Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 18 / Бевосита мулоқот

ФАРҚНИ ҚАЕРГА ҚАЙД ЭТИШ КЕРАК?

– Хорижий валютанинг олди-сотдиси бўйича операцияларни акс эттиришда 22-сон БҲМС «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»1 ва Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисида низомга2 амал қилиш керак.

Хорижий валютани харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар ҳисобда уларни содир этиш санасида ЎзР Марказий банки курси бўйича сўм эквивалентида акс эттирилади. Ваколатли банклар валютани одатда ЎзР МБ курсидан фарқ қиладиган валюта бозори курси бўйича сотишлари ва сотиб олишлари боис харид (сотиш) кунида валюта бозори курси бўйича сотиб олинган (сотилган) хорижий валютанинг сўм эквиваленти қиймати билан ЎзР МБ курси бўйича сотиб олинган (сотилган) хорижий валютанинг сўм эквиваленти қиймати ўртасида курс фарқлари юзага келади.

Хорижий валютани харид қилишда қуйидагилар юзага келади:

ижобий курс фарқи – валюта ЎзР МБ томонидан унга мулк ҳуқуқи ўтиши санасида белгиланган курсдан паст нархда сотиб олинганда. Ижобий курс фарқи молиявий фаолиятдан даромадлар таркибида 9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» ҳисобварағи кредити бўйича акс эттирилади;

салбий курс фарқи – валюта МБ томонидан унга мулк ҳуқуқи ўтиши санасида белгиланган курсдан юқори нархда сотиб олинганда. Салбий курс фарқи молиявий фаолият бўйича корхонанинг сарфи сифатида 9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» ҳисобварағи дебети бўйича акс эттирилади.

Хорижий валютани сотишда тескари вазият юзага келади – ижобий курс фарқи Марказий банк курсидан юқори нархда, салбий курс фарқи эса ЎзР МБ белгилаганидан паст курсда сотганда юзага келади.

Прочитано: 2186 раз(а)

Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика