Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 24 / Тарафдор ва қаршилар

ТУРИСТИК ХИЗМАТЛАР: ЎЗ ХИЗМАТЛАРИМИ ЁКИ ЧЕТНИКИ?

«Туристик хизматлар: ўз хизматларими ёки четники?» сарлавҳали материал («СБХ»нинг 14.05.2013 йилдаги 19 (979)-сони) билан бошланган мунозара norma.uz сайтида давом этмоқда. Мазкур мақолага доир шарҳларнинг бир қисми «СБХ»нинг 28.05.2013 йилдаги 21 (981)-сонида
эълон
қилинган эди. Бугун газетхонларимизни туристик компанияларнинг ўз кучлари билан ёки чет шахслар томонидан кўрсатилган хизматларни қайси тоифага киритиш хусусида билдирилган турли нуқтаи назарлар билан таништиришда давом этамиз. Зотан Ўзбекистонда туризмнинг равнақ топиши кўп жиҳатдан ана шу масала ечимига боғлиқдир.

 

БИР МИРИ ҲАЁН, ҚАНЧАСИ ЗИЁН?

2013-05-16 _Alis Rus, Ph.D. деган меҳмон:

– Назаримда, бу масалада асосий диққат туризмни ривожлантиришга қаратилмоғи лозим. Зотан кенгроқ кўламда қаралса, бу ерда гап туристик хизматлар тўлиқ комплексини кўрсата биладиган, бунинг учун зарур моддий-техника базаси (ўзиники, ижарага олинган ёки бошқа кўринишда) бор, турдош соҳа ходимлари ва пудратчилар хизматидан фойдаланадиган туристик операторлар фаолият доирасини қатъий белгилаб қўйиш ҳақида бормаяпти.

Бунда гап туристик хизматларга бўлган ва тобора ортиб бораётган талаб-эҳтиёжларни қаноатлантириш учун турис­тик инфратузилмани такомиллаштириш, хусусан мамлакатимизга келувчи туристлар оқими ҳажмини белгилайдиган меҳмонхона бизнесини такомиллаштириш вазифаларини ҳал этиш хусусида бормоқда. Шу муносабат билан туризмни ривожлантириш учун, энг аввало, ўзининг моддий-техника базасига эга бўлган йирик компанияларга муайян имтиёзлар, хусусан валюта тушумини мажбурий тартибда сотиш борасида шундай имтиёзлар бериш самарадорлиги масаласи юзага қалқиб чиқмоқда. Бозор конъюнктурасига тезкорлик билан жавоб беришга ва, таъбир жоиз бўлса, меҳмонларни оилавий йўсинда қабул қилишга тайёр чоғроқ туристик фирмалар манфаатлари бунда эътиборга олинмаслиги лозим.

Туристик операторлар олдида арзон нарх ҳамда кўрсатиладиган хизматлар хилма-хиллиги ўртасида энг мақбул нисбатни топишдек мураккаб муаммо турибди. Тадбиркорлар сарф-харажатлар даражасини камайтириш ёки хизмат турини кенгайтиришдек масъул стратегияни белгилаб олиб, унга қатъий риоя этиши жуда муҳимдир. Айни бир вақтда ҳам нархни арзонлаштириш, ҳам маҳсулот сифатини яхшилаш, ҳам маҳсулот турини кенгайтириш йўлидаги уринишлар охир-оқибат корхонанинг зарар кўриб ишлашига олиб келиши мумкин. Туристик фирма воситачилар сонини қисқартириш мақсадида ўз инфратузилмасини барпо этиш ҳаракатига тушади. Бу эса таннархни арзонлаштиришдан ташқари хизмат сифатини оширади. Негаки, бундай инфратузилма таркибий бўлинмалар устидан назорат қилиб туриш учун катта имкониятларга эга бўлади.

Бироқ шунингсиз ҳам катта рақобатлашув қобилиятига эга бўлган йирик туристик операторларга преференциялар бериш соғлом рақобатга олиб келмайди. Шунинг оқибатида кўрсатилаётган хизматлар сифатида яхшиланиш тамойили кўзга ташланмайди.

