Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 24 / Божхона

ЛИМИТ ДОИРАСИДА БЎЛИШИНИНГ ЎЗИ ЕТАРЛИ ЭМАС

Ёзда Бугульмадаги (Татаристон) қариндошларимизникига меҳмонга бормоқчимиз. У ердан уйга баъзи нарсаларни сотиб олмоқчимиз. Марҳамат қилиб айтсангиз, 1 000 АҚШ долларилик товар харид қилиш меъёри фақат бир кишига тааллуқлими? Агар мен эрим билан борсам, икковимизга 2 000 доллар бўладими? Бу ҳақда қайси ҳужжатда ёзилган?

Л.Кадрова, иқтисодчи.

Жиззах вилояти.

 

– Ҳақиқатан ҳам, 1 000 АҚШ долларига эквивалент бўлган сумма дои­расида бож тўламасдан олиб кириш – бир киши учун меъёр. У Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бож олинмайдиган товарларни олиб киришнинг чегараланган меъёрлари (АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган. Яъни икки кишига ушбу меъёр 2 000, уч кишига 3 000 АҚШ долларини ташкил этади ва ҳоказо.

Бироқ сўз ўз эҳтиёжлари учун товарлар тўғрисида бораётганлигини билиш керак. Мисол учун, сиз ўнта гилам сотиб олиб, ҳаммаси уйингиз учун эканлигини таъкидласангиз, сиз учун албатта божхонада муаммолар юзага келади. 3–4 донадан кўп миқдорда олиб кириладиган ҳар қандай буюм божхона хизмати ходимида шубҳа уйғотади.

Шу сабабли харидлар билан тўлган багажингиз моки-тижоратчининг багажини эслатмаслиги керак. 1 000 АҚШ долларлик лимит 10 доллардан 100 бирлик товар олиб келиш мумкинлигини англатмайди. Бундай олиб кириш «тижорат туркуми» тушунчасига мос тушади.

Агар божхоначилар олиб киришни тижорат мақсадлари учун деб ҳисоблашса, божхона тўловларини тўлиқ ҳажмда тўлашга тўғри келади. Дарвоқе, ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган товарларнинг қиймати чегараланган меъёрлардан ошган тақдирда ҳам лимитдан ортиқча олиб киришга тўлаш керак бўлади. Ҳисоб-китоб учун товарларнинг божхона қийматини белгилаш лозим. Бу қиймат жисмоний шахс томонидан ўз эҳтиёжлари учун товарлар олиб кириш учун имтиёзлар (божхона тўловларини тўлашдан тўлиқ озод этиш) назарда тутилган нарх лимитларининг назорати учун ҳам талаб этилади. Шу боис эълон қилинган қийматни тасдиқлаш учун чеклар, тўловномалар (счётлар) ва декларацияланаётган товарлар харид қилиниши ва уларнинг қийматини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар тақдим этилиши керак. Бундай ҳужжатлар ва маълумотлар бўлмаса, божхоначилар товарларнинг божхона қийматини товарлар сотадиган хорижий фирма ва компанияларнинг каталогларида кўрсатиладиган маълумотлар асосида ёки улар ихтиёрида бўлган бошқа мавжуд нарх ахборотига асосан мустақил белгилаш ҳуқуқига эгалар.

 

 

 

 

 

Прочитано: 1980 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика