Norma.uz

Қўшним сув оқизяпти...

Мен кўп қаватли эски уйнинг юқори қаватида яшайман. Мендан пастки қаватда яшайдиган қўшни аёл таъмирлаш вақтида умумий канализация устунининг ўз квартирасидаги қисмини алмаштирди, бироқ мени бундан огоҳлантирмади. Энди квартиралар ўртасидаги эски ва янги қувурлар туташган жойда сув сизиб оқадиган бўлиб қолди, бунинг оқибатида мен канализациядан нормал фойдалана олмаяпман, чунки сув озгина очилганда ҳам у тез оқиб чиқади, натижада бир қават пастдаги квартирани сув босади. Қўшни мен устунни ўз ҳисобимдан таъмирлашимни талаб қиляпти. Унинг талаби тўғрими?

Л.Лисова.

Тошкент шаҳри.

 

– Умумий қоидаларга кўра уй-жой мулкдорлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини бузмаган ва қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатларига зиён етказмаган ҳолда, мана шу уй-жойга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, уни тасарруф этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бунинг учун улар уй-жойга ва умумий фойдаланиладиган жойга хизмат кўрсатишни ташкил этиш тартибини мустақил белгилайдилар. Бунда ижарага олувчилар, ижарадорлар ва турар жой мулкдорлари турар жойларнинг сақланишини таъминлаш, ўзлари бевосита фойдаланадиган турар жойга, шунинг¬дек санитария-техник ва бошқа асбоб-ускуналарга эҳтиётлик билан муносабатда бўлишлари шарт (Турар жойларни ва уй атрофидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларининг1 10, 11-бандлари).

Кўп квартирали уйнинг умумий жойлари, таянч ва тўсиқ конструкция¬лар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўралма) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чордоқлар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуналар ва қурилмалар мулкдорларнинг умумий мол-мулки ҳисобланади. Умумий мол-мулк жой мулкдорларига умумий улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади, ундан фойдаланиш ҳуқуқи жой мулкдорининг умумий мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқидаги улушига боғлиқ эмас, ва у асл ҳолида ажратиб берилиши мумкин эмас («Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг2 28, 29-моддалари).

Улушли мулкда бўлган мол-мулкни тасарруф этиш, унга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш унинг барча иштирокчилари келишувига кўра амалга оширилади. Хусусан, кўп квартирали уйда ва шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасига эгалик қилиш ҳамда умумий мол-мулкдан фойдаланиш турар жойларнинг ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг барча мулкдорлари келишувига кўра амалга оширилади, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса мулкдорлардан исталган бирининг даъвоси бўйича суд томонидан белгиланади (Фуқаролик кодексининг 218, 219-моддалари; Уй-жой кодексининг 127-моддаси).

Шу тариқа, кўп квартирали уйни сақлаш ва таъмирлашнинг барча масалалари энди уй-жой мулкдорлари зиммасига юкланган. Шу сабабли мазкур масалани биринчи навбатда сиз ва қўшнингиз аъзо бўлган ХУМШ кўриб чиқиши керак. Сиз мажбурий аъзолик бадаллари тўлашингиз ва уйдаги умумий хўжаликни сақлашга доир бошқа умумий харажатларни амалга оширишингиз боис ширкат бошқарувидан канализация устунини таъмирлашни ёки сиз уни таъмирлашга сарфланган маблағларни бўлғуси тўловлар ҳисобига инобатга олишни талаб қилишга ҳақлисиз («Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонун 30-моддасининг олтинчи қисми). Агар масала ҳал қилинмаса, даъво билан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилишингиз мумкин.

Римма СОЛОДОВНИКОВА,

эксперт-юристимиз.

 

 

 

Прочитано: 2083 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика