Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 24 / Солиқ тўловчига ёрдам

РАММ: МАСЛАҲАТМИ? МАРҲАМАТ!

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларининг иқтисодий тафаккур ва ҳуқуқий билимларини ошириш, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини пухта билишларига эришиш, ўзини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қила оладиган шахс сифатида шакллантириш бугунги куннинг устувор вазифаларидан ҳисобланади. Хусусий секторнинг солиқ саводхонлигини оширишда эса Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида ташкил этилган Республика ахборот-маслаҳат марказларининг (РАММ) роли катта бўлаётир.

 

РАММнинг Навоий вилоят бўлими ҳам солиқ тўловчиларнинг вилоятдаги яқин ёрдамчисига айланган. Солиқ ва солиқ солиш масалалари, бухгалтерия ҳисоботларини ташкил этиш, юритиш, солиққа оид саволларга ёзма, оғзаки ёки телефон орқали жавоб бериш, солиқ ҳисоботларини электрон шаклда жўнатиш, солиқ қонунчилигига киритилаётган ўзгартиришлардан солиқ тўловчиларни хабардор қилиб бориш РАММнинг асосий вазифаларига киради.

Бўлимимиз томонидан кейинги йилларда солиқ тўловчиларга интерактив хизматлар тармоғидан кенг фойдаланиш имкониятлари яратиб берилмоқда. Ушбу тармоқ орқали вилоятимизнинг Учқудуқ, Қизилтепа, Нурота, Кармана ва Хатирчи туманлари ҳамда Зарафшон ва Навоий шаҳарларида малакали мутахассислар солиқ тўловчиларга солиқ ҳисоботларини электрон кўринишда жўнатиш қоидаларини ўргатдилар. Бунинг натижасида бугунги кунда асосан Навоий, Зарафшон, Учқудуқ шаҳарларида фаолият юритаётган хўжалик субъектларидан 50-60 фоиз ҳисоботлар электрон шаклда жўнатилмоқда. 

2013 йилнинг бугунги кунига қадар Бўлимимиз солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар ҳақида жойларда бир нечта семинарлар уюштирди. Бундай амалий суҳбатлар чоғида солиқ тўловчилар, айниқса, янги иш бошлаётган кичик бизнес субъекти вакиллари ўзларининг тадбиркорлик, солиқ ва бошқа масалаларга оид саволларига жавоблар олишди, қонунчиликда белгиланган имтиёзлар билан танишдилар. Бундай учрашувларда хусусий сектор вакилларига ўқув қўлланма ва бошқа тарқатма материаллар бериб келинмоқда.

 И.СИДДИҚОВ,

ДСҚ ҳузуридаги РАММ Навоий бўлими маслаҳатчиси.

Прочитано: 1963 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика