Norma.uz

Ҳомий бўлса бас, лекин...

Шаҳримиздаги деярли ҳар бир кўп қаватли уй олдида болалар майдончалари мавжуд. Тўғри, уларнинг ҳаммаси, жуда кам ҳоллардан ташқари, аянчли ҳолга тушиб қолган. Арғимчоқлар синган, қиячалар эгилиб кетган ва ҳоказо.

Бироқ ушбу майдончаларнинг стандарт нормаси: қиячалар, камалак, ҳайвонларнинг ҳайкалчалари – ёш болалар учун мўлжалланган. Каттароқ ёшдаги болалар учун уларнинг қизиғи йўқ. Натижада уларнинг сарфланмаган ғайрати салбий томонга қулоч ёяди. Атрофдаги ҳамма нарсани бузиб-янчиб ташловчилар ана шулардир. Уларни мақтаб мақтолмайсан, бироқ айблашга ҳам шошилмаслик керак.

Баъзи жойларда тўр билан ўралган, футбол, баскетбол, волейбол ўйнаш учун мослаштирилган майдончаларни кўрамиз. Бизда улар ҳозирча жуда кам. Уларни ким ва нималарнинг ҳисобига қўйиши менга номаълум. Уларни ҳамма жойга ўрнаштириб кетавериш ҳам амалда мумкин эмас. Бироқ бизнинг мавзеимизда, бахтимизга, бундай имконият бор. Бизнинг уйимиз олдида бўш майдонча бор, унда ана шу конструкцияни жойлаштирса бўлади. Бундай майдончани қуриш учун қаерга мурожаат қилиш кераклигини айтсангиз.

О.Горбунова.

– Мазкур масала бўйича тушунтириш олиш учун биз Чилонзор туман ҳокимлигининг маданият ва спорт ишлари бўйича бўлим мудири Шуҳрат ҲАМРОЕВГА мурожаат қилдик.

– Шуҳрат Иброҳимович, ҳақиқатан ҳам сунъий чим ётқизилган спорт мини-иншоотлари шаҳар ландшафтига борган сари фаолроқ киришиб кетяпти. Уларни ким ва нималарнинг ҳисобига қуради? Мини-спорт майдончаларини жиҳозлашга рухсатнома олишнинг тартиби қандай?

– Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан ҳар йили шаҳарни ке-йинги йилга ободонлаштириш тадбирлари ишлаб чиқилади ва йил охирида тасдиқланади. Хусусан, уй-жой мавзеларида болалар майдончаларини яхшилаш бўйича ҳам тадбирлар белгиланади.

Уларни жиҳозлаш анчагина маблағ талаб қилади. Айни шу боис майдончани қуриш учун сиз аввало ҳомий топишингиз керак. Агар у ўз ҳисобига ҳовлингизда майдончани жиҳозлашга тайёр бўлса, ҳомий туман ҳокимлигига уни танланган ер участкасида жиҳозлаш имкониятини кўриб чиқиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиши керак. Ушбу аризани туман архитектори кўриб чиқиши ва уни туман ҳокимлиги тасдиқлаши керак.

Зеро қурилиш учун участка танлаганда унинг ҳудудида ер ости коммуникациялари мавжудлигини ҳисобга олиш зарур, акс ҳолда уларни таъмирлаётганда тайёр майдонча шикаст ейди. Шунингдек ҳомий яқин атрофдаги уйларда яшовчиларнинг қўллаб-қувватлашига эришиши ҳам муҳим. Бунинг учун уларнинг умумий йиғилиши чақирилади ва баённома тузилади, унда аҳолининг спорт майдончасини қуришга рухсат бериш тўғрисидаги қарори қайд қилинади. Акс ҳолда ҳеч қандай майдонча ҳақида сўз бориши мумкин эмас. Ушбу ва бошқа талабларга риоя этилганда ва қурилишга архитекторнинг розилиги олинганда ҳоким тасдиқланган лойиҳага мувофиқ майдончани жиҳозлашга рухсат бериши мумкин. Бироқ, участкага бўлган талаблар қонун ҳужжатлари билан мус¬таҳкамланмаганлигини ҳисобга олинг. Шу сабабли мазкур масалани ҳал этишга ҳар гал алоҳида тартибда ёндашилади.

Бундан ташқари, майдончани ўрнатган ҳомий у билан боғлиқ қилинган харажатларни қоплаш учун унга киришни пулли қилиб қўйишига тайёр туринг.

Ольга КИРЬЯКОВА,

мухбиримиз.

 

 

Прочитано: 2008 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика