18.09.2020
Ишга кечикиш бўлганмиди?
Ходим ишга 2 соату 7 дақиқа кечикиб келди. Белгиланган иш тартиби соат 8.00 дан 17.00 гача. Аввалига у оилавий шароити сабабли кечикканлигини тушунтириб берди. Бироқ интизомий жазо чораси қўлланилиши ҳақидаги масала кўтарилганда, у кадрлар бўлимига прокуратурадан келган чақирув қоғозини тақдим этди. Унда бўлиш вақти соат 9.00 дан 9.40 гача кўрсатилган. Прокуратурага чақирув қоғозида соат 9.00 дан 9.40 гача бўлган вақт кўрсатилган бўлса, иш берувчи ходим иш жойида соат 8.00 дан 9.40 гача ва соат 9.40 дан 10.07 гача бўлмаганлиги учун интизомий жазони қўллаши мумкинми? далее...»» |
18.09.2020
Нима учун сизга карантин даврида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси учун ҳақ тўланмайди
Карантинда бўлган ходимларнинг меҳнатга лаёқатсизлик тўғрисидаги маълумотномаларга ҳақ тўлаш лозимми? Бу ҳолда маълумотномани меҳнатга лаёқатсизлик варақаси билан алмаштириш мумкинми? Шунингдек, поликлиникаларнинг болалар боғчалари карантинга ёпилган болаларнинг ота-оналарига меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини беришни рад этиши қонунийми? далее...»» |
18.09.2020
Лавозим мажбуриятдан халос этмайди
МЧЖ (собиқ АЖ) устав фондида 90% улушга эга бўлган муассис бир вақтнинг ўзида кузатув кенгаши раиси ҳисобланади. Унинг фаолияти давомида йирик битим (МЧЖ бошқа иштирокчилари билан келишилмаган ҳолда) амалга оширилган. Битим натижасида корхона 1 200 млн сўм миқдорида кредит олган. Ушбу маблағлар номаълум йўналишда сарфланган ва қайтарилмаган. Корхона бутун мол-мулкдан маҳрум бўлган ва жиноий иш қўзғатилган. 2019 йилда суд томонидан корхона мулкининг бошқа шахсга ўтказилиши ноқонуний деб эътироф этилган ва бутун мол-мулк давлат тасарруфига ўтказилган. Кузатув кенгаши раиси вазифасини ижро этиш билан бир вақтда улушнинг назорат пакетига эгалик қилиш далили МЧЖ иштирокчиларининг аризаси бўйича жиноий иш қўзғатиш учун асос бўлиши мумкинми? далее...»» |
18.09.2020
Қурилиш пудрати шартномасида нарх қандай ўзгартирилади
Қурилиш пудрати шартномаси тарафлари нархни ўзгартириш заруратига дуч келишлари мумкин. Жуда содда таомилдек туюлади, бироқ унда ҳам тўғаноқлар бўлиши мумкин. Бундай вазиятларни батафсил кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз. далее...»» |
18.09.2020
Муаммоли буюртмачидан тўловни қандай олиш мумкин
Қурилиш ташкилотлари ишни бажаргач, буюртмачидан унинг ҳақини ололмайдиган ҳолатларга кўп тўқнаш келадилар. Муаммоли буюртмачидан тўловни қандай олиш мумкинлиги ҳақида юридик масалалар бўйича «Норма» эксперти Олег ЗАМАНОВ гапириб берди. далее...»» |
18.09.2020
Аудит бозорини либераллаштиришда янги босқич зарур
2019 йилдан аудиторлик хизматлари бозорини босқичма-босқич либераллаштириш бошланди. Аудиторлик ташкилотларининг устав капиталига нисбатан сунъий талаб ҳамда уларни дунё бўйича ягона ҳисобланган хизмат кўрсатиладиган объектлар бўйича таснифлаш тартиби бекор қилинди. Яна бир қадам қўйиш – бир аудиторлик ташкилотида мажбурий тартибда белгиланадиган сертификатланган мутахассислар сонини камайтириш ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга аудиторлик хизматларини кўрсатишга рухсат бериш фурсати келди. далее...»» |
18.09.2020
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
17.09.2020
Бир неча усулда ҳал этиш
Товар ИМ40 режимига расмийлаштирилган, лекин унинг учун ҳали ҳақ тўланган эмас. Ҳозир вазиятларимиз ўзгарди. Хорижий ҳамкоримиз товарни бошқа харидорга сотмоқчи. Биринчи БЮДни бекор қилиб, уни бошқа олувчи номига расмийлаштирса бўладими? далее...»» |
17.09.2020
Барча санитария нормалари бажарилганда
Хитойда Covid-19 коронавируси эпидемияси тарқагандан кейин «Бошпочтамт» ТИФ божхона постида ХХР ва Гонконгдан келадиган барча посилкаларни қабул қилиш тўхтатилди. Жорий йил март ойининг охирида «Ўзбекистон почтаси» АЖ давлат почта хизмати томонидан почта жўнатмалари учун мазкур тақиқ олиб ташланди ҳамда юқорида кўрсатилган мамлакатлардан почта жўнатмаларини олиш қайта тикланди. Бироқ барча учун ҳамда бошқа почта-курьерлик компаниялари учун тақиқ ўз кучида қолмоқда. Маълумки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатлар ўртасида савдо ва товарлар олиб ўтилишига доир ҳеч қандай чекловларни тавсия этаётгани йўқ. Халқаро почта жўнатмалари (ХПЖ) орқали коронавирус инфекцияси юқтириб олинмаслиги боис уларни қабул қилиш хавфсиз бўлиб чиқмоқда. Мамлакатлар ўртасида, шунингдек мамлакатимизга ХПЖ оддий режимда амалга оширилмоқда. ХПЖни почта-курьерлик компаниялари томонидан етказиб бериш имконияти тўғрисида мижозларимиз саволларига қандай тўғри жавобни берсак бўлади? далее...»» |
17.09.2020
Юксак минбарлардан янграб тур, тилим
● «Таможня» сўзи ўзбекчами? ● Навоий, Пушкин ва Сервантесларнинг луғат бойлиги ● Тил қадрини билмаслик – кечирилмас жиноят Ўз она тилини эъзозлаш, севиш ватанпарварлик ва миллатпарварликнинг ажралмас бир бўлаги бўлиб, унинг замирида ўзликни англаш, яъни ота-она, халқ, устозлар берган илм-тарбия ва тилга ҳурмат ётади. далее...»» |
17.09.2020
Томорқалардан самарали фойдаланилмоқда
Бугунги синовли кунларда юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш билан бир қаторда халқни зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, пандемиянинг мамлакат иқтисодиётига етказадиган зарарини юмшатиш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. далее...»» |
17.09.2020
Сирдарё экспортчилари
Карантин даврида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантиришга доир бир қатор чора-тадбирлар белгиланди. Шу чоралар самараси ўлароқ корхоналарнинг экспорт салоҳияти сақлаб келинмоқда. далее...»» |
17.09.2020
Темир йўл йўловчиси 1,5 дақиқада божхона назоратидан ўтказилади
Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг қўшма қарори билан Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (АВ томонидан 2.05.2020 йилда 3233-сон билан рўйхатдан ўтказилган, ҳужжат матни «СБХ»нинг мазкур сони ҳужжатлар пакетида чоп этилмоқда). далее...»» |
17.09.2020
Корхона айланма маблағларини қандай тўлдириш мумкин
Хўжалик фаолияти қисқараётган ҳозирги шароитларда харажатларини молиялаштириш учун маблағ етишмаслиги оқибатида кўплаб корхоналар қийин аҳволда қолмоқда. Бундай мураккаб вазиятларда ҳамкор ташкилотларнинг ёрдамидан фойдаланиш мумкин. далее...»» |
17.09.2020
Амортизация: ҳисоблашдаги хатоларни тузатамиз
Жамият (МЧЖ) НМА (товар белгиси) харид қилган. Аввалбошдан 10 йиллик фойдаланиш муддати кўрсатилган ҳолда кирим қилинган. Бироқ гувоҳномага мувофиқ товар белгиси 5 йилга тақдим этилган. Тегишинча, ўтган йиллар учун 10 йилни ҳисобга олган ҳолда амортизация ҳисобланган, аслида 5 йил учун ҳисобланиши керак эди. Амортизация ҳисоблашнинг тўғри чизиқли усули қўлланилган. НМАга амортизация нотўғри усулда ҳисобланганлиги оқибатида йўл қўйилган хатолик қандай тузатилади? далее...»» |
17.09.2020
МЧЖ устав фондини соф активлар қийматигача камайтириш
Умумбелгиланган солиқлар тўлайдиган МЧЖ ўз устав фондини соф активлар қийматигача камайтирди. Бундай камайтириш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Банкда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
17.09.2020
Вакиллик шартномаси бўйича айланмадан олинадиган солиқ
Туристик фирма туристик фаолият юритиш учун лицензияга эга. Хусусий турларни амалга оширишда 4%лик ставка бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлаймиз. Бошқа туристик фирма билан ҳақ эвазига уларнинг туристик маҳсулотини сотишга вакиллик шартномасини туздик. Вакиллик шартномаси воситачилик шартномаси жумласига киритиладими? У бўйича олинган даромадга қандай ставкада айланмадан олинадиган солиқ солинади? далее...»» |
17.09.2020
ЎзР ДБҚ, МВ, Транспорт вазирлиги, МБ Бошқарувининг «Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори
Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжати далее...»» |
17.09.2020
ЎзР ДСҚнинг «Солиқ тўловчиларини қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори
Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжати далее...»» |
17.09.2020
«Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори далее...»» |