Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 30 / Автомобиль ва ҳуқуқ

Автомобиль ҳайдовчилар кассага тўлайдилар

– Жорий йилнинг 4 январидан бошлаб Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 283-моддасига кўра, фақат қуйидаги ҳолларда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима жойнинг ўзида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузмасдан тўланиши мумкин (агар фуқаро бунга рози бўлса):
l пиёдаларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, уларнинг йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтишида (ЭКИҲнинг 1/3 қисми миқдорида жарима);
l мопед ва велосипед ҳайдовчиларининг, уловли аравани бошқариб борувчи ва йўлдан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига риоя этмаслиги (ЭКИҲнинг 1/3 қисми миқдорида жарима);
l ҳайдовчиларга ҳар хил хизмат кўрсатиш мақсадида йўлнинг қатнов қисмида фуқароларнинг туриши (ЭКИҲнинг 1/2 қисми миқдорида жарима);
l йўлларга ажратилган минтақа теграсида мол боқиш (ЭКИҲнинг 1/2 миқдорида жарима).
Кўрсатилган шахсларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши авария ҳолатини вужудга келтирса ҳам жаримани жойнинг ўзида тўлаш мумкин. Бу ҳолда унинг суммаси ЭКИҲнинг бир бараварини ташкил этади.
Қолган барча ҳолларда йўл ҳаракати қоидаларини бузишларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади, жарима эса белгиланган тартибда, унинг суммасидан қатъи назар, касса орқали тўланади.
Бунда таъкидлаш жоизки, Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (ички ишлар вазирининг АВ томонидан 5.07.2011 йилда 2240-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) ҳозирча Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янгиланган 283-моддасидан келиб чиқадиган зарурий ўзгартиришлар киритилмаган, бу эса автомобиль ҳайдовчиларида шу сингари саволларнинг юзага келишига олиб келмоқда.

Абдураҳмон БАХТИЕВ,
эксперт-юристимиз.


















Прочитано: 1980 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика