Norma.uz

Иссиқлик узатишга доир «қайноқ» саволлаога жавоблар

Уй-жой-коммунал соҳа амалда ҳар бир шаҳарликни ташвишлантиради. Таҳририятга тез-тез иссиқ сув таъминоти ва квартиралардаги иситиш тизими учун ҳақ тўлаш, иссиқ сув сифати, ҳисобга олиш асбоблари тўғрисидаги саволлар билан мурожаат қилишади. Таҳририят тушун- тиришлар олиш учун «Тошиссиққуввати» ИЧБ УКга мурожаат қилди.

 

Истеъмолчиларнинг вазиятларини «Тошиссиққуввати» ИЧБ УК бош директори Абдунаби Абдуқодирович НурмуҲамедов шарҳлайди.

 

Белгиланган намунадаги ҳисоблагичга эга бўлган истеъмолчи иссиқ сув учун ҳақ тўлашни 3 ойга кечиктирди. У «Тошиссиққуввати»га қарзни узиш мақсадида мурожаат қилганда ундан тўловни ҳисоблагич кўрсаткичлари бўйича олишдан бош тортиб, оилада яшовчиларнинг сони бўйича суммани ҳисоблаб ёзганлар. Шундай қилиш тўғрими? Бундай вазиятлар қандай ҳужжатлар билан тартибга солинган?

– Уй эгасига иссиқлик энергиясини етказиб бериш ва уни тўлаш шартномасининг 2.3-бандига кўра истеъмолчи ўтган ой учун истеъмол қилинган коммунал хизматга кейинги ойнинг 10-кунига қадар ҳақ тўлаши шарт. Ҳақ тўлаш кечиккан тақдирда «Иссиқликсотиш» туман бўлимлари яшовчиларни мавжуд қарз тўғрисида хабарномалар тарқатиш йўли билан хабардор қиладилар. Фуқаро хабарнома олгандан кейин ҳақ тўланмаган тақдирда қарзни ундириш учун даъвони тайёрлаш ва фуқаролик судига топшириш бўйича иш олиб борилади.

Ҳисоблагич асбоб бўлганда яшовчилар сони бўйича ҳисоблаб ёзиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

агар ҳисоблагич асбобда пломба бўлмаса;

агар асбобнинг давлат текширувини ўтказиш зарурати тўғрисида далолатнома-кўрсатма бўлса. «Метрология тўғрисида»ги Қонуннинг (28.12.1993 йилдаги 1004-XII-сон) 7-моддасига кўра фойдаланишда бўлган ўлчов воситалари ўлчов натижаларининг қонунлаштирилган бирликларда белгилаб қўйилган аниқликда бўлишини таъминлаши ва қўллаш шартларига мос келиши лозим. Ҳисоблагич асбобларнинг мазкур талабларга мувофиқлиги фақат текширув натижалари бўйича белгиланиши мумкин, текширув тушунчаси юқорида кўрсатилган Қонуннинг 1-моддасида келтирилган. Шу тариқа, навбатдаги давлат текшируви муддати тугаганидан кейин асбобларнинг кўрсаткичлари ўзаро ҳисоб-китобларда ҳисобга олиниши мумкин эмас, иссиқ сув таъминоти (бундан кейин – ИСТ) бўйича ҳисоблаб ёзиш эса прописка қилинган/яшовчи кишиларнинг сони бўйича амалга оширилади;

агар ҳисоблагич асбоб носоз бўлса.

ИСТ бўйича ҳисоблаб ёзиш ишлайдиган ҳисоблагич асбобдан кўрсаткичлар охирги қайд қилинган пайтдан бошлаб прописка қилинган/яшовчи кишиларнинг сони бўйича амалга оширилади. Сарфланган иссиқ сув миқдорига ҳақ тўлаш ҳақ тўлаш пайтида амал қилган тариф бўйича ҳисоблагич асбобнинг кўрсаткичларига кўра амалга оширилади.

 

Квартирасида ҳисоблагич ўрнатилган истеъмолчи 2 ой мобайнида «Тошиссиққуввати» хизматларига ҳақ тўлай олмади. Кейинчалик у касса орқали ушбу даврда сарфланган иссиқ сув ҳажми бўйича қарзини тўлади. Бир ҳафтадан кейин унинг олдига инспектор келиб, қарз тўғрисидаги хабарномани келтиради. Ўзининг журналига охирги квитанция асосида тўлов тўғрисидаги маълумотларни киритиш ўрнига у вазиятни аниқлаш учун «Тошиссиққуввати» ИЧБ УКнинг туман бўлимига боришни таклиф қилди. Унинг бу иши тўғрими?

– Тўлов суммасининг, шунингдек ҳисоблагич асбоблар кўрсаткичларининг ҳисоби «Тошиссиққуввати» ИЧБ УКнинг ҳисоб-китоб рақамига келиб тушган тўлов квитанциялари асосида амалга оширилади. Фуқаро ҳақ тўланганлиги тўғрисидаги квитанцияни тақдим этганда техник-инспектор қайтарма қайдномага қарз сўндирилганлиги тўғрисида белги қўяди. Низоли масалалар юзага келганда абонент зарур тушунтиришлар олиш учун «Иссиқликсотиш» туман бўлимига мурожаат қилиши мумкин.

 

Икки йил аввал ХУМШ турар жойдаги устунларни мукаммал таъмирлади. Яшовчилар кейинги йил мобайнида, пломбаларнинг олиб ташланганлигини сезмай, ҳисоблагичнинг кўрсаткичлари бўйича иссиқ сув учун ҳақ тўлашди. Инспекторнинг навбатдаги ташрифида сув ўлчагичлардан пломбалар олиб ташланганлиги аниқланди. «Тошиссиққуввати» олдинги кўрсаткичларга таяниб, квартирада яшовчиларнинг сонидан келиб чиқиб қайта ҳисоб-китоб қилди. Қувурлар мукаммал таъмирлангандан кейин ҳисоблагичлардаги пломбани тиклаш таомили тўғрисида тушунча берсангиз. Ишларнинг бундай аҳволи учун ким жавоб беради – квартира эгасими ёки ХУМШ?

– Ҳисоблагич асбоблардан пломбаларни фақат «Тошиссиққуввати» ИЧБ УК метрология хизматининг вакиллари ечиб олишлари мумкин. Ҳисоблагич асбобда пломба бўлмаган тақдирда ИСТ бўйича ҳисоблаб ёзиш ишлаётган пломбаланган ҳисоблагич асбобнинг кўрсаткичлари охирги қайд этилган пайтдан бошлаб прописка қилинган/яшовчи кишиларнинг сонига қараб амалга оширилади.

Ҳисоблагич асбобни пломбалаш учун абонент «Тошиссиққуввати» ИЧБ УК туман бўлимига буюрт-
манома бериши керак. Пломба ўрнатилгандан кейин абонентнинг қўлига далолатнома берилади, унда пломбалаш санаси ва пломбалаш пайтидаги ҳисоблагич асбоб кўрсаткичлари кўрсатилади. Юқорида кўрсатилган далолатнома тузилган пайтдан бошлаб ИСТ бўйича ҳисоблаб ёзиш ҳисоблагич асбобнинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади. Унда ўрнатилган пломбанинг сақланиши учун абонент жавобгар бўлади, бу ҳам пломбалаш далолатномасида қайд этилади.

 

Истеъмолчи бир неча йилдан бери тўловларни ҳисоблагичнинг кўрсаткичлари бўйича уй ёнидаги банк бўлимига тўлаб келади. «Тошиссиққуввати» туман бўлимига келганда инспекторда истеъмолчи охирги маротаба тўлаган ҳисоблагич кўрсаткичларининг йўқлиги маълум бўлди. Агар коммунал хизматларга тўловлар «Тошиссиққуввати» ва инспектордан ташқарида мунтазам равишда тўлаб келинса, нима учун ҳисоблагич асбоб кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмайди, ҳолбуки квитанцияларда ҳаммаси кўрсатилган? Ҳисоблагич кўрсаткичларини киритиш таомили қандай?

– «Иссиқлик сотиш» туман бўлими техник-инспекторининг лавозим вазифаларига бириктирилган участкада ҳисоблагич асбоблардан кўрсаткичларни мунтазам олиб туриш киради. Ҳисоблагич асбоблар билан жиҳозланган квартиралар бўйича ИСТга доир ҳисоблаб ёзиш қайтарма қайднома асосида амалга оширилиб, ҳисоблагичнинг ҳақиқатдаги кўрсаткичлари кўрсатилади ёки истеъмолчи томонидан тўланган квитанцияларда қайд этилган кўрсаткичларга асосланилади.

Агар абонент ИСТ учун олдиндан ҳақ тўласа, тўлов пайтида амал қиладиган тариф олдиндан ҳақ тўланган кундан бошлаб кўпи билан 12 ойга сақланади. Шу муносабат билан 12 ой тугагандан кейин «Иссиқлик сотиш» туман бўлимининг техник-инспектори абонентда олдиндан ҳақ тўлаш даври тугаган пайтда ҳисоблагич асбобнинг ҳақиқатдаги кўрсаткичларини қайд этиши ва ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириши керак.

Шуни таъкидлаш лозимки, «Тошиссиққуввати» ИЧБ УКга абонентлар томонидан лозим даражада тўлдирилмаган (ҳисоблагич асбобнинг олдинги кўрсаткичлари кўрсатилмаган ёки квитанцияда кўрсатилган иссиқ сув сарфи тўлов суммасига мувофиқ келмайдиган ва ҳоказо ҳоллар) квитанциялар келиб тушади, бундай ҳолларда ҳисоблагичнинг кўрсаткичлари квитанциядан киритилмайди.

 

Қанчалик ажабланарли бўлмасин, бироқ ёзда иссиқ сув сарфи анча ошади, чунки жўмракдан оқаётган сувнинг ҳарорати тана ҳароратидан салгина юқори бўлади, бу эса меъёрий параметрларга мувофиқ эмас. Ушбу ҳолда тўлов бирор тарзда қайта ҳисоб-китоб қилинадими ёки тегишли сифатда бўлмаган коммунал маҳсулотнинг истеъмоли учун тарифлар пасайтириладими?

