Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 42 / Бизнинг маслаҳатлар

Авто дивидент

5%лик ставка бўйича ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган МЧЖ (кичик тадбиркорлик субъекти) фирманинг бир шахс тимсолида муассиси ва директорига асосий восита (автомобиль) билан дивиденд тўлаш тўғрисида тушунтириш беришингизни сўрайди. Унинг қолдиқ қиймати – 18 777 611 сўм, қайта баҳолаш сальдоси – 2 056 000 сўм. Муассисга 20 833 611 сўм дивиденд ҳисобланган. Мазкур вазиятда ташкилотимизда муассисга автомобиль берилганда бошқа даромад ва ЯСТ тўлаш мажбурияти юзага келадими?

 

– Асосий воситани дивиденд тўлаш ҳисобига бериш мазкур автомобилни реализация қилиш сифатида қаралади. Унинг чиқиб кетишидан даромад ушбу ҳолда унинг ҳисобига автомобиль берилаётган дивиденд суммаси билан қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС тўловчиларда) ва қайта баҳолаш натижаларига (сальдо) тузатилган реализация харажатларини ҳисобга олган ҳолда берилаётган автомобилнинг қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ сифатида ҳисобланади.

Сиз келтирган маълумотларга кўра автомобилни бериш натижасида корхона 4 112 000 сўм (20 833 611 – 18 777 611 + 2 056 000) фойда олади. Автотранспорт воситасининг чиқиб кетишидан олинадиган фойда бошқа даромадларга киради (Солиқ кодексининг 132-моддаси 1-банди) ва унга асосий фаолият тури учун белгиланган ставкада ЯСТ солинади.

Жавобни “Norma Ekspert”

мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2674 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика