Norma.uz

Продюсерга қарам бўлиб қолдим

Мен ижрочи муаллиф сифатида продюсерлик компанияси билан меҳнат шартномаси тузган эдим. Унинг шартларида мен 5 йил муддатгача шартномани бекор қила олмаслигим ва акс ҳолда жуда катта суммада жарима тўлашим лозимлиги назарда тутилган. Шунингдек менинг образим, ижодий кўринишим ва ҳатто ишдан ташқари вақтдаги хатти-ҳаракатларим масаласи батафсил баён этилган. Мазкур шартлар қанчалик қонуний?
Олег А-ев.

Самарқанд шаҳри.

 

– Муддатли меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш масаласи бўйича шуни қайд этиш мумкинки, агар бундай шартномани тузишни бажарилажак ишнинг хусусияти, уни бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатлари тақозо этмаган бўлса, иш берувчи номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномасини тузиши шарт (Меҳнат кодекси (МК) 76-моддасининг иккинчи хатбошиси).
Шунингдек ушбу ҳолда меҳнат шартномасини муддатдан аввал бекор қилганлик учун неустойка тўлаш шарти айни қандай белгиланганлиги ҳам аҳамиятга эгадир.
Биринчидан, у ўзаро бўлиши керак, яъни нафақат ходим, балки иш берувчи ҳам ўз зиммасига ходим билан меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинган тақдирда неустойка тўлаш бўйича худди шундай мажбурият олади, бундан ходимнинг айбли хатти-ҳаракат ҳоллари мустасно.
Иккинчидан, шартномада назарда тутилган ходим томонидан тўланадиган неустойка миқдори иш берувчи томонидан тўланиши назарда тутилган неустойка миқдоридан кам ёки унга тенг бўлиши, бироқ ҳеч ҳам ундан юқори бўлмаслиги керак (МКнинг 104-моддаси).
Шу тариқа, юқорида баён этилганлардан келиб чиқилса, агар ушбу мажбурий шартларга риоя этилмаса, меҳнат шартномаси муддатдан аввал бекор қилинганда неустойка тўлаш талаби ноқонуний бўлади.
Ижрочининг образи, хатти-ҳаракатлари ва ҳоказоларга оид талабларга келсак, МК 17-моддасининг тўртинчи хатбошисига кўра, иш берувчи меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни лозим даражада бажаришни ходимдан талаб қилишга ҳақлидир. МК 72-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир.
Шу тариқа, касбингиз ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олганда бундай талаблар меҳнат шартномасида қайд этилиши мумкин. Бироқ ушбу талаб­лар фақат ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки меҳнат шартномасида белгиланган иш вақтига татбиқ этилиши керак, иш вақтининг режими ҳам қонун ҳужжатларининг талабларига, шунингдек сиз бажараётган ишга мувофиқ келиши керак.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ҳозирги вақтда қонун ҳужжатларида бажарилаётган ишнинг имиж томони аниқ тартибга солинмаган, шу сабабли меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун мурожаат этилганда суд ҳар бир алоҳида ҳолда вазиятдан, шартнома шартлари ва қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқиб аниқ қарор қабул қилади.
Алексей НИЯЗМЕТОВ, юрист.

Прочитано: 1881 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика