Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 43 / Божхона

Ускунага амортизация ҳисобланганда

Корхонамизнинг 2011–2012 йиллардаги молиявий фаолияти ўрганилганда солиқ маслаҳатчиси билан бир масалада тушунмовчилик пайдо бўлиб қолди. Асосий воситага амортизация ҳисоблаш усулини бизнинг ўзимиз танлаш ҳуқуқига эгамизми ва бу усул қандай давр давомида қўлланилиши мумкин? Масалан, асбоб-ускунанинг дастлабки қиймати – 1 млн сўм, унинг 5 йиллик фойдаланиш муддати охиридаги тугатиш қиймати 100 минг сўм, хизмат муддати – 5 йил. Ушбу асосий воситага амортизация ҳисоблашнинг бир маромли (тўғри чизиқли) усули орқали амортизация ажратмалари суммалари ҳисобланганда йиллар кесимида  қолдиқ қиймат қандай кўринишга эга бўлади?

Файзулла Очилов, МЧЖ бухгалтери.

Бухоро вилояти.

 

 

 

           – Амортизация “Асосий воситалар” 5-сон БҲМСда тавсия этилган қуйидаги усуллар билан ҳисобланиши мумкин:

– амортизацияни тенг маромли ҳисоблаш усули – тўғри чизиқли усул;

–амортизацияни бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда ҳисоблаш – ишлаб чиқариш усули;

– икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули – тезлаштирилган усул;

– йиллар суммаси усули (кумулятив усул) – тезлаштирилган усул.

Амортизацияни ҳисоблаш усули корхонанинг ҳисоб сиёсатига кўра аниқланиши ва бир ҳисобот давридан иккинчи даврга изчиллик билан қўлланилиши ва календарь йил давомида ўзгармаслиги лозим (5-сон БҲМСнинг 43-банди).

Асосий воситаларнинг ҳар хил турларига амортизация ҳисоблашнинг турли усулларини қўллаш мумкин. Бунда асосий воситаларнинг бир турига фақат бир усулни қўллаш лозим бўлади.

Тенг маромли ҳисоблаш (тўғри чизиқли) усулда амортизация асосий воситаларнинг фойдали хизмат муддати давомида уларнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда тенг улушда ҳисоблаб чиқарилади. Ушбу усулга мувофиқ амортизация фақат хизмат муддатининг давомийлигига боғлиқдир. Ҳар бир давр учун амортизация ажратмалари суммаси, амортизацияланадиган қийматни (дастлабки қиймат айирув тугатиш қиймати) объектдан фойдаланиладиган ҳисобот давр­лари сонига бўлиш йўли билан аниқланади.

Амортизация ажратмалари асосий воситаларнинг бошланғич қиймати, Солиқ кодекси билан белгиланган амортизация нормалари бўйича аниқланади. Амортизация муддати тугагандан сўнг эскириш ҳисобланмайди.

Бир маромли (тўғри чизиқли) усулга мувофиқ, мазкур вазиятда йиллик амортизация амортизацияланадиган қийматдан 20 фоизни, яъни 180 000 сўмни ташкил қилади.

 

Кўрсаткичлар

 

Дастлабки қиймат

 

Йиллик амортизация суммаси

 

Жамланган эскириш

 

Қолдиқ қиймати

 

Сотиб олиш санаси

 

1 000 000

 

 

 

1 000 000

 

1-йил охири

 

1 000 000

 

180 000

 

180 000

 

820 000

 

2-йил охири

 

1 000 000

 

180 000

 

360 000

 

640 000

 

3-йил охири

 

1 000 000

 

180 000

 

540 000

 

460 000

 

4-йил охири

 

1 000 000

 

180 000

 

720 000

 

280 000

 

5-йил охири

 

1 000 000

 

180 000

 

900 000

 

100 000

 

 

           Мазкур усулда амортизация бутун беш йил мобайнида ҳисобланганда амортизация ажратмаларининг миқдори бир хил бўлади, тўпланган эскириш ва қолдиқ  қиймат бир маромда ўзгаради ва қолдиқ қиймат бир маромда баҳоланган тугатиш қийматига етгунга қадар камаяди.

 

Прочитано: 4303 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика