Norma.uz
Публикации
15.10.2019 Поклик – божхоначининг сифати
Сирдарё вилоят божхона бошқармасида божхона ходимларининг ота-оналари, турмуш ўртоқлари, яқин қариндошлари иштирокида «Ходимлар ўртасида содир этилаётган салбий ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаблари, тизимда коррупция ва тамагирликка қарши курашиш» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
далее...»»
15.10.2019 Ишчи гуруҳ муаммоларни жойида ўрганди
Маълумки, мамлакатимизда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш бўйича ягона тизимни яратишга жиддий эътибор қаратиб келинмоқда.
далее...»»
15.10.2019 Мен нима дейману, қўбизим нима дейди
Бугунги кунда Ўзбекистонда иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасини либераллаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳияти маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, ташқи иқтисодий фаолият, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига имкон қадар қулайликлар яратиш, ички бозорни сифатсиз ва контрафакт маҳсулотлардан ҳимоя қилишга қаратилганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бироқ, айрим уддабуронларнинг божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, фаолият юритишни эркинлаштиришга қаратилган қонун ҳужжатларидан ўзига «туйнуклар» топиб олишаётгани ачинарли ҳолдир.
далее...»»
15.10.2019 Импорт шартномаси тузилган сана аҳамиятга эга
Жорий йилнинг 1 октябридан товарларни импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари товарлар, ишлар ва хизматларни сотишдан тушум миқдоридан қатъи назар, ҚҚС тўловчилар деб эътироф этилади. Бу Президентнинг «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган. Импорт шартномаси қачон тузилганлиги аҳамиятга эгами? Масалан, шартнома 2018 йил декабрда тузилган, товар 2019 йил апрелда етказиб берилган. Ушбу ҳолатда етказиб берувчи ҚҚС тўлашга ўтиши лозимми?
далее...»»
15.10.2019 Имтиёз ҳисобга олинади
ЯСТ тўлаймиз. 1.10.2019 йилдан ҚҚС тўлашга ўтдик. Ўзбекистонга олиб киришда ҚҚС ҳисобланмайдиган дори воситаларини импорт қиламиз. Солиқларни тўлашдан озод этилган товарларни импорт қилишда ҚҚС ҳисобда қандай акс эттирилади?
далее...»»
15.10.2019 Калькуляцияда кирувчи ҚҚС
Ишлаб чиқариш корхонаси умумбелгиланган солиқларни, ҚҚС тўлайди. Маҳсулот калькуляциясини тайёрлашда унга четдан олинадиган ТМЗ, ресурслар (электр энергияси, газ, сув) ва хизматларни (ижара) олинадиган қиймати, яъни ҚҚС билан киритдик. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот калькуляциясида етказиб берувчилардан олинадиган ҚҚС ҳам ҳисобга олинадими?
далее...»»
15.10.2019 Солиқ тўловчининг тақвими
2019 ЙИЛ НОЯБРЬ
далее...»»
15.10.2019 Қўшилган қиймат солиғи ҳақида нималарни билиш лозим
«Norma» МЧЖ экспертлари тавсияларининг якуний қисмида қуйидаги мавзуга ойдинлик киритадилар
далее...»»
15.10.2019 МЧЖ фойдасига улушдан воз кечиш
Қўшма корхона (МЧЖ) ташкилий мақомини МЧЖга ўзгартираяпти. Бунда чиқиб кетаётган хорижий муассис устав капиталидаги улушидан корхона фойдасига воз кечаяпти. Унинг устав фондидаги улуши – 190,0 млн сўм ёки 60%. 1.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра корхонанинг тақсимланмаган фойдаси 200,0 млн сўмни ташкил этади. Корхона УКдаги воз кечилган улуш суммасидан 12% фойда солиғини, ¬яъни 22,8 млн сўм (190,0 х 12%) тўлайди. Бунда корхонанинг тақсимланмаган фойдасига ҳам солиқ солиниши керакми ёки қолган муассислар кейинчалик уни тақсимлашда дивиденд солиғини (5%) тўлайдиларми? Чиқиб кетаётган муассис ўз улушидан корхона фойдасига воз кечганда ва дивидендларни ҳам олмаганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
15.10.2019 УФ камайтирилганда муассисларга тўловлар
Жамият (МЧЖ) умумбелгиланган солиқларни (ҚҚС – 20%) тўлайди. 2017 йилдан устав фонди 100% шакллантирилган ва 400 млн сўмни ташкил этади. Муассислар (жисмоний шахслар) ташкилот устав фондини 50 млн сўмгача камайтиришга қарор қилишди. Камайтириладиган сумма – 350 млн сўмни улар ўзларига олишади. Устав фонди камайтирилганда МЧЖ ва муассислар ҳисобланадиган жисмоний шахсларда қандай солиқ мажбуриятлари юзага келади?
далее...»»
15.10.2019 ТМЗнинг ортиқча чиқиши ва камомади аниқланганда
19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»га мувофиқ активларни инвентарлашдан ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш чоғида корхонада товар-моддий қимматликларнинг ортиқча миқдори ва камомади аниқланган. Камомад айбдорларни аниқлаш ва камомадларни белгилашда барча тартиб-таомилларга риоя этилган ҳолда зарарларга ҳисобдан чиқарилди. Корхона умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади. Ўтказилган инвентарлаш натижалари бўйича товар-моддий қимматликларнинг ортиқча миқдорини кирим қилиш ва камомадини ҳисобдан чиқаришда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
далее...»»
15.10.2019 Ишламасангиз ҳам ҳисобот топширинг
Ташкилот ЯСТ тўловчи ҳисобланади, ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Эгалигида кўчмас мулк мавжуд эмас, ресурс солиқларини тўламайди. Ташкилот фаолиятини 6 ойга тўхтатиб турмоқчи. Директордан ташқари барча ходимлар ишдан бўшатилган. Бироқ директорга ҳам иш ҳақи ҳисоблаб ёзилмайди. Ушбу давр учун солиқ ҳисоботларини ДСИга топширишимиз лозимми? Фаолият тўхтатиб турилиши ҳақида ДСИни хабардор қилиш зарурми ва қандай шаклда?
далее...»»
15.10.2019 Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари қандай фаолият кўрсатади
Вазирлар Маҳкамасининг 5.10.2019 йилдаги 848-сон қарори билан Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди.
далее...»»
15.10.2019 ҚҚС: 20%дан 15%гача
2019 йил 1 октябрдан ҚҚС ставкаси 15% килиб белгиланди пасайтирилди. ЎзР Молия вазирлиги солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Эркин ГАДОЕВ «талабнома» кўринишидаги нохуш оқибатларсиз ҚҚСнинг янги ставкасига қандай ўтиш кераклигини амалиётдан келтирилган аниқ вазиятлар мисолида тушунтириб берди.
далее...»»
15.10.2019 Хуфиёна иқтисодиётга қарши курашишнинг қонуний асоси ортмоқда
Ташқи иқтисодий фаолият иқтисодиётнинг энг тез ўзгарувчан қисми бўлгани ҳар бир давлатнинг эркин савдо сиёсати доимий равишда унга мослаштириб борилишини тақозо қилди.
далее...»»
15.10.2019 Маълумоти тўғрисидаги ёзув: киритиладими ёки киритилмайдими?
Ташкилот коллежни тугатган ва стажга эга бўлмаган янги ходимга меҳнат дафтарчасини очди. Ҳозирги пайтда коллеждаги ўқиш даври меҳнат стажига киритилмайди. Меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилингани тўғрисидаги ёзувни киритишдан олдин ишга қабул қилинган янги ходим коллежда ўқигани тўғрисидаги ёзувни киритиш зарурми?
далее...»»
15.10.2019 Меҳнат дафтарчалари аввалгидек расмийлаштирилади
Ўзбекистонда электрон меҳнат дафтарчаларидан қачон фойдаланишни бошлайдилар? Уларни ким тўлдиради?
далее...»»
15.10.2019 Отгул ёки икки ҳисса меҳнат ҳақи
Ходим иш берувчининг буйруғига биноан дам олиш куни (байрамда) ишга жалб этилди. Ходимнинг хоҳишига кўра ушбу даврда ишлаганлиги учун унга отгул берилди ва иш учун бир ҳисса миқдорида ҳақ тўланди. Иш берувчи ходимга дам олиш куни ишлагани учун отгул берилган кунга бир ҳисса миқдорида, худди 8 соатлик иш куни сингари ҳақ тўлаши зарурми?
далее...»»
15.10.2019 Таълим олиш даврида бериладиган қонуний таътил
Ходим Ўзбекистондаги институтлардан бирига сиртқи бўлимга ўқишга кирди. Иш жойидан бериладиган талабалик таътили учун ҳақ тўланиши лозимми?
далее...»»
15.10.2019 Хатолар учун жавоб бериш керак
Корхона бош бухгалтери «А» 1.04.2017 йилдан 31.07.2019 йилгача ишлаган. У ишдан бўшаётган пайтда қабул қилиш-топшириш далолатномасини топширмаган, сабаби ўшанда янги бош бухгалтер ҳали ишга олинмаган эди. Бунда ариза ёзилган, меҳнат дафтарчаси тўлдирилган, муҳр босилган ва директорга имзо учун берилган. Бироқ у имзо чекмаган. 1.08.2019 йилда корхона директори янги бош бухгалтерни ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарган. Бундан кейин бухгалтер «А» ҳузурига муассис ва юрист келиб, 2018-2019 йилларда хатоликка йўл қўйилганлиги тўғрисидаги аудиторлик хулосасини кўрсатишган. Унга шундай шарт қўйилган: ўзи келиб хатони тузатади ёки улар бунинг учун мутахассисни ёллайдилар. Хатоликлар тўғриланганидан кейин эса у пул маблағларини қоплаб беришини талаб қилиб судга мурожаат қиладилар. Бухгалтерия ҳисобида йўл қўйилган хатоликларни тузатиш билан ёлланган мутахассислар шуғуллансалар, ташкилот суд орқали аввал ишлаган бош бухгалтердан ушбу харажатларни қоплашни талаб қилиши мумкинми?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика