Norma.uz
Публикации
10.10.2019 Харажатлар бўйича «шпаргалка»
Бошловчи бухгалтерларда «Корхона харажатларини қандай қилиб тўғри таснифлаш мумкин?» деган савол кўп юзага келади. Бу саволга «Profi Training» бизнес-мактаби тренери Светлана Замильева жавоб беради.
далее...»»
10.10.2019 Иш ҳақи тўлаш: тартиби, муддатлари, шартлари

Ушбу тавсияларда қуйидагилар ҳақида билиб оласиз: ● иш ҳақи тўлаш муддатлари; ● аванс ва иш ҳақи тўлаш кунлари қандай белгиланиши; ● қандай тўлов шакллари мавжудлиги; ● иш ҳақининг пул билан ва натура ҳолида қандай берилиши; ● иш ҳақининг қандай қилиб пластик карталарга ўтказилиши; ● берилмаган иш ҳақининг қандай қилиб депонентга ўтказилиши; ● ҳисоб-китоб варақасининг қандай тузилиши.


далее...»»
10.10.2019 Нормативдан ортиқ йўқотишлар: қаерга киритилади
Солиқ кодексининг 142-моддаси 7-банди маъносидан келиб чиқилса, ишлаб чиқаришдаги нормативдан ортиқ йўқотишлар моддий харажатлар жумласига киритилмаган, бироқ улар Солиқ кодексининг 141-моддасидаги 5 та чегириладиган харажатларнинг биронтасига ҳам киритилмаган. Улар Солиқ кодексининг 147-моддасидаги чегирилмайдиган харажатлар таркибида ҳам йўқ. Бу нормативдан ортиқ ишлаб чиқариш технологик харажатлари чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатлар таркибига кирмаслигини англатади. У ҳолда улар қаерга киритилади? Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги бартараф этиб бўлмайдиган ноаниқликка йўл қўйилгани аён, Солиқ кодексининг 11-моддасига мувофиқ у солиқ тўловчининг фойдасига талқин қилинади. 1. Фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда нормативдан ортиқ ишлаб чиқариш йўқотишлари чегириладиган ёки чегирилмайдиган харажатларга киритилиши лозим? 2. Чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатлар жумласида санаб ўтилмаган йўқотишлар қаерга киритилиши лозим? 3. Бу саволга Солиқ кодексидан аниқ жавоб топиб бўлмаса, Солиқ кодексининг 11-моддасини қўллашга ва нормативдан ортиқ йўқотишларни чегириладиган харажатлар жумласига киритишга асосимиз борми?
далее...»»
10.10.2019 ҚҚСни ҳисобга олиш шартлари
ҚҚС тўловчи корхона халқаро ташиш билан шуғулланади. Халқаро ташишга 0%лик ставкада ҚҚС солинади. Корхона сўм пластик картасига эга, унинг ёрдамида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ТМЗ харид қилади. Корхона ўз эҳтиёжлари учун харид қилинган, корпоратив пластик карта воситасида ҳақи тўланган ТМЗ бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлими?
далее...»»
10.10.2019 Ходим олган наф – иш берувчининг чегирилмайдиган харажати
Ходим корпоратив карточкадаги муайян суммани ўз эҳтиёжлари учун сарфлаган, ушбу суммани унинг даромадига киритиб, унга ЖШДС солдик. Ушбу сумма фойда солиғи бўйича чегирилмайдиган харажатлар сифатида ҳисобга олиниши лозимми?
далее...»»
10.10.2019 Йўловчилар ўртасида ҳуқуқий тарғибот: вокзалдан вагонгача
Мамлакатимиз Ҳукуматининг жорий йил бошида бўлиб ўтган меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига кетаётган фуқароларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар ўртасида самарали тушунтириш ишларини ташкил қилишга бағишланган мажлиси талабларидан келиб чиқиб, давлат божхона хизмати органлари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
далее...»»
10.10.2019 Ўзбекистон-Хитой: божхона соҳасида ҳамкорлик
Мамлакатимизга ташриф буюрган Хитой Халқ Республикаси Бош божхона маъмурияти бошлиғи ўринбосари Ли Го бошчилигидаги делегация 2019 йил 13 май куни Давлат божхона қўмитасида бўлди.
далее...»»
10.10.2019 ДБҚ делегациясининг араб мамлакатларидаги музокаралари
Президентимизнинг жорий йил март ойида Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришда янги босқични бошлаб берди. Халқаро эксперт-таҳлил доираларида катта нуфузга эга «The Diplomat» журналида эълон қилинган мақолада Ўзбекистон янги стратегик муҳим алоқалар ўрнатаётгани, мамлакатимиз раҳбари илк босқичда Марказий Осиё давлатлари, сўнг Россия, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, европалик бир қатор йирик давлатлар, Жанубий Корея каби қудратли мамлакатлар билан мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйгач, араб дунёсини ҳам муҳим ҳамкорликка чорлади, деб қайд этилади.
далее...»»
10.10.2019 Бизнес муаммоларини ҳал этиш – ҳукумат назорати остида
Президентнинг 14.05.2019 йилдаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди (Фармон матни «СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида чоп этилмоқда).
далее...»»
08.10.2019 Имтиёз – рўйхатга кўра
Қурилиш билан шуғулланадиган фирмалар учун ёғоч-тахта материалларини олиб келишда ноль даражали ставка белгиланган ҳужжат бор эди. Ушбу қоида ўз кучида қолдими? У қандай товарларга (ТИФ ТН кодларига) нисбатан қўлланилади?
далее...»»
08.10.2019 Битим тарафларининг ўзаро боғлиқ бўлиши шартлари
Божхона қийматини аниқлаш чоғида битим иштирокчилари – сотиб олувчи ва сотувчи ўзаро боғлиқ шахслар эканлигини рўкач қилиб, божхоначилар биринчи усулни қўллашдан бош тортдилар. Қандай ҳолларда тарафлар ўзаро боғлиқ шахслар деб ҳисобланади? Битим иштирокчилари бундай шахслар эмаслигини исботласак, биринчи усулдан фойдалана оламизми?
далее...»»
08.10.2019 Вақтинча олиб киришда ҳуқуқларни ўтказиш
Транспорт воситаси номига расмийлаштирилган шахс (РФ фуқароси) Ўзбекистон ташқарисида даволанмоқда. Ишлаб чиқариш заруратига кўра автомобилдан фойдаланмоқчимиз. Вақтинча олиб кириш режимида расмийлаштирилган автомашинадан эгасидан бошқа ким ишончнома асосида фойдаланиши мумкин? Бу қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган?
далее...»»
08.10.2019 Кўздан кечириш ва сўров ўтказиш тадбири – солиқ назоратининг янги шаклими?
Маълумки, Президентимизнинг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (26.06.2018 йилдаги ПҚ-3802-сон, кейинги ўринларда ПҚ-3802-сон қарор) асосан давлат солиқ хизмати органлари 2018 йил 1 октябрдан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун асос бўладиган кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларнинг паспортлаштирилишини юритмоқдалар.
далее...»»
08.10.2019 Фура учун ЯСТ
Кичик корхона автомобилда юк ташиш билан шуғулланади. Темир йўл контейнерларини ташиш учун 12 та шатакчи ва уларга 12 та ярим тиркамага эга. 2018 йил учун ЯСТ ҳисоб-китобини 1 та транспорт воситасига ҳисоблаганда солиқ суммаси якка тартибдаги тадбиркорлар тўлаётган қатъий белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмайдиган қилиб топширдик. Бунда 12 тоннадан ортиқ юк кўтарадиган 12 та автомобиль учун ҳисоб-китоб қилдик. ДСИ ходимлари шатакчи ва ярим тиркамаларга алоҳида транспорт воситалари сифатида қараб, солиқни 24 та транспорт воситасидан келиб чиқиб ҳисоблаш керак демоқдалар. Бироқ шатакчининг ўзи ҳатто 500 кг юкни таший олмайди, тиркамасиз ярим тиркама ҳам ҳеч нимага ярамайди. 12 та шатакчи ва уларга 12 та ярим тиркамадан фойдаланиб юк ташилса, 2018 йил учун ЯСТ суммасини қандай қайта ҳисоблаш керак?
далее...»»
08.10.2019 Хайрия қилган билан солиқ солишдан озод бўлмайсиз
Умумбелгиланган солиқларни (20% ҚҚС) тўловчи корхона дори воситалари билан улгуржи савдо қилади. Компания раҳбарияти хайрия қилиш мақсадида ЎзР соғлиқни сақлаш муассасаларига дори воситаларининг бир қисмини бепул топшириш ҳақида қарор қабул қилди. Улар билан ҳадя шартномалари тузилди, ҳисобварақ-фактуралар ва қабул қилиш-топшириш далолатномалари расмийлаштирилди. Дори воситаларининг бепул топширилиши қандай солиқ оқибатларига олиб келади?
далее...»»
08.10.2019 Қайта ташкил этиш билан имтиёз бекор қилинмайди
Бизнинг МЧЖ 2018 йил 19 июлда рўйхатдан ўтказилган. Янги муассис билан ХК сифатида қайта рўйхатдан ўтказилди, СТИР ўзгартирилмай қолдирилди. Муассис устав фондини кўпайтириш ҳисобига нотурар жойни (омборлар) киритмоқчи. Муассиснинг қарорида омборларнинг қиймати кадастр қийматидан кўра камроқ қилиб кўрсатилган. 1. Мол-мулк солиғи қайси қийматдан: кадастр ёки ҳисобдаги қиймати бўйича ҳисобланади? 2. Биз МЧЖ ўрнига ХК сифатида қайта ташкил этилган бўлсак, корхонамиз мол-мулк солиғидан 2 йилга озод қилиш бўйича имтиёзга эга бўладими?
далее...»»
08.10.2019 Имтиёзнинг имтиёздан фарқи бор
Ташкилотимиз қурилиш материалларини ишлаб чиқаради. Президентнинг «2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2018 йилда ЯСТ бўйича имтиёзга эга эдик. 2019 йил январдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтдик. Корхона 2019 йилда ПҚ-2660-сон қарор доирасида фойда солиғи бўйича имтиёзга эгами?
далее...»»
08.10.2019 Иш ҳақи қандай ҳисобланади
Иш ҳақи ҳар ойда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тизими – вақтбай, иш натижаларига кўра ёки вақтбай-ишбай бўлишига қараб ҳисобланади.
далее...»»
08.10.2019 Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти
2019 йилнинг апрель ойи учун
далее...»»
08.10.2019 Фойдаланилмаётган асосий воситалар консервация қилинганда амортизация
Кичик корхона МЧЖ ҚКнинг фаолият тури – тикув ишлаб чиқариши. Балансда тикув машиналари (асосий воситалар) мавжуд. Маҳсулдорлиги юқорироқ импорт тикув машиналари сотиб олинганлиги сабабли эскирган (бироқ ишчи ҳолатдаги) машиналардан ишлаб чиқариш жараёнида фойданилмаяпти. Эҳтимол, келгусида улардан яна фойдаланармиз. Улар бўйича 2010-счётда акс эттириладиган амортизация ҳисобланади. Бунинг натижасида ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотининг таннархи ошиб, зарар кўришимизга олиб келмоқда. 1. Кичик корхонада АВни консервация қилиш учун чет ташкилотларни (консалтинг, аудиторлик ва ҳ.к.) таклиф қилиш шартми ёки бу талаб фақат давлат корхоналарига тааллуқлими? 2. Ишлаб чиқариш АВ бўйича амортизация ҳисоблашни тўхтатиш учун бошқа вариантлар борми? 3. Қандай ҳолларда ишлаб чиқариш АВ амортизациясини таннархга киритмаслик мумкин?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика