Norma.uz

Энди минтақаларда ҳам он-лайн шикоят қилиш мумкин

Энди минтақаларда ҳам он-лайн шикоят қилиш мумкин

 

Эндиликда e-kommunal.uz портали орқали давлат органларига нафақат тошкентликлар, балки республика минтақаларининг аҳолиси ҳам расмий мурожаат беришлари мумкин.

 

Ҳозирги вақтда Андижон, Сирдарё, Бухоро, Хоразм, Самарқанд, Наманган вилоятлари ҳокимликлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши аҳолининг илтимос ва шикоятларини қабул қилиб олишга тайёрлар. Ишлаб чиқувчиларнинг хабар қилишларича, ҳозирда қолган минтақаларни улаш ишлари олиб бориляпти.

Давлат органларининг вакилларига портал ор-қали мурожаат қилиш учун аввал рўйхатдан ўтиш лозим. Бунда, шаклнинг тегишли майдонларини тўлдирганда ўз минтақасини кўрсатиш лозим. Барча мурожаатлар «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунга1 мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 9.04.2013 йилдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан пойтахт ҳокимининг биринчи ўринбосари ва туман ҳокимликларига муаммоли масалаларни ва аҳолининг
e-kommunal.uz
порталига келиб тушган мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар кўришни тезлаштириш топширилди. Ушбу саволлар, уларнинг ижроси устидан назорат таҳлил қилиниши ва қилинган ишлар тўғрисидаги ахборот халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига тақдим этилиши керак. Худди шундай тартиб Ўзбекистоннинг бошқа минтақаларида ҳам ўрнатилади, деб тахмин қилишга асос бор.

Интернет тармоғи материалларидан.

 

116.05.1994 йилдаги 1064-XII-сон, 13.12.2002 йилдаги 446-II-сон Қонун таҳририда.

 

 

Прочитано: 1730 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика