Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 43 / Божхона

Тадбиркорларнинг фаоллиги ортиб бормоқда

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Иқтисодий тадқиқотлар маркази ва БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистон бизнес форуми» лойиҳаси томонидан «Ўзбекистонда ишбилармонликнинг фаоллиги  ва муҳити индекслари» мавзусида брифинг ўтказилди. Тадбир давомида 2013 йилнинг учинчи чораги бўйича бизнес-сўров натижалари ва тўртинчи чорак бўйича  прогнозлар эълон қилинди.

 

Бизнеснинг бугунги ҳолати, фаоллиги тенденцияларини баҳолаш  ва прогнозларини тузиш, тадбиркорларнинг истиқболдаги режаларини аниқлаб олиш мақсадида Савдо-саноат палатаси, Иқтисодий тадқиқотлар маркази ва БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистон бизнес форуми» лойиҳаси томонидан ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) ва ишбилармонлик муҳити индекси (ИМИ) ишлаб чиқилган. ИФИ 2009 йилнинг июлидан бошлаб ҳар чоракда баҳолаб келинаётган бўлса, ИМИ 2011 йилнинг иккинчи чорагидан жорий этилди.

Иқтисодий тадқиқотлар марказининг лойиҳа мувофиқлаштирувчиси Орзимурод Ғайбуллаевнинг қайд этишича, шу йилнинг учинчи чорагида мамлакатимизда ишбилармонлик фаоллиги индекси сўнгги 2,5 йил давомида энг юқори кўрсаткичга эга бўлди ва 32,8 даражани ташкил этди.

Бунга бир неча омиллар ёрдамида эришилди. Биринчидан, ишлаб чиқарилган маҳсулотга ички талабнинг ошиши: сўровда иштирок этган раҳбарларнинг 94,5 фоизи бу даврда янги буюртмалар қабул қилингани ёки  буюртмалар ҳажми ўтган давр даражасида қолганини маълум қилган. Иккинчидан, бу кўпчилик корхоналардаги иш ҳақи миқдори ўсиши, учинчидан, қулай ишбилармонлик муҳити – ИМИ кўрсаткичи  30,7 даражани ташкил этган. Бундан ташқари, сўров иштирокчилари томонидан энг қулай шарт-шароитлар қаторида солиқ имтиёзлари ва солиқ ҳисоботларини тақдим этиш шартлари, назорат қилувчи органларнинг уларга нисбатан муносабати, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш имконияти ва бошқалар қайд қилинган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, юқори талаб ҳисобига даромадлар ҳажми ошгани тадбиркорлар томонидан берилган юқори баҳонинг асосини ташкил қилади. Бу эса, ўз навбатида, ишчиларга тўланадиган иш ҳақи  миқдорининг ошиши ва янги иш ўринлари яратилишига кўмаклашади. Буларнинг барчаси Ўзбекистонда корхоналарга ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имконини бераётган қулай бизнес муҳити шакл­ланганидан далолат беради.

Айниқса, Жиззах, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри корхоналари энг юқори даражали ишбилармонлик фаоллигини намойиш этганини таъкидлаш керак. ИФИ билан қамраб олинган иқтисодиётнинг олти тармоғи орасида транспорт ва алоқа, савдо ва умумий овқатланиш, шунингдек, саноат тармоқларининг етакчи экани маълум бўлди.

Брифингда мутахассислар жорий йилнинг тўртинчи чораги бўйича прогноз кўрсаткичлар юзасидан ўз фикрини билдирди ва журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

 

ЎзА материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 1974 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика