Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 43 / Бухгалтерга ёрдам

Бухгалтер меҳнати қанча туради?

Бухгалтер корхонада раҳбардан кейин турадиган шахс ҳисобланади. Ушбу касб юқори малака, масъулият ва бошқа бир талай хислатларни тақозо этади. Мухбиримиз “Бухгалтернинг меҳнати қанча туради?” саволини ўртага қўйиб, кадрларни танлаб олишга ихтисослашган рекрутинг сайтларида жорий йилнинг августидан октябрь бошларига қадар чоп этилган эълонлар асосида шарҳ тайёрлади.

 

КИМНИ КЎПРОҚ ИЗЛАШАДИ?

Таклиф этилаётган бўш ўринларни шартли равишда қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: бош бухгалтер, моддий қисм бухгалтери, бухгалтер-кассир, бухгалтер-офис-менежер ва бухгалтер ёрдамчиси. Эълонларга қараганда кўпроқ бош бухгалтерни излашади. Моддий қисм бухгалтери ва бухгалтер-кассир камроқ изланади. Офис-менежер билан биргаликда бухгалтернинг бўш ўрни бундан ҳам кам учрайди. Бироқ кичик корхона ва микрофирмаларда бухгалтер одатда офис-менежернинг ҳам вазифаларини бажаради. Эҳтимол, шу боис бу борадаги тафсилотлар камдир. Бироқ қатъий далил шуки, икки лавозимни биргаликда олиб боришни назарда тутадиган бўш ўринлари кўп эмас. Айни шу туфайли так­лифга биноан офисга борганда ушбу лавозим тақозо этадиган хизмат вазифалари нималардан иборатлигини албатта сўраб билиш керак.

Шуниси эътиборлики, “бухгалтер ёрдамчиси” лавозимига ҳам бўш ўринлар оз эмас. Демак, ёш ҳисобчилар учун иш етарли.

 

НУФУЗНИ ТАЖРИБА БЕЛГИЛАЙДИ

Дарвоқе, амалиётнинг кўрсатишича, тажрибасиз мутахассисларга “бухгалтер ёрдамчиси” лавозимигина раво кўрилади. Бироқ бу ишда иш ҳақи ҳам, жавобгарлик ҳам юқори эмас. Бундай бўш ўринларининг борлиги ва уларнинг етарли миқдордалиги кишини мамнун қилади.

Бўш ўринларининг энг “оммабопи” ҳисобланган “бош бухгалтер” лавозимига одатда иш тажрибаси камида 5 йил бўлган мутахассис изланади. Камида 3 йил иш тажрибаси бўлиши талаб қилинган таклифлар камроқ учрайди. “Бош бухгалтерлар” учун мўлжалланган эълонларнинг деярли ҳаммасида тажриба талаб қилинади. Бу талаб табиийдир, чунки лавозим масъулиятли ҳисобланиб, тажрибасиз мутахассиснинг хатолари корхона учун қимматга тушиши, ҳатто жиддий муаммолар келтириб чиқариши мумкин.

Қолган бухгалтерлик бўш ўринлари стажга доир талабни бир қадар пасайтиради. Иш берувчилар 1-3 йил стажга эга бўлган мутахассисларни ишга олишни афзал кўрадилар.

 

ТАЛАБГОРЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

Бош бухгалтер лавозимида иш берувчилар узлуксиз иш стажи 3–5 йил ва ундан юқори бўлган, бухгалтерия ҳисобини, шу жумладан махсус бухгалтерия ҳисобини (умумий овқатланиш, ишлаб чиқариш), Ўзбекистон қонун ҳужжатларини биладиган, солиқ ва статистика ҳисоботларини тузиш ва топшириш ҳадисини олган, компаниянинг ҳисоб сиёсатини шакл­лантира оладиган, ташқи иқтисодий фаолиятни тушунадиган мутахассисни кўришни хоҳлайдилар. 1С: Бухгалтерия (7.0. версиясидан бошлаб), офис дастурларини (Microsoft Word, Excell) билиш, “Банк-Мижоз” дастури ва бухгалтерия ҳисобининг бошқа дастурларида ишлай билиш энг муҳим сифатлар ҳисобланади. Баъзи бўш ўринлар учун ўзбек ва рус тилларини билиш талаблари қўйилади, инглиз тилини билган – яхши, бироқ мажбурий эмас.

“Бош бўлмаган” бухгалтерларга, айниқса ишнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия юритишга нисбатан талаблар ҳам кам эмас. Чунончи, бухгалтер-кассир касса ҳужжатларини юритишни, тушумни инкассация қилишни билиши керак. Моддий қисм бухгалтерига товар-моддий бойлик­лар ва бошқалар билан ишлаш кўникмалари зарур. Ҳисоботни ваколатли органларга топшира билиш ва бухгалтерия ҳисобини юритиш маҳорати муҳим. Мутахассисларнинг компьютерда ишлай олиш ва “Банк-Мижоз”, 1С: Бухгалтерия, “R-банк” дастурлари билан ишлаш маҳорати қадрланади.

Шахсий хислатлар орасидан иш берувчилар масъулият­ни ҳис этиш, ишни ўз вақтида бажариш, киришимлилик, пухталик, таҳлилий фикр юрита билиш, батартиб­лик, ғайратлилик, уюшқоқлик ва руҳий зўриқишларга чидамлиликни ажратадилар. Эълонларнинг бирида “ҳазил-мутойиба туйғуси” қайд этилган. Шунингдек Тошкентда пропискада бўлишнинг мажбурийлиги кўрсатилиши зарур. Бироқ “бошқа шаҳарлардагилардан номзодлар кўриб чиқилади” деган эълонлар ҳам етарлича учрайди.

 

ЁШИНГИЗ НЕЧАДА?

Қанчалик ғалати туюлмасин, бироқ бухгалтерияда ишлаш учун талабгорларга ёш талаблари ҳам қўйилади. Чунончи, бош бухгалтерликка жуда кам ҳолларда ёши 25 дан юқори бўлган мутахассисларни таклиф этишади. Бироқ кўпроқ 30 га кирган ва ундан катта ходимларни қидиришади. Бундай таклифлар учун чегара ёши – 60. Бироқ бундайлар жуда оз. Кўпинча иш берувчиларни
45–50, кам ҳолларда 55 ёш қониқтиради.

Бошқа бухгалтерлик лавозимларида улар баъзан 20 ёшдан ошган, бироқ кўпинча 25 ёшдаги мутахассисларни кўришни хоҳлайдилар. Қарама-қарши ёш чегарасини белгилаш масаласида иш берувчилар 40 ёшни афзал кўришда якдиллар, фақат битта эълон 55 ёшдаги мутахассисни ишга жойлаштириш истагини билдирган.

Бухгалтер ёрдамчилари сифатида иш берувчиларни 20 ёшдан ошган мутахассислар қизиқтиради, бироқ жуда кўпинча 23 ёш кўрсатилади. Бундай иш учун энг юқори ёш – 35–40 ёш.

ПУЛ МАСАЛАСИ

Хуллас, биз “молия жабҳаси” ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш масаласига етиб келдик. Табиий­ки, энг юқори даромадлар бош бухгалтерларга ваъда қилинади. Иш берувчилар томонидан сайтларда таклиф қилинган энг юқори иш ҳақи 3 000 000 сўмни, энг ками эса 600 000 сўмни ташкил қилади. Иш ҳақига 1 000 000 сўм таклиф қилиниши энг кўп учрайди. 1 500 000 сўм кам учрайди, бироқ ҳар ҳолда таклифлар оз эмас.

Бухгалтерларга (моддий қисм, кассир ва офис-менежерлар) 500 000 сўмдан 1 500 000 сўмгача иш ҳақи таклиф қилинади. Кўпинча 500 000 сўм тўланадиган, кам ҳолларда 600 000 ва 800 000 сўм тўланадиган ишга таклифлар учрайди.

Бухгалтерларнинг ёрдамчиларига 400 000 сўмдан 1 000 000 сўмгача тўлашга тайёрлар. Тўғри, бир миллион сўм таклифи фақат бир марта учради. Ўзларининг бўш ўринларини Ўзнетда чоп этган иш берувчиларнинг асосий қисми ойига 500 000 сўмни таклиф қилишади.

Шуни таъкидлаш жоизки, кўп иш берувчилар “Иш ҳақи” устунида “Суҳбат натижалари бўйича” ва “Келишув бўйича” деб кўрсатишни афзал кўрадилар. Шунингдек бўш ўринлар тўғрисидаги бир қатор эълонларда, асосий иш ҳақидан ташқари, бухгалтерга тушлик учун компенсация тўланиши ёки тушлик иш берувчи ҳисобидан тақдим этилиши кўрсатилган. Баъзилар ишга боришни компенсациялайдилар ёки йўлда юриш ойлик чиптасини берадилар, кам ҳолларда мобил алоқа ҳақини тўлайдилар ва мукофот ваъда қиладилар.

Сайтларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, иш берувчилар бухгалтерия мутахассислари тимсолида ҳақиқий профессионалларни кўришни хоҳлашади.

Материалда келтирилган жадваллар сайтларда чоп этилган маълумотлар асосида тузилган.

 

 

Бош бухгалтер ишида талаб қилинадиган тажриба

3 йил ва ундан кўп

 

1 йил ва ундан кўп

 

6 йил ва ундан кўп

 

5 йил ва ундан кўп

 

2 йил ва ундан кўп

4 йил ва ундан кўп

 

 

 

Бухгалтер ишида талаб қилинадиган тажриба

 

Аҳамиятга эга эмас

 

1 йил ва ундан кўп

 

2 йил ва ундан кўп

 

3 йил ва ундан кўп

 

5 йил ва ундан кўп 

 

Бухгалтерияга оид 

 меҳнат бозорини мухбиримиз

Ольга КИРЬЯКОВА ўрганди.

 

Прочитано: 5782 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика