Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 30 / Кўп билган кам бўлмайди

Алданиб қолмай десангиз

Компьютер технологияси жадал ривожланиб бораётганлиги боис эндиликда амалда ҳар қандай ҳужжат қалбакилаштирилиши мумкин деган гапда жон бор. Бунинг устига қалбакилаштиришнинг услублари ҳам муттасил такомиллашиб бормоқда. Компьютер, сканер ва рангли пуркама принтер ёрдамида қалбаки дипломлар,
сертификатлар, акциз маркалари ва бошқа нарсаларни тайёрлаш мумкинки, улар умумий кўриниши бўйича асл нусхаларидан фарқланмайди ҳисоб. Шу сабабли ҳам фирмаларнинг раҳбарларидан, кадрлар билан ишлаш бўлимларининг бошлиқлари ва умуман барча фуқаролардан янада ҳушёрлик талаб этилади.
Фирибгарларга алданиб қолмасликка эса қуйидаги оддийгина қоидалар ёрдам беради.

 

l Бирон масалани ҳал этаёт­ганингизда ҳужжатларнинг асл нусхалари билан иш олиб боришга ҳаракат қилинг.
l Ҳеч нарса ёзилмаган – тоза қоғозга ва ҳужжатларнинг тўлдирилмаган бланкаларига имзо қўйманг ва муҳр босманг.
Бир сафар экспертизага фирма директорининг имзоси қўйилган ва муҳри босилган,
33 000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағга оид касса-кирим ордерини олиб келишди. Директор ўз имзосини, қўйилган муҳрни тан олди, аммо бунча миқдордаги маблағни ўтказма қилмаганман деб қатъий айтди.
Экспертиза касса-кирим ордери бланкасидаги ёзувлар имзо ва муҳр ёзуви узра қилинганлигини кўрсатди, бинобарин имзо ва муҳр тўлдирилмаган ордер бланкасига қўйилган эди.
Маълум бўлишича, чиндан ҳам фирма директори Қозоғистон компаниясининг вакилларига ишониб, уларнинг илтимосига кўра, қолаверса яна бир бор бориб келишга вақт сарфламаслик мақсадида касса-кирим ордерининг тўлдирилмаган бланкасига имзо қўйиб, муҳр босиб берган экан. Шундай қилиб, ҳужжатларнинг суд-техника экспертизаси бўйича экспертнинг хулосаси фирибгарларнинг қилмишини фош этишга ёрдам берди.
l Ҳужжатни расмийлаштираётганда унинг матни билан реквизитлари (яъни имзо ва муҳр қўйиладиган жой) оралиғида бўш жой қолдирмаслик керак.
Бир мисол келтирамиз. Экспертизага бир қарз тилхатини олиб келишди, унда имзо ҳам ҳақиқий, муҳр ҳам жойида эди. Лекин ҳужжат эгаси бу тилхатни мен ёзмаганман деб туриб олди. Экспертиза қарзнинг матни битта принтердан фойдаланган ҳолда, реквизитлари эса бошқа принтердан фойдаланган ҳолда чиқарилганлигини аниқлаб берди. Ишга оид материаллар ўрганилганида шу нарса маълум бўлдики, ҳужжатларни расмийлаштиришда матн билан реквизитлар ўртасида катта жой ташлаб кетиш бу фуқарога хос одат экан. Фирибгарлар айни шу ҳолдан фойдаланиб, керакли матнни қоғознинг бўш жойига ёзишган-да, бирламчи ҳужжатнинг юқори қисмини оддий фотокескич билан кесиб олиб ташлашган. Шу зайил эксперт тилхатни тайёрлашда монтаж усули қўлланганлигини исботлаб берди.
l Керакли ускуна ва материаллар бўлса, компьютер дастурлари ёрдамида нари борса ярим соат ичида муҳр ва штампларни, шу жумладан нотариуснинг муҳри ва штампларини тайёрлаш ҳамда улардан кўчмас мулкни бир неча шахс­га сотиш мақсадида турли олди-сотди шартномаларини қалбакилаштиришда фойдаланиш мумкин.
Экспертлик амалиётида учраётган воқеалар шундан далолат бермоқдаки, қаллоблар қарз тилхатларини тузишда сиёҳи йўқ бўлиб, ўчиб кетадиган ручкалардан фойдаланмоқдалар.
Соддадил Н.Алишернинг доғули Д.Ботирнинг (исмлар шартли равишда олинди) фириб домига илинганлиги шундай воқеалардан бир мисолдир. Алишер яқин бир таниши ўртада турганлигига ишониб, Ботирга катта миқдорда қарз беради. Ботир шунча миқдорда маблағ олганлиги ва қарзини икки ойдан кейин қайтариши ҳақида тилхат ёзиб, имзолагач, тилхатни Алишернинг қўлига беради. Алишер уйига келгач, тилхат ёзилган қоғозни очиб кўриб, ҳайратдан оғзи очилиб қолади – унда ҳеч қандай ёзув йўқ эди.
Ботир қарзни қайтармайди, тилхат берганлигидан ҳам тонади. Ана шунда Алишер судга мурожаат қилишга мажбур бўлади. Суд ҳужжатларни экспертизадан ўтказишни та­йинлайди. Экспертлар замонавий ускуналар ва кимёвий дорилар ёрдамида тилхатнинг ўчиб кетадиган сиёҳ билан ёзилган матнини ва имзони тўлиқ тиклайдилар. Ана шу тикланган ёзув ва имзо асосида суднинг дастхат ёзуви экспертизаси ҳам ўтказилади ва бунда тилхат матни, Ботир номидан қўйилган имзо унинг ўз қўли билан ёзилганлиги аниқланади. Фирибгарга 40 000 АҚШ доллари миқдоридаги қарзни қайтариб беришдан бошқа илож қолмайди.
l Қарз тилхатларини ёзаётганда қарз суммасини ҳам рақам, ҳам ёзув билан кўрсатиш ва бўш жой қолдирмаслик керак. Негаки, қарз суммасини кўпайтириб кўрсатиш мақсадида рақамлар қўшиб ёзиб қўйиш ҳоллари кўп учрайди.
Масалан, экспертлик амалиётида рақам билан ёзилган 1 000 АҚШ долларига битта «0» рақамини қўшиб, суммани 10 000 АҚШ долларига, 400 АҚШ доллари суммасига «1» рақамини қўшиб, 1 400 АҚШ долларига айлантирганлик ҳоллари учраган. 1 000 АҚШ доллари суммасидаги «1» рақамига озгина ишлов бериб, уни 4 000 АҚШ долларига айлантирганликларини ҳам кўрганмиз.

 Юқорида айтиб ўтилган тавсиялар, шунингдек ҳужжатларни қалбакилаштириш билан боғлиқ ва кўп учраб турадиган ҳоллар юзасидан олинган билимлар фуқароларимизга ижтимоий фаолиятнинг турли соҳаларида қоидабузарларнинг қилмишларидан жабр кўрмасликка ёрдам беради деб умид қиламиз. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, анъанавий ва замонавий услубиятни, шунингдек энг янги ускуналарни қўллаш экспертларга ҳам текшириш-тадқиқотларни муваффақиятли тарзда ўтказиш, тўғри ва ишончли хулосалар бериш имконини юзага келтирмоқдаки, бу ҳол жиноятларни фош этишда ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Айни шу йўл билан нопок қўли эгри фуқароларнинг қабиҳ қилмишларига қарши курашга ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз.


Фания БАХТИЯРОВА,
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Республика суд экспертизаси марказининг етакчи илмий ходими.

Прочитано: 2120 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика