Norma.uz

Ширкатни прокуратура текширади

Навоий вилоятида хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари юзага келган 2006 йилдан буён биринчи маротаба улар прокурор текширувига дуч келишди. Идора ходимлари жойларда ХУМШ фаолиятини такомиллаштириш ва ҳудуднинг санитария ҳолатини текшириш бўйича назорат тадбирларини ўтказдилар.

 

Минтақада 38 ХУМШ мавжуд бўлиб, улар 282 уй ва 270 коттежни бирлаштиради. Ширкатларнинг кўпчилиги – 28 таси вилоят марказида жойлашган. Уларга 5 бошқарувчи компания коммунал хизматлар кўрсатади.

Қизилтепа туманида кўп қаватли 63 уйга 2 ХУМШ хизмат кўрсатади. Ширкатларга ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда, коммунал хизматлар учун қарзларни ундиришда амалий ёрдам кўрсатиш учун уларга ТИФ МБ, Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банкининг маҳаллий бўлинмалари бириктирилган. Ширкатлар фаолият юритган даврда уларнинг ҳудудларида 3 та болалар спорт майдончаси қурилди. Осиё тараққиёт банкининг ипотека кредити маблағларига А.Қодирий, Ўзбекис-тон ва Мустақиллик кўчаларидан ўтадиган, 3 километрга чўзилган тоза ичимлик сувининг водопровод тармоқлари реконструкция қилинди. «Ўзбекистон» маҳалла фуқаролар йиғинининг Тошкент кўчасида ноқонуний иморатлар бузилди, еттита кўп квартирали уйнинг чордоқлари реконструкция қилинди.

Конимех туманининг «Конимех-Гулбаҳор» ХУМШ ҳудудида У.Юсупов, Қорабоев, Ш.Рашидов кўчаларидаги кўп квартирали уйлар ёнида жойлашган ноқонуний иморатлар бузилди, уйларнинг олд томонлари оқланди, 150 та манзарали дарахт ўтқазилди.

Томди туманининг «Янги Томди» ХУМШда ширкатнинг ўз маблағлари ва маҳаллий тадбиркорларнинг ҳомийлик ёрдами ҳисобига 4 та икки қаватли уй тўлиқ таъмирланди.

Текширувлар давомида прокуратура баъзи ширкатларнинг масъул шахслари уй-жойларнинг йўлаклари, ертўлаларидаги санитария ҳолати ва ёнғин хавфсизлигига етарлича эътибор бермаётганлигини аниқлади. Ободонлик бўйича ишлар етарли даражада олиб борилмаяпти. Хусусан, Кармана туманидаги «Кармана сув тўғони» ХУМШнинг 14 уйи кўпчилигида ертўлаларда таъмирлаш ишлари бажарилмаган, йўлакларда ёритиш асбоблари ўрнатилмаган, ахлат йиғиш майдончалари ташкил этилмаган, бунинг натижасида аҳоли маиший чиқиндиларни дренаж ариғига ташлаяпти. Ана шу тартиббузарликлар учун ХУМШ раиси маъмурий жавобгарликка тортилди.

Прокуратура органлари ширкатларнинг айрим мансабдор шахслари истеъмолчиларнинг коммунал хизматларга келиб тушган пул маблағларини талон-торож қилишлари ва улардан мақсадга мувофиқ фойдаланмасликлари далилларини ҳам аниқладилар. Масалан, ширкатлардан бирининг раиси ва бош бухгалтери 2010–2012 йиллар мобайнида турли ташкилотларга гўё бажарилган таъмирлаш ишлари учун 35 млн сўмдан кўпроқ маблағни ўтказганлар. Ушбу далил бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Амир МАХМУДОВ,

ўз мухбиримиз.

Навоий шаҳри.

 

 

 

 

Прочитано: 1871 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика