Norma.uz
Публикации
15.09.2020 Кадастрни қайта расмийлаштириш лозим
2019 йилда МЧЖ – умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона эски заводни (8 та бино) сотиб олди. Завод демонтаж қилиниши, унинг ўрнига кейинчалик квартиралари реализация қилинадиган уй-жой комплекси қурилиши лозим. 2019 йилда бир нечта бино бузиб ташланган, 3 таси қолган – улардан биттаси офис учун ижарага бериляпти. Бузилган бинолар ўрнида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. 2019 йилда янги ташкил этилган корхона сифатида мол-мулк солиғи бўйича имтиёз мавжуд бўлган ва у 1.04.2020 йилга қадар амал қилади (янги Солиқ кодекси бўйича тушунтиришларга биноан). Мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳисоб-китобини бузилган биноларни ҳисобга олган ҳолда қандай тўғри топшириш мумкин? Бинолар бузилганлигини қандай ҳужжатлар билан тасдиқлашимиз ва қолган бинолар бўйича мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини қандай асослаб беришимиз мумкин?
далее...»»
15.09.2020 Совғага уй
Жисмоний шахс томонидан жисмоний шахсга кўчмас мулк сотишда ёки ҳадя қилишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
15.09.2020 Фоизларга қандай солиқ солинади?
2020 йилда фоизларга солиқ солиш тартибига қандай ўзгартириш киритилди? 2020 йилгача тўланмаган фоизлардан солиқ қандай ушлаб қолинади? Олувчида ва тўлов манбаида солиқ қандай ушлаб қолинади? Фоизларга солиқ солиш тартиби тўғрисидаги саволларга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб беради.
далее...»»
15.09.2020 Кичик корхона тоифасидан чиқарилди
Савдо корхонаси умумбелгиланган солиқларни тўлайди ҳамда 25 нафар ходими бўлганлиги сабабли кичик корхона ҳисобланади. 2020 йил февралдан ходимлар сонини ошириш режалаштирилмоқда. 1. 2020 йил февралдан ходимлар сони оширилса, корхона қачон кичик тадбиркорлик субъектлари жумласидан чиқарилади? 2. Мазкур ҳолатда корхона учун нималар ўзгаради?
далее...»»
15.09.2020 Қурувчи ХУМШ таъсис этмайди
Қурилиш ташкилоти кейинчалик реализация қилиш мақсадида кўп қаватли бино қурди. Бинода 32 та квартира бўлиб, 12 таси реализация қилинган. Квартираларнинг қолган қисми бўшаб ётибди. Яшовчиларнинг умумий йиғилишида ХУМШ тузилди, раҳбарият сайланди, 2020 йилга устав ва харажатлар сметаси тасдиқланди. ХУМШ реализация қилинмаган квартираларга фойдаланиш ва таъминот бўйича харажатларга доир ҳисобварақ-фактураларни ёзиб беряпти. 1. Мазкур харажатлар фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар ҳисобланадими? 2. Қурилиш ташкилоти ўзи қурган бинода ХУМШ муассиси бўлиши мумкинми?
далее...»»
15.09.2020 Лимитдан оширганлик учун жарима
Истеъмолчи томонидан шартномада кўрсатилган лимитдан ортиқча ва етказиб берувчи билан олдиндан келишилмаган ҳолда газ олинганда, оширилган тўлов ундирилади. Шунингдек шартномага мувофиқ энергия таъминоти корхонасидан шартномада белгиланган лимитдан ортиқча энергия истеъмол қилинганлиги учун жарима ундирилиши назарда тутилган. 1. Фойда солиғини ҳисоблашда белгиланган лимитдан ортиқча табиий газ ва электр энергияси харажатлари чегириладиган харажатлар ҳисобланадими? 2. Шартномада белгиланган лимитдан ортиқча электр энергия истеъмол қилганлик учун жарима суммаси фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажат ҳисобланадими?
далее...»»
15.09.2020 Нафақага қўшимча тўлов – исталган миқдорда
2019 йилда бола 2 ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши бўйича нафақа 406 000 сўм миқдори белгиланган. 2019 йил 1 августдан корхона томонидан нафақа миқдори 446 000 сўмгача оширилган. Хусусий ташкилотда бола 2 ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши бўйича нафақа миқдорини унга ЖШДС солинмаган ҳолда ошириш мумкинми?
далее...»»
15.09.2020 Ер солиғи қачон тўланади
Корхонада маъмурий бино ва иссиқхоналар барпо этилган ер участкаси мавжуд. Иккала объект битта жойда жойлашган. Қишлоқ хўжалигидан ташқари, бошқа фаолият турлари билан шуғулланмайди. Қачон ҳисобот топширилади ва ер солиғи тўланади – жорий йилнинг 10 январидами ёки 1 майидами?
далее...»»
15.09.2020 Дивидендларни аввалги муассис олади
2019 йил июнда МЧЖ муассиси Ивановга 20 млн сўм миқдорида дивидендлар тақсимланди. Корхона счётида пул маблағлари камлиги сабабли тўлов 5 млн сўм миқдорида қисман тўланди. 2019 йил декабрда муассис Иванов устав фондидаги ўз улушини жисмоний шахс Сидоровга ҳадя қилди. Улушни ҳадя қилиш пайтида ҳисобланган, бироқ тўланмаган дивиденд қисми аввалги муассисга тўланадими ёки янги муассисга бериладими?
далее...»»
15.09.2020 Ҳисобот турлари ва топшириш муддатлари
Қуйидагилар жамият фаолияти предмети ҳисобланади: ● Интернет тармоғи ва компьютер хизматлари кўрсатиш; ● аудиовизуал асарлар, фонограмма ва компьютер дастурлари яратиш; ● аудиовизуал асарлар, фонограмма ва компьютер дастурларини реализация қилиш, шунингдек уларни муайян даврга пулли фойдаланиш тақдим этилган ҳолда Интернет тармоғида жойлаштириш; ● ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳасида консалтинг хизматлари кўрсатиш; ● ноширлик фаолиятини юритиш; ● реклама фаолиятини юритиш. Қонун ҳужжатларида МЧЖ учун қандай ҳисобот турлари ва даврийлиги белгиланган?
далее...»»
15.09.2020 Норезидент – юридик шахснинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғи қандай тўланади
Қуйидаги иш тажрибасига эга: ● солиқ солиш соҳасида – 20 йиллик; ● ЎзР Давлат солиқ қўмитасида – 18 йиллик; ● хорижий давлатлар органлари билан алоқа қилиш. Қуйидагиларда иштирок этган: ● ЎзР солиқ қонунчилигини ислоҳ қилишга доир лойиҳаларни ишлаб чиқишда; ● 40 дан ортиқ халқаро келишувларни тузиш ва ўзгартиришда; ● ЎзР ДСҚ томонидан солиқ солишдан озод қилиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишда.
далее...»»
15.09.2020 Ҳисоботлар ўз вақтида топширилмагани учун санкциялар

Янги Солиқ кодексида солиқ ҳуқуқбузарликларининг анча кўп турлари келтирилган. Бугунги материалимизда сўз ҳисоботни топшириш ва солиқларни тўлашдаги кечиктиришлар каби ҳуқуқбузарликлар қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида боради.


далее...»»
15.09.2020 Давлат тилида маркировка қилинмаганми – мувофиқлик сертификати берилмайди
Президентнинг 11.02.2020 йилдаги ПҚ-4594-сон қарорига асосан 2020 йил 1 августдан бошлаб истеъмол товарларининг айрим турлари ишлаб чиқарувчи томонидан давлат тилида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида маркировка қилинмаган тақдирда, мазкур товарларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тақиқланади.
далее...»»
15.09.2020 Шартнома муддати тугаган бўлса…
Ташкилотда амал қилиш муддати 31.12.2018 йилда тугаган шартнома бор. Унда қуйидаги мазмундаги банд мавжуд: «Товарнинг яроқлилик муддати унинг яроқлилик муддати тугашига камида 6 календарь ой қолишини ташкил этадиган тақдирда, мазкур шартномага кўра сотилган товарни Харидор қайтариб бериш ҳуқуқига, Сотувчи эса қайтариб олиш мажбуриятига эгадир. Сотувчига қайтариб берилган товар учун пул маблағларини қайтариш Сотувчи товарни қабул қилган кундан бошлаб 10 календарь кун давомида амалга оширилади». Ташкилот амал қилиш муддати ўтиб кетган шартнома шартларига кўра товарни қайтариб бериш ҳуқуқига эгами?
далее...»»
15.09.2020 Олдиндан тўлаш мажбурий эмас
Хусусий сектор корхоналари шартномаларни 15 фоизлик олдиндан тўловсиз туза оладиларми?
далее...»»
15.09.2020 Мажбурий тугатиш
Ташкилот фаолият юритмаса ва жойни ижарага олмаса, бирор-бир жарималар қўлланиладими?
далее...»»
15.09.2020 Ижара ҳақи банк орқали нақд тўланганда
Жисмоний шахс экскаваторни сақлаш учун юридик шахсдан жойни ижарага олди. Ижарага олувчи жисмоний шахс унга тақдим этилган жой учун тўловни нақд ёки пластик карточка билан корхонанинг бевосита банк ҳисобварағига ўтказса бўладими?
далее...»»
15.09.2020 Раҳбарнинг розилигисиз таътилга чиқиш
Раҳбар ассистенти 2020 йил 10 январдан таътилга ариза ёзган. Раҳбарга имзолаш учун қолдирган. Раҳбар аризани 9 январда, ходима ўз вазифаларини (компания ходимларини ўқитиш мўлжал қилинаётганлиги муносабати билан чипталарни харид қилиш ва меҳмонхоналардан жой брон қилиш, шунингдек кофе-брейклар ташкил қилиш билан шуғулланиш) бошқа ходимга топширганидан кейин имзолашини айтган. Ходима ҳамма ишларни уйдан туриб, масофадан бажаришини айтган. Таътилга чиқишидан бир кун олдин у раҳбарни учрата олмаган ва тегишинча, ариза имзоланмаган. Кейинги куни у ишга чиқмаган. Раҳбар у ишга чиқишини ва вазифаларини топширишини талаб қилган, лекин ходима таътилда эканлиги билдирган. Ҳозир раҳбар унга ҳайфсан беришни талаб қиляпти. Мазкур ҳолатда ходимага ҳайфсан берилиши тўғрими?
далее...»»
15.09.2020 Директор таътилга чиқмоқчи
МЧЖ директори жорий йил учун таътил олмаган. МЧЖ директори таътилга чиқиш учун қандай тартибда рухсатнома олиши керак?
далее...»»
15.09.2020 Ёзув ҳақиқий эмас деб эътироф этилсин
Ишга қабул қилиш ва ишдан бўшаш вақтида йил меҳнат дафтарчасида тўлиқ ёзилмаган. Яъни 2018 ва 2019 ўрнига 18 ва 19 ёзилган. Меҳнат дафтарчасидаги ёзувни қандай тўғрилаш мумкин?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика