Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 33 / Юридик маслаҳатлар

Имтиёзни президент белгилади

Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар ва омилларни яратиш, ушбу асосда ОАВ мустақиллигини таъминлаш, ахборот соҳасини ривожлантиришда, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамият назоратини ўрнатишда уларнинг ролини ошириш мақсадида Президентнинг «Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида»ги қарори (30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон) 4-бандига мувофиқ 2012 йил 1 январдан бошлаб кичик корхоналар тоифасига мансуб ОАВ таҳририятлари ходимларининг ўртача йиллик чекланган сони 100 нафаргача оширилди.

Президентнинг мазкур қарорини ижро этиш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан 14.06.2013 йилда 172-сон қарор қабул қилинди, мазкур қарорга мувофиқ Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясига (Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2003 йилдаги 439-сон қарори билан тасдиқланган) ўзгартириш киритилди, яъни 583-сатрнинг «Кичик корхоналар» устунидаги «11–25» рақамлари «11–100» рақамлари билан алмаштирилди.

Шу муносабат билан, агар Президентнинг ПҚ-1672-сон қарорига биноан бу меъёр 2012 йил 1 январдан жорий қилинган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2013 йил 14 июнда унга тузатишлар киритилган бўлса, қайси пайтдан бошлаб ОАВ, аниқроғи, кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланувчи телерадиоэшиттириш компаниялари ўз ходимлари сонини 100 нафаргача оширишга ҳақли эканлигини тушунтириб берсангиз.

М.Бекмуҳаммедов,

ЭОАВМА ижрочи директори.

 

– Аввало шуни таъкидлаш жоизки, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонун (14.12.2000 йилдаги 160-II-сон, 24.12.2012 йилдаги ЎРҚ-342-сон Қонун таҳририда, ке­йинги ўринларда – 160-II-сон Қонун) 16-моддасига мувофиқ ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзига нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши шарт. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут бўлган тақдирда эса юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади. Турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг уларнинг юридик кучи бўйича нисбати Конституцияга, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилган органларнинг ваколатига ва мақомига, ушбу ҳужжатларнинг турларига, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган санага мувофиқ белгиланади.

Чунончи, 160-II-сон Қонуннинг 10 ва 11-моддаларига асосан Президентнинг қарори Вазирлар Маҳкамасининг қарорига нисбатан юқори юридик кучга эга бўлади. Тегишинча, Вазирлар Маҳкамасининг қарори Президентнинг қарорига мувофиқ келиши керак.

Шунингдек, 160-II-сон Қонуннинг 36-моддасига мувофиқ янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зарур ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритилади ва илгари қабул қилинган барча ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз аҳамиятини йўқотган, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши керак.

Ҳақиқатан ҳам, 2012 йил 1 январдан 2013 йил 14 июнгача бўлган даврдаги иккита норматив-ҳуқуқий ҳужжат – Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2003 йилдаги 439-сон қарорида кичик корхоналар тоифасига мансуб телевидение ва радиоэшиттириш таҳририятлари (телевидение ва радиоэшиттириш оммавий ахборот воситалари ҳисобланади) ходимларининг ўртача йиллик чекланган сони меъёрида номувофиқлик бўлган.

Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2003 йилдаги 439-сон қарори меъёрларини Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон қарорига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 14.06.2013 йилдаги 172-сон қарори қабул қилинди, унинг муқаддимасидаги Президентнинг ПҚ-1672-сон қарорига ҳавола ҳам шундан далолат беради. Буни мазкур икки ҳужжатдаги меъёрларнинг 2012 йил 1 январдан бошлаб бир-бирига мувофиқ келмаслиги ҳам тасдиқлайди.

Президент қарори Вазирлар Маҳкамасининг қарорига нисбатан юқори юридик кучга эга бўлганлиги боис, кўрсатиб ўтилган даврда Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон қарори қўлланилиши лозим. Телевидение ва радиоэшиттириш таҳририятлари ходимларининг ўртача йиллик сони белгиланган Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2003 йилдаги 439-сон қарорининг меъёри ушбу даврда амалда ўз мазмун-моҳиятини йўқотган ҳисобланади.

Юқорида айтиб ўтилганлардан келиб чиқиб, Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон қарорининг 4-бандида белгиланганидек, Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2003 йилдаги 439-сон қарорига киритилган ўзгартиришлар санасидан қатъи назар, 2012 йил 1 январдан бошлаб кичик корхоналар тоифасига мансуб оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, жумладан телевидение ва радиоэшиттириш, нашриёт ва босмахоналар ўз ходимларининг ўртача йиллик чекланган сонини 100 нафаргача оширишга ҳақлилар.

Абдураҳмон БАХТИЕВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2380 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика