Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 42 / Бизнинг маслаҳатлар

Квартирани сотдим. Солиқ тўлайманми?

Мен кадастр ҳужжатлари ўзимга тегишли бўлган 3 хонали квартирани икки йилдан бери ижара шартномаси асосида ижарага бериб келганман. Бугунги кунда мен эгалик ҳуқуқидаги ушбу квартирани 35 млн сўмга сотмоқчиман.

Мазкур кўчмас мулкимни сотишдан олган даромадимдан солиқ тўлашим керакми ёки йўқми?

 

– Шуни қайд этиш лозимки, ижарадан олинган даромадлардан солиқ ҳисоблаб ёзилишини тўхтатиб туриш учун сиз ДСИга мол-мулкни ижарага беришдан даромад олмаётганингиз ҳақида хабарнома беришингиз лозим.

Солиқ кодексининг 175-моддасига биноан жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари таркибига киради. Бунда шунга эътибор қаратиш керакки, мол-мулкни олиш нархи ва реализация қилиш нархи, олиш нархи бўлмаган тақдирда эса, инвентаризация қиймати ва реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқ даромад деб эътироф этилади.

Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди. Бундан:

қимматли қоғозларни, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини);

яшаш учун мўлжалланмаган жойларни;

– кетма-кет келадиган 12 ойлик давр ичида 2 мартадан ортиқ битим тузилган тақдирда, уй-жойларни реализация қилишдан олинадиган даромадлар мустасно (Солиқ кодексининг 179-моддаси).

Демак, квартирангизни реализация қилиш вақтида агар унинг сотиш қиймати харид қилиш нархидан (ёки харид қилиш нархи мавжуд бўлмаганда, инвентаризация қийматидан) юқори бўлгандагина даромад юзага келади.

Қолаверса, Солиқ кодексининг 179-моддасида назарда тутилган имтиёзни ҳисобга олсак, жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жой хоналарини (квартиралар, уйлар) сотишдан олинадиган даромадларга солиқ солинмайди.

Аммо шуни билингки, МВ ва ДСҚнинг тушунтириш хатига (6.02.2012 йилдаги ММ/04-01-32-14/135 ва 15/1-1670-сон) асосан кўчмас мулк – турар жой фонди кетма-кет келадиган 12 ойлик давр ичида 2 мартадан ортиқ реализация қилишдан олинадиган даромадларга солиқ солинади. 12 ойлик давр кўчмас мулк – биринчи марта реализация қилинган санадан бошлаб ҳисобланади. Кўчмас мулк 12 ойлик давр ичида учинчи ва кейинги бор реализация қилинганда солиқ солиниши керак бўлган даромадлар олдинги икки кўчмас мулк объектларини реализация қилишни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Кўчмас мулк объектлари (у турар жой бўлса ҳам, нотурар жой фонди бўлса ҳам) реализация қилинишидан олинган даромадларга солиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси бўйича солинади.

Агар кўчмас мулк объекти юридик шахс томонидан харид қилинса, даромадларга солиқ тўлов манбаида солинади, у жисмоний шахсларга реализация қилинганда эса – яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига реализация амалга оширилган йилдан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмасдан тақдим этиладиган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида солинади.

Кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган даромадларга солиқ фақат жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосидагина солинади.

Жавобни экспертимиз

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ  тайёрлади.

Прочитано: 2345 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика