Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 24 / Почта қутиси

Ишни божхона юритади

Қандай ҳолларда божхоначилар маъмурий ишни юритишга ҳақлилар?

З.Аитова,

якка тартибдаги тадбиркор.

 

– Божхона қонунчилигини бузишлар тўғрисида ишлар Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ, Кодекс тартибга солмайдиган қисмида эса маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ юритилади.

Божхона органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш ва жарима, шунингдек акциз маркалари билан маркировка қилинмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, ташишда (бундан халқаро транзит мустасно), экспорти тақиқланган нарсалар ва маҳсулотларни мусодара қилишга божхона органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳақлилар.

Агар жазо чораси сифатида жарима, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар ва тартибда товарларни мусодара қилиш қўлланса, божхона қонунчилигини бузиш тўғрисидаги ишларни божхона органи кўради. Агар тадбиркор содир этилган ҳуқуқбузарликда ўзининг айбини тан олмаса ва ихтиёрий равишда жарима тўлашдан бош тортса, шунда ҳам санкцияларни қўллаш, ҳам товарларни мусодара қилиш суд тартибида амалга оширилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 262-моддасига мувофиқ божхона органлари МЖТКнинг қуйидаги ўн бир моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўрадилар: 227-«Божхона назорати зонаси режимининг бузилиши»; 2271-«Божхона чегарасини кесиб ўтганлик тўғрисида ёки товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш мақсади тўғрисида божхона органига хабар бериш тартибини бузиш»; 2272-«Фалокат юз берган ёки енгиб бўлмас куч таъсир этган ҳолда чора кўрмаслик»; 2273-«Товарлар ва транспорт воситаларини етказиб берилган жойда кўрсатмаслик ҳамда уларнинг ҳужжатларини топширмаслик»; 2275-«Транспорт воситасини тўхтатмаслик ёки божхона органининг рухсатисиз жўнатиб юбориш»;

2276-«Божхона назорати остида турган кема ва бошқа сузувчи воситалар ёнига келиб тўхташ»; 2277-«Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини бузиш»; 22710-«Товарлар ва транспорт воситаларини декларациялаш тартибини бузиш»; 22711-«Божхона органи мансабдор шахсининг божхона назоратини ўтказиш учун ҳудуд ва бинога киришига тўсқинлик қилиш»; 22712-«Божхона органига ҳисоботларни тақдим этмаслик ва ҳисоб-китоб юритиш тартибига риоя қилмаслик»; шунингдек 2274-«Товарлар, транспорт воситалари ва уларнинг ҳужжатларини божхона органининг рухсатисиз бериш, уларни йўқотиш ёки етказиб бермаслик» моддасининг учинчи қисми.

Божхона органининг божхона қоидаларини бузиш тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан шикоят қилиш тартибини Божхона кодексининг 19-боби белгилайди.

Прочитано: 2286 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика