Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 24 / Оила муносабатлари

ОТАНИНГ БУРЧИ ТЎҒРИСИДА СУД ЭСЛАТАДИ

Мен турмуш ўртоғим билан расмий никоҳдаман. Бизнинг вояга етмаган икки нафар фарзандимиз бор. Ҳозирда турмуш ўртоғим бошқа тумандаги ота-онасиникида яшайди, болаларимизни тарбиялаш ва боқишда менга ёрдам бермаяпти. Мен ундан алимент олишга ҳақлиманми, бунинг учун қаерга мурожаат қилишим керак?

Севара Ж.

Сурхондарё вилояти.

 

– Ҳа, сиз турмуш ўртоғингиздан биргаликдаги (фарзандликка олинган) вояга етмаган болаларингизни боқишга, улар вояга етгунга қадар, алимент олишга ҳақлисиз.

Оила кодексининг (ОК) 96-моддасига му­вофиқ ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади. Бунга ҳуқуқи бўлган шахс судга, талаб қилиш ҳуқуқи юзага келган пайтдан бери қанча муддат ўтганидан қатъи назар, исталган вақтда алимент ундириш тўғрисида даъво билан мурожаат қилиши мумкин.

Агар вояга етмаган болаларга алимент ундириш талаби оталикни белгилаш ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати билан боғлиқ бўлмаса, суд буйруғи чиқарилади.

Алимент ундириш тўғрисидаги аризани сиз турмуш ўртоғингизнинг яшаш жойидаги ёки ўзингизнинг яшаш жойингиздаги судга беришингиз мумкин. Унда қуйидагилар кўрсатилиши керак: ариза берилаётган суднинг номи; сизнинг ва турмуш ўртоғингизнинг (қарздорнинг) фамилиянгиз, исми-шарифингиз (ФИШ) ва яшаш жойингиз; талабларингиз ва улар учун асос бўлган ҳолатлар. Аризага: паспортингиз, никоҳ гувоҳномангиз, болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари нусхалари, сизнинг ва турмуш ўртоғингизнинг яшаш жойидан маълумотномаларни илова қилиш лозим.

Вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан отанинг (эрнинг) ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун – тўртдан бир қисми, икки бола учун – учдан бир қисми, уч ва ундан ортиқ бола учун – ярмиси миқдорида ундирилади.

Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан кам бўлмаслиги керак (ОКнинг 99-моддаси). Алимент судга мурожаат қилинган пайтдан бошлаб ундирилади. Суд буйруғини чиқариш таомили соддалаштирилган – суд муҳокамаси ўтказилмайди ва тарафлар чақирилмайди.

Арз қилинган талабнинг моҳияти бўйича суд буйруғини судья ариза судга келиб тушган кундан бошлаб 3 кун мобайнида чиқаради. У чиқарилгандан кейин судья дарҳол буйруқ нусхасини қарздорга юборади. У суд буйруғининг нусхаси олинган кундан бошлаб 10 кун ичида арз қилинган талабга қарши эътирозларини судга юборишга ҳақлидир.

Агар белгиланган муддатда у келиб тушмаса, судья ундирувчига суднинг муҳри билан тасдиқланган буйруқни ижрога тақдим этиш учун беради. Ундирувчининг илтимосига кўра суднинг ўзи суд буйруғини ижро учун юбориши мумкин.

Қарздордан давлат божини ундириш учун суд буйруғининг суд муҳри билан тасдиқланган алоҳида нусхаси бевосита суд томонидан ижро этиш учун юборилади.

Прочитано: 3493 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика