Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 43 / Устуворликлар

Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот

 

           2013 йил 22 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда жорий йилнинг 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари кўриб чиқилди ҳамда 2013 йил 18 январда республика Ҳукумати мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан белгилаб берилган 2013 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари амалга оширилишини сўзсиз таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

 

Қайд этиб ўтилдики, жаҳон иқтисодиётида муаммолар кучайганлигига ва унинг ўсиш суръатлари секинлашганлигига қарамай, мамлакатни иқтисодий ислоҳ қилиш ва модернизациялашнинг чуқур ўйланган ва аниқ мақсадга йўналтирилган дастури тизимли ва изчил амалга оширилиши туфайли Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни ва иқтисодий ўсишнинг барқарор суръатларини сақлаш таъминланмоқда.

Жорий йилнинг 9 ойида мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 8,1 фоизга, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмлари – 9,4 фоизга, шу жумладан, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмлари – 15,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмлари – 6,8 фоизга, чакана товар айланмаси ҳажмлари – 14,7 фоизга ва хизматлар кўрсатиш ҳажмлари – 12,4 фоизга ўсди. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз миқдоридаги профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси прогноз параметрларидан ошмади.

Инвестиция сиёсати фаол амалга оширилиши инвестиция муҳитини такомиллаштириш чора-тадбирлари билан биргаликда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг 12,5 фоизга, шу жумладан, хорижий инвестицияларнинг – 12,4 фоизга ўсишига кўмаклашди. 2,2 мингта янги ишлаб чиқариш объектлари фойдаланишга топширилди, 60 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тугалланди. Маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқиш ҳажмларининг ҳисоблаб чиқилган экспортнинг ўрнини босиш самараси 4 млрд АҚШ доллари миқдоридаги 39,7 фоизга ўсиши таъминланди.

Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорлик фаолияти йўлидаги маъмурий тўсиқларни қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш йил бошидан буён 21,2 мингта янги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ташкил этишга, кичик бизнес субъектлари томонидан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини 15,2 фоизга ўстиришга ва ушбу секторнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 51,2 фоизгача кўпайтиришга кўмаклашди.

Аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ишини яхшилаш бўйича “Обод турмуш йили” Давлат дастури тадбирларини фаол амалга оширишни таъминлаш чора-тадбирлари кўрилди. Дастур тадбирларини молиялаштиришга барча манбалар ҳисобига 5,6 трлн сўмга яқин маблағ ва 250 млн АҚШ доллари йўналтирилди.

Мажлисда 2013 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури амалга оширилишининг бориши муҳим устувор вазифа сифатида батафсил ва ҳар томонлама таҳлил қилинди. Қайд этиб ўтилдики, 2013 йилнинг ўтган 9 ойида 833,4 мингта янги иш ўринларини ташкил этиш таъминланди, улардан 488 мингтадан ортиғи ёки 58,6 фоизи қишлоқ жойларда ташкил этилди.

Мажлисда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар – экспорт қилувчилар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, улар маҳсулотларининг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш юзасидан амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар туфайли, экспорт қилинадиган маҳаллий маҳсулотларнинг асосий турларига нархлар нохуш ўзгариб туришига қарамай, шу йилнинг ўтган 9 ойида экспорт ҳажми 13 фоизга ўсганлиги ва ташқи савдо айланмасининг катта ижобий сальдоси таъминланганлиги қайд этилди. Йил бошидан буён олдин ўз маҳсулотларини экспорт қилмаган 469 корхона экспорт фаолиятига жалб этилди. Экспортнинг умумий ҳажмида минтақавий корхоналарнинг улуши икки мартага кўпайиши таъминланди. Экспортнинг умумий ҳажмида кичик бизнеснинг роли ва аҳамияти барқарор ўсиб бормоқда. Унинг улуши 2012 йилнинг шу давридаги 13,5 фоиз ўрнига 19,1 фоизгача ўсди.

Республика Ҳукумати мажлисига киритилган масалаларни муҳокама қилиш якунлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

ЎзА материали асосида тайёрланди.

 

Прочитано: 2195 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика