Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 24 / Бизнинг маслаҳатлар

ЯСТнинг ЭНГ КАМ МИҚДОРИГА ЕРНИНГ ТОИФАСИ ҲАМ ТАЪСИР ҚИЛАДИ

Корхонамиз Самарқанд вилоятида жойлашган бўлиб, вилоят бўйича жами 10,2 га доимий фойдаланишдаги ер майдонига эга. Жами ер майдонимизнинг 0,3 га Каттақўрғон туман ҳокимининг қарорига асосан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасини қуриш учун ажратилган. Асосий фаолиятимиз ҳам автомобилларни суюлтирилган газ билан таъминлаш ҳисобланади. Бундан ташқари, қолган 9,9 га ер майдони Қорадарё жамоа хўжалиги ҳудудида жойлашган Каттақўрғон «Машина-трактор парки» ДАЖга қарашли айрим бино ва иншоот­лар (омборхона, молхона, жувозхона, лимонария ва босимли сув минораси) эгаллаган ерлар берилган ва у ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (ем-хашак экинлари) етиштириш фаолиятини юритиб келган.

Ҳозирда солиқ идораси томонидан бизга ягона солиқ тўловини тўлашда унинг энг кам миқдорини, яъни ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорини ҳисоблашда жами 10,2 га ер майдони учун Президентнинг ПҚ-1887-сон қарорига 19-илованинг 7-жадвали бўйича ҳисоб-китоб қилишимиз кераклигини айтишмоқда.

10,2 га ер майдони учун ЯСТни ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдига бўлсак, корхонамиз молиявий ночор аҳволга тушиб қолади. Қолаверса, ПҚ-1887-сон қарорнинг 19-иловаси 7-жадвали талаблари бизнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланаётган 9,9 га ер майдонимизга тўғри келмайди деб ҳисоблаймиз.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ЯСТнинг энг кам миқдорини тўғри ҳисоблаш бўйича маслаҳатингизни беришингизни сўраймиз.

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Солиқ кодексининг 22-моддасига асосан асосий фаолият тури – юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги тушум улуши устунлик қиладиган фаолияти ҳисобланади.

Президентнинг ПҚ-1887-сон қарорининг (25.12.2012 йилдаги) 4-бандига асосан ЯСТ белгиланган ставкалар бўйича, бироқ солиқ тўловчилар эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб ҳисобланадиган ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўланиши керак. Сизнинг корхонангиз кичик корхоналар тоифасига кирса ва ЯСТ тўловчиси бўлса, 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб ЯСТни ПҚ-1887-сон қарор билан тасдиқланган ставкалар бўйича ҳисоб-китоб қиласиз.

ЯСТни ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблашда Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўрсатилган тартибларга амал қилишингиз зарур.

Низомга кўра ЯСТнинг энг кам миқдори киритилишини ҳисобга олган ҳолда унинг тўланиши лозим бўлган суммасини аниқлаш учун тўловчилар қуйидагиларни ҳисоблаб чиқарадилар:

ЯСТнинг энг кам миқдорини;

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммасини;

ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммасини.

ЯСТнинг энг кам миқдори қуйидагича ҳисоблаб чиқарилади:

микрофирма ва кичик корхоналар томонидан – ҳар чоракда;

микрофирма ва кичик корхоналарга кирмайдиган корхоналар томонидан – ҳар ойда.

ЯСТнинг энг кам миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:

ЭКМяст = 3 х С х К1 х К2, бу ерда:

ЭКМяст – ЯСТнинг энг кам миқдори;

С – ер солиғи;

К1 ва К2 пасайтирувчи коэффициентлар.

Ер солиғини ҳисоблаб чиқаришда мазкур жой ва ер тоифаси учун белгиланган энг кам ставкалар қўлланилади.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси унинг энг кам миқдори суммасидан кам бўлган ҳолдагина ЯСТ қўшимча ҳисобланади. Бу ҳолда ЯСТнинг энг кам миқдори суммасининг ЯСТ ҳисоб-китоб суммасидан ортган қисмига ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган ЯСТ суммаси қўшимча ҳисобланади.

Агар ЯСТ ҳисоб-китоб суммаси унинг энг кам миқдоридан ошса ёки унга тенг бўлса, ЯСТ қўшимча ҳисобланмайди ва у Солиқ кодексида белгиланган тартибда тўланиши лозим, яъни ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган сумма тўланади.

Сизнинг ҳолатингизда 2013 йил учун Низомнинг 4-бандига мувофиқ ЯСТ энг кам миқдорининг ҳисоб-китоби қуйидаги ставкаларга асосан ҳисобланади:

– автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси эгаллаган 0,3 га ер майдони учун – ПҚ-1887-сон қарорга
19-илованинг 7-жадвали бўйича;

Самарқанд вилояти қишлоқ жойларида жойлашган ер участкаларидан фойдаланганлик учун юридик шахслардан ЯСТни ҳисоблашда саноат соҳасида (яъни қишлоқ хўжалиги соҳаси бўлмагани учун) фойдаланиладиган ҳар бир 1,0 га ер майдон учун 3 761 282 сўм ҳисобидан, яъни:

3 761 282 х 0,3 х 3 = 3 385 153,8 сўм.

Ем-хашак экинлари экиш фаолияти билан банд бўлган Каттақўрғон тумани Қорадарё жамоа хўжалиги ҳудудида жойлашган айрим бино ва иншоотлар (омборхона, молхона, жувозхона, лимонария ва босимли сув минораси) эгаллаган 9,9 гектар ер майдони учун ерлар 19-илова 4-жадвалда белгиланган ставкалар бўйича ҳисоб-китоб қилинади.

Қишлоқ ва ўрмон хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлардан фойдаланганлик учун юридик шахслардан ЯСТни ҳисоблашда фойдаланиладиган ҳар бир 1,0 га ер майдони учун 212 921,6 сўм ҳисобидан солиқ тўланади, яъни 9,9 га учун бу сумма 6 323 771,52 сўмни (212 921,6 х 9,9 х 3) ташкил этади.

2013 йил учун жами 9 708 925,32 сўм (3 385 153,8 + 6 323 771,52) миқдорида ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисобланиши керак.

Агар ҳисобот даври якуни бўйича сизнинг МЧЖнинг асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш бўлса, Солиқ кодексида белгиланган тартибда ЯСТ ҳисобланади.

Прочитано: 2542 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика