Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 24 / Қарор ва ижро

КИБЕР-ЖИНОЯТГА ҚАРШИ КИБЕР-ХАВФСИЗЛИК

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2005 йил 5 сентябрда қабул қилинган «Миллий ахборот-коммуникация тизимларининг компьютер хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш доирасида Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази (Uzinfocom) ҳузурида Компьютер ҳодисаларига чора кўриш хизмати (UZ-CERT) ташкил этилди.

 

UZ-CERT хизмати мутахассисларининг айтишича, барча ташкилот фаолиятини батафсил ўрганиш, мувофиқлаштириш кибер-таҳдидларга қарши курашга ёрдам бермоқда. Интернет-фирибгарлик ёки фойдаланувчилар махфий маълумотларидан ноқонуний фойдаланиш энг кенг тарқалган ана шундай хавфлардан ҳисобланади. Бундай қинғир мақсадларга, одатда, сервис ичида машҳур брендлар номидан электрон хатлар ва шахсий маълумотларни оммавий тарқатиш орқали эришилади.

Кибер-жиноят бутун дунёда оддий жиноятларга тенглаштирилмоқда, уларни содир этган шахслар эса қонун бўйича жазоланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб, ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш, компьютер тизимига рухсатсиз кириб содир этилган ўғирлик, ахборотни ноқонуний тўплаш, уни ошкор этиш ёки ундан фойдаланиш каби компьютер жиноятлари кўзда тутилган. UZ-CERT хизмати ходимлари кибер-жиноятни текширишда жиноят изини яшириш мақсадида йўқ қилинган маълумотларни қайта тиклайди.

Жиноятчилар тармоқлар базавий узеллари ва ахборот ресурслари ишлаш қобилияти, тизимдаги ахборотнинг бузилишига сабаб бўладиган ҳужумлар, шунингдек маъмурий имтиёзларга эга бўлишга қаратилган турли тармоқ ҳужумлари ҳамда миллий ахборот ресурслари ва алоҳида хостларга йўналтирилган «хизмат кўрсатишни рад этиш» ҳужумларини (DoS ва DdoS-ҳужумлар) уюштирмоқда. Хакерлар кўп ҳолларда бошқалардан ажралиб туриш ниятида компьютер вируслари ва зарарли дастурларни яратиш ҳамда тарқатишга ҳам тайёр.

Ёвуз ниятли шахслар ахборот тизими ҳимоясини бузиб, унинг фаолиятини издан чиқарадиган зарарли дастурларни киритмоқда. Сайтга кираётган фойдаланувчи эса кўпинча яширин хавф остида қолаётганини ўйламайди. Негаки, яхши безатилган ва тегишли равишда тўлдирилган ресурс, бир қарашда, беозор кўрингани билан, катта зарар етказиши мумкин.

Компьютердан фойдаланувчининг тизими ва ускуналарининг ҳимояланиш даражаси унинг ахборот технологияларини яхши билиши, ўз маълумотларини ҳимоя қилиш ҳамда компьютерининг ишлаш қобилиятини сақлай олишига ҳам боғлиқдир. Ихтисослаштирилган ҳимоя дас­турлари – антивируслар шахсий компьютерни ҳимоя қилишнинг энг замонавий ва ишончли воситаси бўлиб қолмоқда. Ижтимоий тармоқлар ва бошқа интернет-ресурсларга кириш учун фақат браузерни очишни биладиган фойдаланувчи учун антивируснинг энг муҳим вазифа-си – максимал хавфсизликни таъминлаш.

Шу билан бирга, кибер-хавфсизликни таъминлашда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, хусусан, маълумотлар узатиш бўйича глобал тармоқ хизматларини тақдим этаётган, халқаро ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятини яратаётган ва интернет-кафелар ташкил қилаётган турли хўжалик субъектлари ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Пойтахтимиздаги айрим интернет-кафелар маъмурларининг сўзларига кўра, ахборот хавфсизлигини таъминлаш энг муҳим вазифалардан биридир. Бунда сигнатуралари ҳар куни янгиланадиган энг сўнгги антивируслардан фойдаланиш яхши самара беради. Шунингдек лицензияга эга дастурий таъминотдан фойдаланиш ҳам муҳимдир.

Мобил алоқа тизимларининг шиддат билан ривожланиши, энг янги технологияларнинг замонавий мобил алоқа қурилмаларига интеграциялашуви мобил телефонлар учун яратилаётган зарарли дастурий таъминотлар  кўпайишига олиб келмоқда. Кўп ҳолларда телефондан фойдаланувчиларнинг телефони зарарли дастурлар билан зарарлангани ёки зарарланмаганини аниқлаши жуда қийин. Профилактика мақсадида ўрнатилган иловаларни тез-тез текшириб туриш, нотаниш иловаларни эса ўчириб ташлаш зарур. Батарея қувватининг тез йўқолиши, интернет мавжуд бўлса-да, маълумотлар трафикининг тезлик билан ошиши, контент-хизматлар ва халқаро хизматларга пулли SMSлар юбориш, тизимнинг аввал ўрнатилган дастурларни қайта ўрнатишни рад қилиши, мобил қурилманинг автоматик тарзда қайта юкланиши зарарланишнинг энг аниқ белгиларидандир.

Мамлакатимизнинг давлат муассасалари, банклари ва вазирликлари автоматлашган ахборот тизимлари ва дастурий комплекслар билан кенг таъминлангани уларнинг тезкор фаолият кўрсатиши, турли операцияларни бажаришига хизмат қилмоқда. Шу боис мамлакатимизда барча давлат ахборот тизимлари хавфсизлигини таъминлаш борасида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда, кибер-таҳдидларга қарши ишонч-ли тизим яратилган.

ЎзА материали асосида.

 

Прочитано: 5624 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика