Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 24 / Солиқ солиш

ЎРИНДОШЛИКДАН ДОИМИЙ ХОДИМЛАРГА

Газета саҳифаларида қуйидаги саволларга жавоб берсангиз.

Солиқ кодекси 187-моддасининг иккинчи хатбошисига мувофиқ солиқ агентлари солиқ даври тугаганидан сўнг 30 кун ичида солиқ органларига даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида, асосий иш жойи бўйича даромадлар олган жисмоний шахслар бундан мустасно, маълумотнома тақдим этишлари шарт.

Корхонамиз ходими 2013 йилнинг 1 январидан 30 апрелигача бизда ўриндошлик бўйича ишлади, 2013 йил 1 майдан бошлаб эса аввалги асосий иш жойидан бўшаб, бу жойда асосий иш жойидагидек ишлай бошлади.

1. ЖШДС бўйича солиқ ҳисоботи шакли «Тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушланган суммалари тўғрисидаги маълумотнома»да даромадлар ва ҳисобланган ЖШДСни қайси давр учун акс эттириш лозим: ходим ўриндош сифатида ишлаган 2013 йилнинг январь-апрели учунми ёки бутун 2013 йил учунми?

2. 2013 йил 1 майдан бошлаб мазкур ходимнинг даромадларига ЖШДС аввалги асосий иш жойидан маълумотномани ҳисобга олган ҳолда белгиланган шкала бўйича ҳисоблаб чиқарилиши тўғрими?

МЧЖ бош бухгалтери.

 

1. Солиқ кодексининг (СК) 187-моддасига мувофиқ солиқ агентлари (мазкур ҳолда даромад тўлайдиган юридик шахс) солиқ даври (ҳисобот йили) тугаганидан сўнг 30 кун ичида давлат солиқ хизмати органларига даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида, асосий иш жойи бўйича даромадлар олган жисмоний шахслар бундан мустасно, маълумотнома тақдим этишлари шарт. 2013 йил 1 январдан 30 апрелгача бўлган даврда ходим асосий бўлмаган иш жойи бўйича фаолиятни амалга оширганлиги боис, ташкилотингиз «Солиқ солиш шкаласига мувофиқ ставкалар бўйича солиқ солинадиган даромадлар – жами» сатрида бир йил учун ҳисобланган даромаднинг умумий суммаси ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммасини кўрсатган ҳолда Тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушланган суммалари тўғрисида маълумотномани тақдим этиши шарт.

2. СКнинг 186-моддасига кўра янги асосий иш жойида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш календарь йил бошидан буён илгариги ва янги иш жойларидан олинган жами даромаддан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Шу тариқа, сиз 2013 йил 1 майдан бошлаб ЖШДСни аввалги иш жойидан маълумотномани ҳисобга олган ҳолда белгиланган шкала бўйича ҳисоблаб чиқариб тўғри қиляпсиз.

Наиля МУКМИНОВА,

эксперт-иқтисодчимиз.

Прочитано: 2371 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика