Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 30 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ҲАВОЛАКИ НОРМАЛАР МАЗМУН БИЛАН ТЎЛДИРИЛАДИ
Президентнинг 15.07.2013 йилдаги ПҚ-2003-сон қарори билан қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режалари тасдиқланди.
Қарорда таъкидлаб ўтилганидек, республикада ҳуқуқий базани яратишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилганига қарамай, ҳозирги вақтда ҳам қонунларда амалга оширишнинг механизмлари билан таъминланмаган қатор ҳаволаки нормалар мавжудлиги аниқланмоқда. Бу қонунларни шарҳлаш ва қўллашда субъективлик, тор идоравий танловли ёндашув учун шарт-шароит яратади. Уларни бартараф этиш мақсадида давлат ва жамият қурилиши, иқтисодий ривожланиш, ижтимоий ва гуманитар ривожланиш ва суд-ҳуқуқ соҳаларида норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режалари тасдиқланди.
Масалан, Божхона кодексининг 109-моддасида божхона тўловлари божхона органига, халқаро почта жўнатмаларида юборилаётган товарларга нисбатан эса, – алоқа корхоналарига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда тўланиши ҳақидаги ҳаволаки норма мавжуд. Нормани амалга ошириш учун Давлат алоқа қўмитаси ва ДБҚга Ҳукуматга тегишли ҳужжат лойиҳасини тасдиқлатиш учун тақдим этиш вазифаси топширилди.
Фуқаролик кодексининг 68-моддасига мувофиқ хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият қарам жамият устав фондининг тегишли қисмини қўлга киритиб олганлиги ҳақидаги маълумотларни қонунда назарда тутилган тартибда дарҳол эълон қилиши шарт. Хўжалик жамиятлари бир-бирларининг устав фондларида ўзаро қатнашишининг чегараси ва бундай жамиятлардан бири бошқа жамият иштирокчилари ёки акциядорларининг умумий йиғилишида фойдаланиши мумкин бўлган овозлар сони қонунда белгилаб қўйилади.
Давлат рақобат қўмитасига Кодексининг мазкур икки ҳаволаки нормаси бўйича аниқ қоидалар ўрнатиб берадиган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

Қарор билан тасдиқланган қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режалари эркин кириладиган norma.uz сайтида жойлаштирилган, «Norma. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» АҚТдан фойдаланувчилар ахборот-қидирув тизимининг яқин орадаги янгилашлардан бирида оладилар.


МАГИСТРЛАРНИ ЎҚИТИШ СТАНДАРТЛАРИ ЎЗГАРДИ
Магистратурада тайёрланадиган кадрларнинг илмий салоҳиятини ошириш, магистратурага илмий фаолият юритиш қобилиятига эга бўлган ва чет тилларни чуқур биладиган абитуриентларнинг қабул қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2013 йилдаги 199-сон қарори билан Олий таълимнинг давлат таълим стандартларига (кейинги ўринларда ОТ ДТС) ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан, умумметодологик фанлар блоки бўйича ОТ ДТС магистратуранинг таълим дастури мазмунига доир умумий талабларга тузатишлар киритилди. Ўзгартиришларга мувофиқ кўрсатиб ўтилган фанлар нафақат илмий ва илмий-техник ахборот билан ишлаш кўникмалари ва уқувларини шакллантириши, балки тадқиқ этиладиган мавзулар бўйича мунтазам равишда мустақил таҳлил қилиш ва хулоса тайёрлаш қобилиятини ҳам ривожлантириши керак. Курс илмий ижод методологияси, билишнинг умумий усуллари, эмпирик ва назарий тадқиқот усуллари, қонунлар ва қоидалар мантиғи, асослаш ва инкор қилиш усуллари, нутқ маданияти асослари, педагогик технологиялар, мутахассисликлар бўйича менежмент ва иқтисодиётга доир билимларни таъминлаши, амалий хорижий тилни, мутахассисликка йўналтирилган ахборот технологиялари ва тизимларини ўзлаштиришни таъминлаши лозим.
Ўқиш даврининг умумий ҳажми ҳам тақсимланди. Назарий таълим қисқартирилди, илмий фаолиятга эътибор кучайтирилди. Унинг доирасида магистрант илмий тадқиқот иши ва магистрлик диссертациясини тайёрлашга илмий изланишларга мўлжалланган вақтининг 70 – 75%ини сарфлаши керак. Бундан ташқари, магистрант илмий-тадқиқот ишларининг мазмун-моҳиятини чет тилларидан бирида ҳам анг­лаши лозим.

ЯНА БИР МАЪЛУМОТНОМА БЕКОР ҚИЛИНДИ
Давлат божхона қўмитаси ҳамда Марказий банк бошқарувининг қарорига (АВ томонидан 11.07.2013 йилда 1365-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Ташқи савдо контрактларига идентификация рақамларини бериш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Ўзгартиришларга мувофиқ, нафақат биржа (ярмарка) савдоларида ҳисобга қўйилган (илгари белгилангандек), балки ваколатли банкларда ҳам барча ташқи савдо контрактлари бўйича идентификация рақами контрактнинг ўзида кўрсатиладиган бўлди. Шуни эслатиб ўтамизки, илгари ваколатли банкда ҳисобга қўйилган ташқи савдо контрактлари бўйича белгиланган шакл бўйича контрактга идентификация рақами берилиши тўғрисида маълумотнома берилар эди.

2200-СОН НИЗОМГА ¤ЗГАРТИРИШЛАР: ШАКЛЛАР ЯНАДА КАМАЙДИ
Давлат солиқ қўмитаси ва Молия Вазирлигининг қарори (АВ томонидан 22.07.2013 йилда 2200-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (кейинги ўринлар-да – 2200-сон Низом) ўзгартиришлар киритилди.
Ўзгартиришлар киритилгунга қадар 2200-сон Низомнинг
12-банди иккинчи хатбошисида ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг белгиланган энг кам меъёрларини ҳисобга олган ҳолда тўловларни ҳисоблаш ва тўлашга ўтилганда ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаш учун асос бўладиган кўрсаткичлар мазкур Низомнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ асосий фаолият турига боғлиқ ҳолда Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб бўйича қабул қилиниши белгиланган эди. Бу билан корхоналар учун белгиланган ҳисобот шаклларидан ташқари қўшимча равишда алоҳида шакллар тўлдириб, солиқ органига тақдим этишлари керак эди.
Эндиликда мазкур алоҳида шакллар, яъни 2200-сон Низомнинг 2, 3 ва    4-иловалари бекор қилиниб, меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаш учун асос бўладиган кўрсаткичлар ДСҚ ва МВнинг «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (АВ рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига тасдиқланган шаклда илова қилинадиган бўлди.

Тақдим этилган ҳужжатларга қисқача шарҳларни таҳририят экспертлари
тайёрладилар.

Прочитано: 1964 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика