Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 31 / Оила муносабатлари

Садқаи ота...

Марҳамат қилиб айтсангиз, қандай ҳолларда отани ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш мумкин ва бундай маҳрум этиш нимани англатади? Отанинг алимент тўлашдан бўйин товлаши муносабати билан уни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилса бўладими?

Наталья Б.

 

– Ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин:

l ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа. Бунда, қандай ифодаланишидан қатъи назар, ота-оналик бурчини мунтазам бажармаслик, ўз болалари тўғрисида ғамхўрлик қилмаслик назарда тутилади. Алимент тўламасликда ушбу ҳолат суднинг ҳукми билан тасдиқланиши мажбурий эмас. Уни тўлашдан, ўз болаларини моддий қўллаб-қувватлашдан доимо бўйин товлашга уринилишига ишонч ҳосил қилиш кифоядир;

l узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;

l ота-оналик ҳуқуқини суиис-теъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;

l муттасил ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка, руҳий каса-лликларнинг оғир шаклларига мубтало бўлган бўлса;

l ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса.

Ота-она маҳрум қилиниши мумкин бўлган ота-оналик ҳуқуқи деганда уларга бола вояга етгунга қадар берилган уни тарбиялаш, унинг ман-фаатлари ҳимоячиси ва вакили бўлиш, болани бошқа шахс-лардан талаб қилиб олиш, уни фарзандликка олишга розилик бериш ва бошқа ҳуқуқлар тушунилади. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганлар болалар билан қон-қариндошлик далилига асосланган бошқа ҳуқуқлар: вояга етган болаларидан алимент олиш, болаларининг мол-мулкига меросхўр бўлиш ҳуқуқини ҳам йўқотадилар.

Оила кодексининг 80-модда-сига мувофиқ ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш суд тартибида амалга оширилади. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар ота (она)нинг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг), прокурорнинг, шунингдек вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбурияти юклатилган орган ёки муассасаларнинг (васийлик ва ҳомийлик органи, вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муассасалари ҳамда бошқа муассасаларнинг) даъвосига биноан кўрилади.

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

 

Прочитано: 2115 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика