Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 38 / Паспорт масалалари

Ўсмир самолётда бир ўзи учса...

Агар 13 яшар болада биометрик паспорт бўлса, у бир ўзи халқаро йўналишларда уча оладими?

Люба.

 

— Вояга етмаган шахснинг хорижга чиқишига рухсатномани расмийлаштириш чоғида унинг ота-онаси хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига, бошқа ҳужжатлардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бирга яшайдиган ота-онанинг хорижга чиқишга нотариал тасдиқланган розилиги ҳамда фуқарони кузатиб борувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбуриятини тақдим этадилар (Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-банди, ВМнинг 7.07.2011 йилдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган).

Шу тариқа сиз авиакомпанияга мурожаат қилишингиз ва боланинг учиши учун шартнома тузишингиз зарур. Авиакомпания уни кузатиб борувчи шахсни белгилайди. Шундан сўнг шартномани хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига тақдим этиш зарур.

Вояга етмаган бола учаётганда аэропортда 3 нусхада “Ташишга сўров” расмийлаштирилади. Унинг бир нусхаси вояга етмаган шахсни кузатиб борувчи шахсга топширилади ва у болани жўнатиш аэропортида ташувчининг жавобгарлигига топшириш далилини тасдиқлаш учун хизмат қилади. Сўровнинг иккинчи нусхаси экипажга топширилади ва болани тайинланган аэропортда қабул қилувчи ташувчининг вакилига топширишни расмийлаштириш учун хизмат қилади. Учинчи нусхаси кузатиб борилаётган боланинг чиптасига илова қилинади ва болани кутиб олувчига топшириш далилини тасдиқлаш учун хизмат қилади.

Жавобни экспертимиз

Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ тайёрлади.

Прочитано: 2318 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика