«Ўзбектелеком» аҳоли учун Интернет ва компания сайтлари орқали ўз хизматлари учун онлайн тўловини жорий этди, бунда сўмдаги онлайн пластик карталаридан фойдаланилади.
Онлайн-карталарнинг эгалари уйдан чиқмасдан туриб, ўз картасидан «уй» телефони ва мобил телефонлар, Интернет ва IPTV хизматларига ҳақ тўлашлари мумкин.
Интернет орқали тўловни амалга ошириш учун Uzkart-EMV картаси эгаси SMS–хабардор қилиш хизматини мобил телефонга улаши керак. Бу инфо-киоск, банкомат ёки эмитент банк орқали қилинади. Бундан ташқари, uzkart.uz сайтидаги шахсий кабинетда рўйхатдан ўтиш лозим.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг сайтида маълум қилинишича, он-лайн режимида тўлаш қулай, вақт ҳамда абонентлар маблағларини тежайди, чунки тўловларни амалга ошириш чоғида воситачилик ҳақи олинмайди.
Хизмат 1 июлда ишга туширилди. Ушбу муддат ичида 150 дан ортиқ транзакция амалга оширилди ва ушбу тизим бўйича тўловлар сони ўсмоқда.
сcitt.uz сайти хабаридан.