Юқорида айтилганларни умумлаштириб, шундай хулоса қилиш мумкинки, агар муҳокама этилаётган масала ана шу нуқтаи назардан кўриб чиқиладиган бўлса, у туристик маҳсулот туристнинг талаб-эҳтиёжларини қаноатлантирувчи хизматларга бўлган ҳуқуқларнинг ягона комплексидир деган фикр тарафдорлари фойдасига ҳал бўлади. Бинобарин туристик маҳсулот ўз ишлаб чиқариши маҳсулидир. Бундай ёндашув асносида мамлакатимизда туризмни ривожлантириш учун имкон қадар қулайлик яратишга қаратилган давлат сиёсати негизида ҳамма нарса мантиқан ўз ўрнини топади.

 

НЕГА ФАҚАТ ТУРИЗМ ДЕБ ЎЙЛАЙДИЛАР?

2013-05-16 _А.А.Муҳамедбоев деган меҳмон:

_Alis Rus, Ph.D. деган меҳмонга

– Мантиқан қизиқ изчиллик кўзга ташланади: туристик операторларга, айниқса кичик операторларга ёрдам бериш учун хизматлар комплексига уларнинг ўз хизматлари йўсинида қарамоқ лозим.

Нима сабабдан туристик бизнесга ана шундай имтиёзлар бериш керак?

Саноат ва унинг бир қисми бўлган кичик тадбиркорликнинг туризмдан кам жойи борми?

Ана шу маънода ҳурматли botir2002 нинг фикри янада долзарблик касб этади. У, хусусан, шундай деб ёзади: «Ундан кўра туб-асосли чоралар кўрган маъқул. Масалан, мана бундай қилиш мумкин:

1) товарлар, ишлар ва хизматларни экспорт қилишда барча компанияларга ягона солиқ тўлови, фойда солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаларини пасайтирган тарзда имтиёзлар бериш;

2) «ўз ишлаб чиқаришининг маҳсулот ва хизматлари» деган тушунчани бекор қилиш;

3) ҳамманинг зиммасига валюта тушумининг 50 фоизини сотиш мажбуриятини юклаш».

А.А.Муҳамедбоев,

хўжалик (тадбиркорлик) ҳуқуқи бўйича эксперт.

 

2013-05-20 _Alis Rus, Ph.D. деган меҳмон:

– Давлат мазкур тармоқ фаол тарзда ривожланишига кўмаклашиш мақсадида тармоқ учун имтиёзлар белгилаш сиёсатини олиб бормоқда. Давлат туризмга татбиқан преференцияларни кимга бериш масаласини, янада аниқроқ қилиб айтганда, уларни туристик индустриянинг барча хизмат субъектларига бериш ёки айрим субъектларига, айтайлик, ўз базасига эга бўлган субъектларга бериш масаласини ҳал этмоқда. Туризмни халқ хўжалигининг тармоғи сифатида комплекс ривожлантириш унинг барча субъектлари учун преференциялар талаб этади. Тармоқ ичида айрим субъектларга муайян имтиёзлар бермасдан туриб, тенг рақобатни таъминлаш, умуман олганда, хизматлар сифатини яхшилашга, пировард натижада эса рақобатлашувга ноқобил туристик операторларни бозордан табиий равишда суриб чиқаришга олиб келиши мумкин.

 

ЭКСПЕРТЛАР

ХУЛОСА ЧИҚАРИБ БЎЛДИЛАР

2013-05-25 _Шароф Рўзметов деган меҳмон:

– Мақолада кўтарилган мавзу ва шу муносабат билан туристик ташкилотларнинг ўз хизматлари аниқ таърифи юзасидан бошланган баҳс-мунозара муайян хизматлар кўрсатувчи ёки ишлар бажарувчи бошқа ташкилотларга (қурилиш ташкилотлари ва шу сингари ташкилотлар бундан мустасно) ҳам тааллуқли деб қаралиши мумкин.

Жаноб А.Муҳамедбоевнинг ҳаммасини ўз ўрнига қўйиш истаги ҳамда туристик ташкилотларнинг ўз ишлаб чиқариши хизматлари таърифини белгилашга мантиқий ёндашуви валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари бузилишига олиб келишдан ташқари, қаерда бажарилиши ва кўрсатилишидан қатъи назар, ўз ишлаб чиқаришига тегишли товарлар, ишлар, хизматларни эркин конвертация қилинадиган валютага экспорт қилиш улушини белгилашда имтиёзлар нотўғри қўлланишига ҳамда ягона солиқ тўлови ставкаси ёки фойда солиғи ва мол-мулк солиғи ставкалари пасайишига олиб келиши мумкин.

У, хусусан, 2013-05-07 даги шарҳида шундай деб ёзади:

«Гап шундаки, Солиқ кодекси бўйича солиқ солинадиган айланманинг таърифи ҳамда тегишли Қоидаларга (16.02.2011 йилдаги 2195-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўра эркин конвертация қилинадиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) таърифи ҳар хил мақсадни кўзлайди ва турли асосларга таянади».

«Солиқ кодексининг 141, 145-моддаларига мувофиқ умумбелгиланган солиқларни тўловчилар учун учинчи шахслар (бегоналар) томонидан бажарилган ишлар ва хизматларнинг қиймати солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегириб ташланадиган харажатлар саналади.

...Солиқ кодекси ва Қоидалар солиқ солиш объектини, ўз хизматларини белгилаб олишда ўхшаш ёндашувга эга эканлиги ҳамда бу борада «Туризм тўғрисида»ги Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига зид эмаслиги аниқ».

Бошқача қилиб айтганда, муҳтарам А.Муҳамедбоев фикрича, чегириб ташланадиган барча харажатлар, шу жумладан электр энергияси харажатлари (нақд электр станцияси йўқ ахир), бино ва шу сингарилар ижараси билан боғлиқ харажатлар ўз ишлаб чиқариши хизматларини белгилаб олишда туристик-экскурсия хизматлари комплексининг олинган қийматидан чегириб ташланиши керак.

Транспорт воситаларини (поездлар, вагонлар, самолётлар) таъмирлаш юзасидан хизматлар, шунингдек экспорт чоғида эркин конвертация қилинадиган валютага бошқа хил хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ўз ишлаб чиқариши хизматининг қийматини белгилашда айни шундай усулни қўллашлари шарт.

Шу тахлит иш тутилса нима бўлади? Айтайлик, электр энергияси етказиб берувчи бўлмаса, пайвандлаш ишларини ўтказиш учун кислород ва карбид бўлмаса, самолёт ёки локомотив двигателининг эҳтиёт қисмлари бўлмаса, ташкилот, табиийки, хизматлар кўрсатиш ёки иш бажариш имкониятига эга бўлмайди. Агар айтилган нарсаларнинг ҳаммаси бўлса, электр энергияси, бошқа материаллар (эҳтиёт қисмлар) сарфиёти қийматини нега ўз ишлаб чиқариши хизматлари қийматига киритмаслик керак? Борди-ю, туристик ташкилот балансида меҳмонхона бўлмаса, бу мазкур ташкилот туристик хизматлар билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эмас деган маънони англатмайди. Зотан амалдаги қонун ҳужжатларимизда туристик ташкилотлар учунгина эмас, балки хўжалик юритувчи бошқа субъектлар учун ҳам ўз ишлаб чиқариши хизматлари нима эканлиги ҳақида аниқ таъриф йўқ.

Шу муносабат билан Самарқанд туроператорини текширувчиларда ҳам ҳурматли А.Муҳамедбоевда бўлгани сингари фикр туғилди. Бироқ ДСҚ Эксперт кенгаши туристик хизматлар комплекси ўз ишлаб чиқариши хизматларидир деган қарор чиқарди.

Ушбу масалага хотима қўйиш учун туристик операторлар ўз ишлаб чиқариши хизматлари тушунчаси ва таърифини аниқ белгилаб қўйиш мақсадида қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилгунга қадар Молия вазирлиги ва ДСҚга мурожаат қилиб, улардан қўшма хат олмоқлари лозим.

Прочитано: 2558 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика