Norma.uz

СИНОВДАН ЎТМАДИ

Ходим ишга синов муддати билан қабул қилинди. Касаллик варақаси олиб ишга келмаслик, прогул, ишга кечикиб келиш, ўз ишини билмаслик кабилар синовнинг қониқарсиз натижалари деб қаралиши мумкинми? Ходимнинг бундай ҳаракатлари қандай қайд этилади?

И.Тулеев.

Тошкент шаҳри.

 

– Ишга қабул қилиш чоғида синовдан ўтказишдан мақсад ходимнинг ишбилармонлик хислатларини текшириш (унинг топширилаётган ишга мувофиқлигини аниқлаш ҳамда меҳнат шарт­номаси билан тақозо этилган ишни давом эттириши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиши) ҳисобланади.

Чунончи, Меҳнат кодексининг 87-моддасига кўра, дастлабки синов муддати тугагунга қадар ҳар бир тараф иккинчи тарафни 3 кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолда иш берувчи меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина бекор қилиши мумкин.

Синов натижаларининг қо­ниқарсизлиги ходим унга топширилган вазифалар ва топшириқларни уддалай олмаганлигини англатади. Бинобарин, синов даврида унга топшириладиган барча вазифаларни ҳужжатли қайд этиш, уларни бажариш сифати ва муддатларини кузатиш лозим. Меҳнат шартномасини бундай асос билан бекор қилиш ходимлар тегишли вакиллик органининг фикрини ҳисобга олмасдан, шунингдек ишдан бўшатиш нафақасини тўламасдан амалга оширилади.

 

 

 

Синов муддатидан ўтмаганлиги муносабати билан иш берувчи меҳнат муносабатларини бекор қилмоқчилиги тўғрисида огоҳлантирилган ходим синов муддати тугаганидан кейин ҳам ишлаш муддатини чўзиш учун, масалан, касаллик варақаси тақдим этган ҳолда, муайян ҳаракатлар қилиши мумкин. Огоҳлантириш муддатини (3 кун) пулли компенсация билан алмаштириб, у билан меҳнат муносабатларини дарҳол бекор қилса бўлмайдими?

 

– Амалдаги қонун ҳуж­жатлари ҳозирча бундай имкониятни бермайди. Бироқ меҳнат ҳуқуқининг назарий ва амалий қоидалари ривожланган шароитда, фикримизча, синовнинг қониқарсиз натижаси масаласини тартибга солишда меҳнат ҳуқуқи муносабатларининг тенг ҳуқуқли субъектлари сифатида ходим ва иш берувчининг манфаатлари мувозанатини таъминлаш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

 

Прочитано: 2378 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика