. ДЙҲХХ ходимлари баённома тузишди. Мен кўрсатилган суммани дарҳол бериб, жабрланувчига зарарни ўз ҳисобимдан қоплаб бергандим. Суд қарорига кўра мен 1 ЭКИҲ миқдорида жарима тўлаб, жабрланувчининг зарарини қоплашим керак эди. Суғурта компаниясига мурожаат қилмадим. Декабрь ойида Мажбурий ижро бюросидан суд қарори бажарилмагани тўғрисида хат келди. Менинг тушунтиришларимдан кейин улар жабрланувчининг даъвоси йўқлиги ҳақида аризани сўрашди. Жабрланувчи Бухоро шаҳрида яшагани туфайли уни топиб бўлмади. 2018 йил 25 майда МИБдан яна хат келди. 30 майда мен МИБга жабрланувчининг даъвоси йўқлиги тўғрисидаги аризани тақдим этдим. Шундан кейин МИБнинг давлат ижрочиси маъмурий суднинг қарорини кечиктириб бажарганим учун менга ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида талабнома тақдим этди.
далее...»»
25.07.2018 Меҳнат инспекциясига келишувларсиз текширув ҳуқуқи берилиши мумкин
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнат муҳофазаси механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
далее...»»
25.07.2018 Пенсияга ҳам устама борми?
Сайёр учрашувлар ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мурожаатлари таҳлили ўз натижасини бермоқда. Хусусан, Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси доирасида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ишловчи пенсионерларнинг барчасига тўлиқ миқдорда пенсия тўлашни таклиф этмоқда. «Пенсия иши»нинг янги сонида шу ҳақда ўқинг. Ўқувчиларнинг саволларига «Норма маслаҳатчи» эксперти ва Пенсия жамғармаси мутахассисларининг жавоблари ҳам шу ерда.
далее...»»
25.07.2018 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
далее...»»
25.07.2018 Қўшничилик ҳақини бузиб
Қўшнимиз катта юк машинасини бошқаради. Баъзан машинани уйнинг ён бўйидаги майдончада қолдиради. Бундай машиналарни уйга туташ ҳудудга қўйиш мумкинми?
далее...»»
25.07.2018 Эвакуаторчига ишониб топширса бўладими
Эвакуатор ходими қандайдир махсус ҳужжатларга эга бўлиши керакми?
далее...»»
25.07.2018 Суғурта пулини олиш учун
Амаким йўналишли таксида кетаётганда жароҳатланди. Ҳозир йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи барча корхоналарга ўз жавобгарлигини суғурталаш мажбурияти юклатилишидан хабарим бор. Суғурта тўловларини олиш учун у қаерга мурожаат қилиши лозим?
далее...»»
25.07.2018 Тонировкалашга рухсат беришни таклиф этмоқдалар: 16,5 млн сўмдан ортиқ ҳақ тўлашга тўғри келади
ҚҲТБТ порталида «Тонировкаланган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокама қилинди.
далее...»»
25.07.2018 Шартномада қайд этилган
Биз квартирани сотдик. Шартномада уни бўшатиш муддати – битим расмийлаштирилгандан кейин 30 кун ўтгач деб аниқ белгилаб қўйилган. Квартирада ҳеч ким прописка қилинмаган. Харидорларимиз квартирани илгарироқ бўшатишимизни талаб қилишаяпти. Шундай қилишга ҳақлимилар?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика