Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 43 / Сизнинг юристконсульт

Ихтиёрий тарзда сертификатлаймиз

 

 

Хорижий корхона (масъулияти чекланган жамият, ХХТУТ бўйича коди – 71150) трикотаж буюмларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланади. Товарни бозорга муваффақиятли олиб чиқиш ва янги моделларни ишлаб чиқиш мақсадида МЧЖ ўз фаолиятида қайта ишлаш учун бериладиган хом ашё билан операцияларни фаол қўллайди – хом ашё ва материаллар, фурнитура, ўраб-жойлаш идишларини сотиб олади ва қайта ишлаш учун ишлаб чиқариш корхоналарига беради. Бунда бир корхона тайёр буюмларни бичади, бошқаси унга кашта ёки сурат туширади ҳамда бичилган ­буюмни биринчи корхонага қайтаради. У буюмларни тайёрлашни якунига етказади (тикади, дазмоллайди, ўраб-жойлайди) ва тайёр маҳсулотни МЧЖга бериб, хизматлар учун ҳисобварақ-фактура ва қайта ишлашга берилган хом ашёдан буюмларни топшириш-қабул қилиш далолатномасини расмийлаштиради. Бундай хом ашёдан барча буюмлар МЧЖ номига рўйхатдан ўтказилган алоҳида товар белгиси остида ишлаб чиқарилади. Бундай хом ашё билан операциялар натижасида олинган тайёр­ буюмларни МЧЖ ЎзР Миллий сертификатлаштириш тизимида ихтиёрий тарзда сертификатлаштиради.

МЧЖ қайта ишлашга берилган хом ашёдан тайёрланган маҳсулотни, ушбу буюмларни унинг ўзи ишлаб чиқармаслигини ҳисобга олганда, сертификатлаштириш ҳуқуқига эгами?

 

Ҳа, бундай ҳуқуққа эга. “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг (28.12.1993 йилдаги 1006-XII-сон) 17-моддасига мувофиқ юридик шахснинг ташаббусига кўра ҳар қандай маҳсулот унинг ­меъёрий ҳужжатларнинг талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун ихтиёрий сертификатланиши мумкин.

Мувофиқликни ихтиёрий сертификатлаштиришга нисбатан қонун ҳужжатларида аризачиларнинг субъект таркиби бўйича чекловлар назарда тутилмаган. Сертификатлаштириш органларига мувофиқлик сертификатини олиш учун нафақат маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, балки бошқа юридик шахслар – етказиб берувчилар ҳам мурожаат этишга ҳақлилар.

Шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, мувофиқлиги мажбурий тарзда тасдиқланмайдиган маҳсулот етказиб берувчининг ташаббусига кўра Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини дек­ларациялаш тартиби тўғрисида низомда (Ўзстандарт бош директорининг АВ томонидан 6.04.2005 йилда 1465-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) назарда тутилган тартибда декларациялаш йўли билан сертификатланиши мумкин.

Прочитано: 2243 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика