Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамда Ахборот хизмати Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида аграр соҳа қонунчилигини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоконференция ўтказдилар. Унда депутатлар ва Фермер хўжаликлари уюшмаси, бир қатор вазирлик ва идоралар, вилоят ҳокимият органлари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Қўмита раиси Муҳаммадюсуф Тешабоев қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Қўмитанинг аграр соҳани тартибга соладиган ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича иши тўғрисида сўзлаб берди. Бугунги кунга келиб 17 қонун ва 110 дан зиёд қонуности ҳужжати қабул қилинган. Бу борадаги иш давом этяпти. М.Тешабоевнинг таъкидлашича, ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари «Фермер хўжаликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга киришдилар, Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигига уни тайёрлаш бўйича бир қатор амалий таклифлар ҳам киритилди. Ўтган давр ичида Қўмита аграр ва сув хўжалиги соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тармоқни модернизациялаш дастурининг бажарилиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ва сотиш, фермерчиликни ривожлантириш бўйича 13 тинглов ўтказди. Қишлоқ ва сув хўжалиги, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, «Ўзгеодезкадастр» давлат қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази, бошқа илмий муассасалар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. 2012 йилда Қўмита назорат-таҳлил фаолиятининг муҳим қисми аграр соҳадаги қонуности ҳужжатлари ижросини ўрганишга қаратилди. 2010–2012 йилларда тармоқ ҳуқуқини мустаҳкамлаш, қонун ҳужжатларини амалга ошириш, янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг процессуал механизмларини яратишга бағишланган 130 дан ортиқ тадбир, шу жумладан 12 конференция, 30 семинар, 25 давра суҳбати, 27 кенгайтирилган мажлис ва 50 амалий учрашув ўтказилди. Қўмита аъзолари қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга ошириш бўйича 380 дан ортиқ таклиф ишлаб чиқди. Тадбир доирасида Қўмитанинг фаолияти тўғрисида видеоролик намойиш этилди, у тайёрлаган бюллетень ва «Ўзбекистон Республикасининг аграр қонунчилиги» китобининг тақдимоти ўтказилди. Видеоконференция унинг иштирокчиларига реал режимда мурожаат қилиш, ахборотни интерфаол тарзда айирбошлаш имконини берди. Қўмита аъзолари саволларга жавоб берибгина қолмай, уларнинг айримларини жойнинг ўзида ҳал этишга ёрдам ҳам бердилар. Саволлар эса, айниқса минтақалардан, кўп эди. Чунончи, мисол учун, Сурхондарё вилоятидаги балиқ хўжалиги раҳбари Бобомуродов ўз тармоғидаги имтиёзлар тўғрисида мутасаддилардан батафсил ахборот олди. Гулнора АБДУНАЗАРОВА, махсус мухбиримиз.
- Қонун ижодкорлари нималар устида ишлашмоқда
- Интеграция
- Ижтимоий таъминот
- Долзарб мавзу
- Кадрлар бўлими
- Криминалист хотиралари
АГРАР ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСИ
Вы отправляете ссылку на текущую статью | ||
Кому(e-mail)*: | ||
От (имя)*: | ||
Комментарий: | ||
Вы можете оставить свой комментарий.
Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения. |