– Уй (квартиралар, коттежлар, хусусий уй хўжаликлари) эгасига иссиқлик энергиясини етказиб бериш ва унга ҳақ тўлаш шартномасининг 2.1-бандига кўра Етказиб берувчи («Тошиссиққуввати» ИЧБ УК) қуйидаги мажбуриятларни олади:

Истеъмолчига иситиш ва иссиқ сув таъминотига иссиқлик энергиясини иссиқ сув шаклида бериш;

Истеъмолчининг квартирани ойналаштириш, иситиш, уй ичи ва квартира ичидаги иссиқлик таъминоти тизимининг соз бўлиши талабларига риоя этиши шарти билан квартира ичидаги ҳароратнинг камида 180С бўлишини таъминлаш;

КМК 2.04.01-98 «Ички водопровод ва канализация»га кўра тоза, ҳарорати 500С дан кам бўлмаган ва 750С дан ошмайдиган иссиқ сув билан таъминлаш.

Иссиқлик таъминоти қониқарсиз бўлганда «Тошиссиққуввати» ИЧБ УКга мурожаат қилиш лозим. Жойга чиқиб «Тошиссиққуввати»ИЧБ УК иссиқлик элтувчининг параметрларини ўлчайди.

Агар уй-жойга киришда иссиқлик элтувчининг ҳарорати хона ичида меъёрдаги ҳароратни ушлаб туриш учун етарли бўлса, эҳтимол, истеъмолчи томонидан квартирани ойналаштириш ва иситиш талаблари бажарилмаган бўлади ёки уй ичида ва квартира ичида иссиқлик таъминотининг носозлиги юз берган бўлади, бунда иссиқлик таъминотининг қониқарсизлиги хусусида эътирозлар ХУМШга изҳор этилиши керак. Ўз навбатида «Тошиссиққуввати» ИЧБ УК вакили квартира ва умуман уйнинг иссиқлик таъминотини яхшилаш учун зарур тавсиялар бериши мумкин.

Агар иссиқлик элтувчининг параметрлари етарли бўлмаса, истеъмолчи учун шартномага мувофиқ қайта ҳисоб-китоб қилинади. Қайта ҳисоб-китоб суммаси ҳароратлар тафовутига мутаносиб равишда иситиш ёки ИСТ учун ойлик ҳисоблаб ёзиш бўйича белгиланади.

Бундан ташқари, циркуляция линияси ишламайдиган ёз фаслида, зеро тизим бир қувурда ишлайди, иссиқ сувнинг туриб қолиши юз беради.

Шу муносабат билан «Тошиссиққуввати» ИЧБ УК «Тошиссиқликэлектрлойиҳа» ОАЖга иситишлар ўртасидаги даврда сувнинг туриб қолиши ҳисоб-китобини белгилаш мақсадида мурожаат қилди.

«Тошиссиқликэлектрлойиҳа» ОАЖ амалга оширган ҳисоб-китоблар (6.08.2004 йилдаги 1870/02-285-сон) асосида квартира ичида иссиқ сувни ҳисоблагич асбоблар билан жиҳозланган уй-жойлар бўйича ИСТ учун тўлов ҳисоблаб ёзилганда 2004 йил 6 августдан бугунги кунгача, «Тошиссиққуввати» ИЧБ УК бош директорининг 30.11.2004 йилдаги 132-сон буйруғига кўра, иситишлар ўртасидаги даврда истеъмол қилинган харажатнинг 6%и миқдорида иссиқ сувнинг совиб қолиш коэффициенти қўлланади.

 

4 қаватли уйнинг охирги қаватида яшовчи фуқаро иссиқ сув жўмрагидан қум аралаш сув оқимидан шикоят қилади. Сув фойдаланишга яроқли бўлиши учун уни тўкиб ташлашга тўғри келади. Ҳолбуки сувнинг бефойда оқизилиши сарф сифатида ҳисобга олинади, чунки ҳисоблагич ўрнатилган. Носозликни қандай қилиб бартараф этса бўлади ва у аниқланган давр учун қайта ҳисоб-китоб қилиш мумкинми?

– Истеъмолчиларга бериладиган иссиқ сувдаги турли аралашмаларнинг пайдо бўлиш сабаблари турлича бўлиши мумкин. Бу масалани хусусий тартибда, «Тошиссиққуввати» ИЧБ УК ва ХУМШ вакилларини жалб этган ҳолда ҳал қилиб, тегишли далолатнома тузиш лозим.

Шуни қайд этиш лозимки, иситишлар орасидаги даврда ИСТ учун ҳисоблаб ёзишда 2004 йил августдан бошлаб бугунга қадар иссиқ сув совиб қолишининг истеъмол қилинган сарфининг 6%ига тенг бўлган ўртача кўрсаткичи қўлланади.

 

*Таҳририят ихтилофли вазиятларни таҳлил қилишда иштирок этмайди ва уларни ҳал қилишда кўмаклашишга ваколатли эмас.

Мухбиримиз

Ольга КИРЬЯКОВА

тайёрлади.

 

 

 

 

Прочитано: 3495 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика