Norma.uz

Машина билан боғлиқ машмашалар

Мен кўп қаватли уйда яшайман. Биринчи қаватда яшовчилардан бири доимо ўзининг машинасини йўлак олдига қўяди, шу ерда ювади, таъмирлайди, бу билан у қолган фуқароларга ноқулайликлар туғдиради, чунки баъзан йўлакка кириш ҳам мушкул бўлиб қолади. Тунда эса у машинани ўзининг деразаси олдига қўяди. Наҳотки мазкур қўшнимнинг ҳаракатлари қонуний бўлса?

Е.Николаева.

Тошкенти шаҳри, Юнусобод тумани.

 

– Ер кодексининг 63-моддасига кўра кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкалари мазкур уйлар бошқарувини амалга оширувчи ташкилотларга доимий фойдаланиш учун берилади. Уйлар атрофидаги ҳудудга уй-жойга туташган умумий фойдаланишдаги ерлар киради.

Уйлар атрофидаги ҳудудда автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларини ювиш, бензин ва мой тўкиш, сигналлар, тормоз, двигателни созлаш тақиқланади (Турар жойларни ва уй атрофидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларининг 30-банди (ВМнинг 28.06.1994 йилдаги 325-сон қарорига 3-илова).

Ижарага берувчи, ижарага қўювчи ва уй-жойнинг эгаси уй атрофидаги ерларни тегишли санитария тартибида сақлашлари шарт.

Ушбу вазиятда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг позицияси ва ҳаракатсизлиги масаласи ҳам юзага келади. Агар фақат инсоний мулоҳазадан келиб чиқсак: ҳеч ким автомобиль чиқараётган зарарли газларни ҳидлашни, ярим кечаси ишлаб кетган сигналларни эшитишни ва йўлакка туртиниб-суртиниб кириб олишни хоҳламайди. Шу сабабли барча автомобилчиларга маслаҳат берамиз – ўз «темир отларингиз»ни уй-жойлар деразалари тагига қўйманг ва қўшнилар билан муносабатларингизга гард юқтирманг.

 

 

 

 

Прочитано: 2083 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика