Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 43 / Амалий бухгалтерия

Эскисини ямагач...

Объектларда қайта ишлатилиши лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган материаллар ва буюмларни ихтисослашган ташкилотларни жалб этган ҳолда ҳам қўллаш учун яроқли ҳолатга келтириш керак. Тиклаш ишларини пудратчи ёки буюртмачи ташкил этади (бажаради). Умуман олганда уларнинг барчаси  буюртмачи ҳисобига амалга оширилади. Тиклангандан ке­йин қайтариладиган материаллар янги қурилиш материаллари ва буюмларига айнан ўхшаш  бўлган техник шартлар, давлат стандартлари ва мувофиқлик сертификатларига мувофиқ бўлиши керак. Бунинг учун улар ушбу фаолият турига лицензияси бўлган ташкилотларни жалб этган ҳолда техник текширувдан ўтиши керак. Текширув натижаларига кўра яроқли материалларга (масалан, темир-бетон плита) тегишли ­паспорт ёзилади.

Конструкциялар, бинолар ва ин­шоотларни қисмларга бўлишдан (демонтаж қилишдан) материаллар ва буюмлар бирламчи чиқишининг тавсифлари, уларни тиклаш ёки қайта ишлаш бўйича асосий ишлар турлари, шунингдек қайта ишлатиш мумкин бўлган соҳалар
1.04-04-99 КМК “Қурилишда буюмлар, ускуналар ва материаллардан қайта фойдаланиш” (Давархитектқурилишқўмнинг 1.12.1998 йилдаги 81-сон буйруғи билан тасдиқланган) тавсиялари бўйича қабул қилинади. Чет ташкилотларга, айниқса аҳолига реализация қилинадиган материал­лар ва буюмлар айнан ўз эҳтиёжлари учун қайтариладиган материаллар сингари тикланиши ва қайта ишланиши керак.

Буюртмачининг амалдаги меъёрий ҳужжатларга ёки ихтисослашган (ваколатли) ташкилотлар томонидан берилган, объектдаги зарарланган локал зоналарни текшириш далолатномаларига биноан қурилишда қўлланиши тақиқланган қайтариладиган материалларни қайта ишлатиши (сотиши) ёки қайта ишлаши тақиқланади.

 

ТЕХНИК ТЕКШИРУВ

Қайтариладиган қурилиш материалларини техник шаҳодатлантириш хизматлари лицензияланадиган фаолият тури ҳисобланади. Уларни одатда лойиҳа институтлари кўрсатади. Ускуналар ва буюмлар ихтисослашган корхоналар ёки устахоналарда тикланади.

Чунончи, жалб этилган ташкилот демонтаж қилинган темир-бетон буюмларни текширади ва уларнинг ҳар бирига қайта ишлатиш мумкинлиги тўғрисида алоҳида тавсия беради. Агар буюмдан қурилишда фойдаланиш мумкин бўлса, унга шахсий паспорт ёзилади. Вақт ва маблағни тежаш учун қайтариладиган ресурсларни баҳолаш олдидан, яроқсиз материалларни баҳоламаслик учун, демонтаж қилинган материалларнинг техник шаҳодатлашдан ўтказиш тавсия қилинади.

 

ҚАЙТАРИЛАДИГАН МАТЕРИАЛЛАРНИ БАҲОЛАШ

Бухгалтерия ҳисоби ва 4.01-16-09 ШНК “Шартномавий жорий нархларда қурилиш қийматини белгилаш қоидалари” меъёрларига мувофиқ буюртмачи қайтариладиган материалларни комиссия белгилайдиган нархларда ҳисобга қабул қилиши керак. Баҳолаш уларни буюртмачи пудратчидан қабул қилганидан кейин амалга оширилади. Бироқ буюртмачи материалларнинг бозор баҳосини мустақил равишда белгилашга ҳақли эмас. Ушбу ишни баҳолаш фаолиятига лицензияси бўлган ташкилотлар бажаради.

Ҳозирги вақтда пудрат ташкилоти бошқа харажатларининг даражаси баҳоловчилар томонидан белгиланган қайтариладиган материаллар қийматига хато равишда киритил­япти. Баҳолаш ташкилоти қайтариладиган материалларнинг бозор баҳосини фақат ҳақиқатдаги эскиришни ҳисобга олган ҳолда тавсия этади. Буюртмачи уларнинг пировард қийматини материални яроқли ҳолатга келтириш, уни тўплаш жойига етказиб бериш учун ортиш ва ташиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда белгилаши керак. Тузилган шартномалар, бажарилган ишлар далолатномалари тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.

Буюртмачи қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича қайтариладиган материалларнинг навбатдаги туркумини қабул қилганидан кейин баҳолаш ташкилотини жалб этиши керак. У билан шартномада уларни босқичма-босқич баҳолаш мумкинлигини кўрсатиш мақсадга мувофиқдир. Бу эса пудратчи билан ўзаро ҳисоб-китобларни ва қайтариладиган материаллар реализациясини жадаллаштириш имконини беради.

Агар демонтаж ишларининг тугаши ва фақат шундан кейингина уларни баҳолаш учун барча демонтаж қилинган материалларнинг буюртмачига берилиши кутилса, буюртмачи қайтариладиган ресурсларни реализация қилишга қадар сақлаш бўйича қўшимча харажатлар қилиши мумкин. Баҳолаш амалга оширилганидан кейин­ қайтариладиган материалларни буюрт­мачи дарҳол балансига кирим қилиши лозим, чунки вақт ўтиши билан баҳолаш қиймати ошиши мумкин, шунда уларнинг баҳолаш қийматини яна қайта ҳисоблашга тўғри келади. Баҳоловчининг ҳисоботи одатда 6 ой мобайнида амал қилади. Бинобарин, агар буюртмачи материалларни шу вақт ичида кирим қилмаса, уларнинг бозор баҳоси йўқолади.

ТАШИШ, ЮКЛАШ ВА ЮКДАН ТУШИРИШ, САҚЛАШ, РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

Қайтариладиган материалларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланганидан кейин буюртмачи уларни қурилиш майдончасидан олиб чиқиши шарт. Агар у ўзининг омбор хоналарига эга бўлмаса, уларни ижарага олиши керак. Ташиш ортиш (юк ортиш, юкдан тушириш) ишлари билан боғлиқ, айни шу боис молия­вий харажатларни талаб қилади. Ташиш чоғида қайтариладиган материалларнинг бир қисми яроқсиз ҳолатга келиши мумкин. Ёки битта машинада кам тоннажли, бироқ ҳажмдор материални ташиш мумкин. Шу сабабли қайтариладиган ресурсларни бир жойдан бошқа жойга ташишни батафсил ташкил этиш талаб қилинади.

Қурилиш давомида буюртмачи:

материалларнинг амалдаги ҳолатини техник шаҳодатлантириш;

материалларни қайта ишлатиш учун яроқли ҳолатга келтириш;

ортиш ишлари;

материалларни ташиш;

материалларни сақлаш;

уларнинг бозор баҳосини баҳолаш харажатларини амалга оширади.

Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, қайтариладиган материалларни объектнинг ўзида қайта ишлатиш ёки уларни тўғридан-тўғри қурилиш майдончасида реализация қилиш фойдалидир. Буюрт­мачи (объект эгаси) қайта ишлатиш учун тақиқланмаган қайтариладиган материалларни реализация қилиш ҳуқуқига эгадир. Улар қайтариладиган ресурсларни олиш ва қайта ишлашга доир ҳисоб-китоб харажатларини ҳамда қурилиш материаллари маҳаллий бозорининг талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда шартномавий нархлар бўйича реализация қилинади.

 

ДЕМОНТАЖ ҚИЛИНГАН ЯРОҚСИЗ МАТЕРИАЛЛАРНИ НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Қурилиш вақтида демонтаж қилинган материаллардан қайта фойдаланиш мумкин эмаслигини камида икки марта: уларнинг ҳақиқатда чиқиши далолатномасини тузиш вақтида ва ихтисослашган ташкилот томонидан демонтаж қилинган материалларни техник текшириш натижасида белгилаш мумкин. Яроқсиз материаллар белгиланган тартибда утиллаштирилиши керак. Чунончи, қора ва рангли металл синиқлари уларни қабул қилиш ташкилотларига, ёғоч материаллар ёки шиша қайта ишловчи корхоналарга топширилади.

 

УМУМИЙ ТАВСИЯЛАР

Таъмирланаётган бинонинг қурилиш конструкциялари ва муҳандислик ускуналарини лойиҳалашдан аввал текшириш учун техник топшириққа қайтариладиган материалларнинг номенклатураси ва тахминий миқдорини белгилаш тўғрисида бандни киритиш лозим. Лойиҳалаштирувчилар техник топшириқда реконструкция давомида ҳосил бўладиган қайтариладиган материаллардан қурилишда фойдаланиш; қайтариладиган материалларни қисмларга бўлиш, тозалаш, объект ҳузуридаги омборга олиб ўтиш ва тўплаш бўйича ишларни демонтаж қийматига киритиш тўғрисидаги бандларни назарда тутишлари мақсадга мувофиқдир.

Объектни реконструкция қилиш ёки бузиб олишга доир қурилиш пудрати шарт­номасида қуйидагиларни кўрсатиш тавсия қилинади:

объектда олинадиган қайтариладиган материалларнинг барчаси буюртмачининг мулки ҳисобланади ва унинг хоҳишига кўра ишлатилади;

пудрат шартномасининг қиймати белгиланиши чоғида қайтариладиган материалларнинг қиймати ҳисобга олинмайди;

қайтариладиган материалларни демонтаж қилиш, олиб ўтиш ва объектдан олиб чиқиш харажатлари объектни реконструкция қилиш ёки бузиб олишга доир лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилади;

реконструкция объектларида қай­тариладиган материалларни қўллашга фақат буюртмачининг рухсати ва пудратчининг розилиги билан йўл қўйилади;

қайтариладиган материалларнинг ҳақиқатда чиқишини белгилаш бўйича комиссиянинг ишини, фойдаланилмайдиган қайтариладиган материалларни буюрт­мачига бериш тартиби ва муддатларини белгилаш.

Агар буюртмачи харид қилинаётган саноат биносида реконструкция қилиш ёки бузиб олиш ишларини амалга оширса, харид қилиш шартномасига сотувчи томонидан бино ҳудудида ва унга туташган ер участкасида радиацион, бактериологик, кимёвий ёки биологик зарарланишнинг эҳтимолий локал участкалари йўқлиги тўғрисида кафолат берилиши тўғрисида бандни киритиш зарур.

Агар сотувчи шартномада зарарланишнинг локал зоналари борлигини кўрсатса ёки буюртмачи уларнинг мавжудлиги тўғрисида ишончли ахборотга эга бўлса, у дастлабки техник текшириш босқичидаёқ ваколатли ташкилотларни жалб этган ҳолда зарарланган зоналарни текширишни ташкил қилиши керак.

Қайтариладиган ресурсларни ба­ҳо­лаш олдидан уларнинг техник шаҳодат­лантирилишини ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

Демонтаж қилинган материалларни имкони борича қурилишнинг ўзида ишлатиш мақсадга мувофиқдир.

Равшан ҲАЙДАРОВ,

Ўзбекистон Аудиторлар

палатасининг раиси.

 

Прочитано: 2237 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика