Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 30 / Автомобиль ва ҳуқуқ

Машинани ижарага оламиз. Ҳайдовчини ҳам

Агар бизнинг корхонамиз, Фуқаролик кодексининг 566-моддасига кўра, ижарага берувчи билан автомашина ижараси шартномасини тузса, биз ушбу моддага мувофиқ ҳайдовчиларга иш ҳақи тўлашимиз керакми ёки йўқми?
К.Нурлаев,
МЧЖ муассиси.

 

– Агар сиз транспорт воситасини экипажи билан ижарага олсангиз, экипаж аъзоларига иш ҳақи тўламайсиз. Чунки экипажли автомобиль ижараси шарт­номаси бўйича ижарачи ҳайдовчилар билан меҳнат муносабатларига киришмайди. Уларга иш ҳақи тўлашни ижарага берувчи корхона Ўзбекистоннинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ у билан ходимлар ўртасида тузилган меҳнат шартномалари асосида амалга оширади. Фуқаролик кодекси (ФК)нинг 566-моддаси эса ушбу муносабатларни тартибга солмайди.
Бироқ ФК 566-моддасининг бешинчи қисмида шундай дейилган: «агар транспорт воситасини ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, экипаж аъзоларининг хизматига ҳақ тўлаш, шунингдек уларни сақлаш харажатлари ижарага берувчи зиммасида бўлади». Мазкур норма диспозитив ҳисобланади (яъни шартнома тарафларига танлаш ҳуқуқи берилган). Яъни ким ушбу харажатларни амалга оширишини ижарага берувчи ва ижарачининг ўзлари белгилашга ҳақлилар. Бунда ижарага берувчи корхона ва транспорт воситаси экипажи улар ўртасидаги мавжуд меҳнат муносабатларини сақлаб қоладилар (ФК 566-моддасининг тўртинчи қисми).
Агар экипажли транспорт воситаси ижараси шартномасининг тарафлари ҳайдовчилар хизматларига ҳақ тўлаш ва уларни сақлаш харажатлари ижарачи ҳисобидан бўлади деб келишиб олишса, ушбу ҳолда ижарага берувчи меҳнат шартномасига асосан иш ҳақи, хизмат сафари, суткалик пуллар ва бошқаларни тўлайди, ижарачи эса, ижара ҳақидан ташқари, ижарага берувчига у қилган тўловларни қоплайди. Бундан ташқари, ижарачи ижарага берувчининг ўрнига чет ташкилотларга қуйидаги харажатларни тўлайди:
транспорт воситасини бошқаришга рухсат бериш учун ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикларини ўтказиш;
экипаж аъзоларининг бориш йўлида яшаши (меҳмонхонада, ижарага олинган квартирада ва ҳоказо);
транспорт воситасида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар бериш;
махсус кийим-бош, махсус пойабзал сотиб олиш;
экипаж аъзоларининг овқатланиши ва ҳоказо.
Низоларга йўл қўймаслик учун экипажли транспорт воситаси ижараси шартномасида экипаж аъзолари хизматларига ҳақ тўлаш ва уларни сақлаш бўйича қандай харажатларни ижарачи зиммасига юклашни аниқлаштиришни тавсия қиламиз. Қолган харажатлар эса ижарага берувчига юкланади.

Георгий ШМАКОВ,
эксперт-юристимиз.


Прочитано: 2701 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика