Norma.uz

Байрамда ишлаганга қандай ҳақ тўланади?

Бизнинг юқори ташкилотимиз шанба ва якшанба (байрам) кунлари ишга чиқишни, шунингдек куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва ободончилик бўйича амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида бириктирилган туманда иш вақтидан ташқари вақтда иш бажаришни талаб қиляпти.
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига кўра иш вақтидан ташқари ишлашнинг муддати ҳар бир ходим учун сурункасига икки кун мобайнида тўрт соат ва бир йилда бир юз йигирма соатдан ошмаслиги керак. Агар улар ошиб кетса, қандай ҳақ тўланади?
И.Нурмуҳамедов.
Тошкент шаҳри.

 

– Одатда ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади (Меҳнат кодекси (МК)нинг 114-моддаси).
Иш вақтининг нормал муддати қонун билан белгиланган иш вақти нормаси бўлиб, унга меҳнат шартномаси тарафлари (ходим ва иш берувчи) риоя этишлари керак, бунда ташкилотнинг мулкчилик шакли аҳамиятга эга эмас. Меҳнат шартномасини тузган барча ходимлар учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Бу умумий норма. 6 кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати 7 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида эса 8 соатдан ортиб кетмаслиги лозим (МКнинг 115-моддаси).
Дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлаш ман этилади. Ушбу умумий қоида ички меҳнат тартиби қоидалари (бошқа локал ҳужжатлар, меҳнат шартномаси) билан ходимлар учун белгиланган дам олиш (ишланмайдиган) кунларнинг исталганига татбиқ этилади.
Иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади (МКнинг 130 ва 132-моддалари).
Сизнинг ҳолатингизда сиз юқори ташкилотнинг топшириғига кўра белгиланган иш вақти муддатидан ташқари, шунингдек дам олиш ва байрам кунларида иш бажаряпсиз. Бундай топшириқларни иш берувчи асосий иш бўйича МКнинг 130 ва 132-моддалари талабларини ҳисобга олган ҳолда буйруқ билан расмийлаштириши керак. Бундай ишларга, МКнинг 157-моддасига мувофиқ, икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
Бунда қонун ҳужжатлари иш берувчининг ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу жумладан иш вақтидан ташқари ишлаган вақтини аниқ ҳисобга олиб бориши шартлигини назарда тутади (МК 125-моддасининг иккинчи қисми). Бундай ҳисобни тасдиқлайдиган асосий ҳужжат бўлиб иш вақтини ҳисобга олиш табели ҳисобланади. Ва, сиз ўз хатингизда ёзганингиздек, қонунга кўра иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун сурункасига 2 кун давомида 4 соатдан ва йилига 120 соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим (МК 125-моддасининг биринчи қисми).
Шу тариқа, МКнинг 157-моддасига мувофиқ, сиз бажарган иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши керак. Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин. Ходимнинг илтимосига биноан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг келадиган миқдорда отгул берилиши ҳам мумкин. Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.


Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,
эксперт-юристимиз.

 

Прочитано: 2312 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика