Norma.uz

Уйларни чиқинди ёрдамида иситамиз

Иссиқлик энергиясига харажатларни қисқартириш ва унинг тармоқларда йўқолишини камайтириш мақсадида киевликлар уйларни мустақил ишлайдиган кичик қозонхоналар билан жиҳозлашни таклиф этмоқдалар. Иссиқлик трассалари кўчани бекорга иситмаслиги учун ҳар бир квартирада сув, газ ва иссиқлик ҳисоблагичларини ўрнатиш ҳамда эски иссиқлик тармоқларини капитал реконструкция қилиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун салмоқли харажат қилишга тўғри келади. Маблағни қаердан олиш мумкин? Бунинг бир йўли – тармоқларни концессияга бериш.

Киевликлар биноларни иситиш учун тикланувчи энергиядан ҳам фойдаланишни таклиф қилмоқдалар. Масалан, «Киевзеленстрой» чиқиндиларини қипиққа айлантириб, брикетларга пресслаш ва иситишда фойдаланиш мумкин. Ёки Вена тажрибасини қўллаш лозим, у ерда заводда маиший чиқиндини қайта ишлашдан чиқадиган иссиқлик билан бинолар иситилади.

Муқобил энергияни ҳам қўллаш таклиф этилмоқда. «Киев – серқуёш шаҳар, бу ерда қуёш батареяларидан фойдаланиш мумкин. Ишни маъмурий бинолардан бошлаш – барча томларда электр энергияси ишлаб чиқарадиган шундай батареялар ўрнатиш керак», – дейди экспертлар.

Хорижий матбуот материалларидан.

Прочитано: 2214 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика