Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 43 / Бизнинг маслаҳатлар

Автотранспортни вақтинча сақлаш хизматларига қандай солиқ солинади

МЧЖ шаклидаги корхонамиз ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2013 йил 8 апрелдаги қарорига асосан автотранспорт воситалари турар жойини ташкил қилиш учун корхонамизга 2 000 кв.м жой ажратиб берилган.

Биз автотранспорт воситалари пулли турар жойи фаолиятидан тушган тушумдан 6 фоизли ставкада ЯСТ тўлаймизми ёки АВ томонидан 3.03.2011 йилда
2203-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан ер солиғининг 3 баравари миқдоридан кам бўлмаган миқдорда солиқ тўлаймизми? Ушбу Низомга асосан корхонамизга пасайтирувчи коэффициентлар қўлланиладими? Ободонлаштириш ҳудудлари учун бирор имтиёзлар борми?

 

М.Раҳимов,

“Муҳаматжон-Полиграф” МЧЖ директори. 

 

– Сизнинг фаолиятингиз Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 05.04.2010 йилдаги 63-сон қарори билан тасдиқланган) билан тартибга солиб келинган. Низомнинг 15–18-бандларида автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар Солиқ кодексида белгиланган тартибда бюджетга қатъий белгиланган солиқ ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим тўлашлари кўрсатилган эди. Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 31.07.2013 йилдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринларда – 213-сон Низом) кучга кириши билан 63-сон қарор ўз кучини йўқотган.

213-сон Низомнинг 5–9-бандларида автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлари автомобиллар тўхташ жойларида фақат юридик шахслар томонидан кўрсатилиши, ер участкаларини бериш масалалари бўйича қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 54-сон қарорига мувофиқ туман (шаҳар) ҳокими томонидан қабул қилиниши, бу қарорларда берилаётган ер участкасининг контури аниқ белгиланган, тегишли режа-картография материаллари илова қилинган ҳолда автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун берилаётган ер участкаси майдони кўрсатилган бўлиши керак.

Туман (шаҳар) ҳокимининг автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорларида аниқ мақсад кўрсатилган бўлиши керак. Шунингдек, автомототранспорт воситаларини доимий ёки вақтинча сақлаш хизматлари кўрсатиш учун ер участкаларини ижарага (субижарага) беришга йўл қўйилмайди (213-сон Низомнинг 8–9-бандлари).

Автомототранспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахс­лар автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун Солиқ кодексида белгиланган тартибда аниқ белгилаб қўйилган солиқ ва йиғимларни тўлайдилар.

Шунга эътибор қаратиш керакки, Низомнинг 24-бандида ушбу Низом 23-бандининг амал қилиши Солиқ кодексида белгиланган тартибда ягона солиқ тўлови ёхуд умумий белгиланган солиқлар тўлайдиган автомототранспорт воситаларини доимий сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахсларга татбиқ этилмаслиги белгиланган.

Республика Президентининг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорининг 10-иловасига асосан автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар томонидан Тошкент шаҳри бўйича ҳар бир кв.м эгалланган майдонга физик кўрсаткичда ҳар ойда қатъий белгиланган солиқ ставкаси энг кам иш ҳақининг 0,1 коэффициенти миқдорида тўланади.

Демак, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик корхоналар 2013 йилнинг 1 августига қадар ПҚ-1887-сон қарор билан белгиланган ставкада қатъий белгиланган солиқ тўлашлари лозим бўлади.

Сизнинг корхонангиз ЯСТ тўловчи корхона ҳисобланганлиги боис, 2013 йилнинг 1 авгус­тидан бошлаб автомототранспорт воситаларини доимий ёки вақтинча сақлаш фаолияти бўйича ЯСТни Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қоидалари талаблари асосида ва ПҚ-1887-сон қарорнинг 9-1-иловасига асосан ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушумдан 6 фоиз миқдорида, бироқ эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб ҳисобот чораги учун ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг уч бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайди.

2203-сон Низомнинг 1-иловасида пасайтирувчи коэффициентлар қўлланиладиган фаолият турлари рўйхати келтирилган бўлиб, бу рўйхатда автомототранспорт воситаларини дои­мий ёки вақтинча сақлаш фаолияти кўзда тутилмаганлиги сабабли корхонангиз ЯСТни ҳисоблаб чиқишда пасайтирувчи коэффи­циентларни қўлламайди.

Қаровсиз ётган ер майдонларини автотранспортни вақтинча сақлаш жойларига айлантириб, мазкур мақсад учун фойдаланиладиган ер майдонлари ободонлаштириш ҳудудлари деб ҳисобланмайди.

 

Жавобни экспертимиз

Мурод МУҲАММАДЖОНОВ тайёрлади.

 

Прочитано: 2665 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика