Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 18 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

МАҲАЛЛА – НАЗОРАТЧИ ВА ТАДБИРКОРГА МАСЛАҲАТЧИ

27 апрелда Президент ЎРҚ-350-сон Қонунни имзолади, у билан «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририни тасдиқлади. Унда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тегишли ҳудудда тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратига доир қўшимча ваколатлари назарда тутилган. Шунингдек уларга коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари кўрсатадиган хизматлар сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этишни назорат қилиш ҳуқуқи берилган.

Ўзгартиришларга мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз ҳудудларидаги тадбиркорлик фаолияти субъектлари, шу жумладан оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар олинишида кафил бўла оладилар. Улар давлат ва хўжалик бош-қаруви органлари, банклар, ННТ ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда кам таъминланган оилалардан бўлган ёшларга, шу жумладан уларга никоҳ тузишда ва тўй тадбирларини ўтказишда қўшимча моддий ёрдам кўрсатишга ҳақлилар.

Маҳалла қўмиталари ўз ҳудудларида тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида маслаҳат марказлари ташкил этиш ваколатига эгадирлар. Бундай марказлар юридик шахс бўлмайди. Улар фаолияти билан боғлиқ харажатлар фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ўз маблағлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади.

 Давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар вакиллари, шунингдек фуқаролар маслаҳат марказларининг ишида қатнашиши, хусусан, қисқа муддатли курсларда таълим бериши, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатлар бериши мумкин.

Тегишли ҳудудда яшовчи фуқаролар ва унда жойлашган юридик шахслар учун маслаҳат марказлари:

иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби, тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосларини ўргатиш бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этиши, шунингдек уларга тадбиркорлик фаолияти субъектларига имтиёзлар ва преференциялар ҳақида маълумот бериши;

бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари билан биргаликда ёшларнинг ўз ҳудудларида жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ишга жойлашишига кўмаклашиши;

фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашиши;

тадбиркорлар ва ҳунармандларга имтиёзлар, преференциялардан фойдаланишда, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида кредит олиш учун ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашиши мумкин.

Қонун «Халқ сўзи» газетасида расман чоп этилган кун – 2013 йил 23 апрелдан кучга кирди.

 

ОҚСОҚОЛЛАР ЎЗ МАҲАЛЛАСИДАН САЙЛАНАДИ

23.04.2013 йилдаги ЎРҚ-351-сон Қонун билан «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг (29.04.2004 йилдаги 609-II-сон) янги таҳрири тасдиқланди.

Аввалгидек 18 ёшга тўлган фуқаролар сайловларда иштирок этиш ҳуқуқига эга, бироқ бунда шундай аниқлаштириш киритилган – улар шаҳарча, қишлоқ, овул, шунингдек шаҳардаги, шаҳарчадаги, қишлоқдаги, овулдаги маҳалла ҳудудида доимий яшовчи фуқаролар бўлиши керак.

Илгари бўлганидек раис (оқсоқол) ва унинг маслаҳатчилари фуқаролар йиғини томонидан 2,5 йил муддатга сайланади. Сайловларни ўтказиш муддатларини эса эндиликда Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши улар бошланишидан камида 2 ой олдин белгилайди. Фуқаролар йиғинларига сайловларни ташкил этиш ва ўтказишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳудудий комиссиялар тузилади. Қонуннинг янги таҳририда Олий Мажлис Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси тузилиши назарда тутилган.

Ишчи гуруҳнинг ваколатлари сақланиб қолди, у фуқаролар йиғини раиси (оқсоқол) лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни тайёрлайди ва туман ёки шаҳар ҳокими билан келишиш учун тегишли комиссияга уларни тақдим этади. Бироқ эндиликда ҳужжатларга номзодларнинг ўз номзоди кўрсатилишига ёзма розилигини илова қилиш зарур. Ҳоким ҳужжатларни кўриб чиқиб, ўзининг номзодлар бўйича асослантирилган хулосаларини кейинчалик ишчи гуруҳларга топшириш учун юбориши керак.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга қўйиладиган талаблар ҳам кенгайтирилди. Чунончи, олий маълумот ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлишдан ташқари улар Ўзбекистон фуқаролари бўлиши, бевосита сайловга қадар камида 5 йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларда ёхуд тадбиркорлик ва бош¬қа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига эга бўлиши керак. Аввалгидек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиш керак.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган ёки суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларгина эмас, балки оғир ёхуд ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар, шунингдек ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар ҳам фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига сайланиш учун номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмас. Ушбу чеклов диний ташкилотларнинг профессионал хизматчиларига ҳам татбиқ этилади.

Маслаҳатчилар лавозимларига номзодлар йиғин ҳудудида доимий яшайдиган фуқароларнинг фикрлари инобатга олинган ҳолда Ишчи гуруҳ томонидан кўрсатилади.

Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда чақирилади ва ўтказилади дея аниқлик киритилди.

Қонун «Халқ сўзи» газетасида расман эълон қилинган кун – 2013 йил 24 апрелдан кучга кирди.

 

I РАЗРЯДДАН ПАСТ БЎЛМАСИН

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (30.04.2013 йилдаги ЎРҚ-352-сон) билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланганидан оз бўлмаган миқдорда этиб белгиловчи ўзгартиришлар киритилди.

 Чунончи, «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонунда (26.04.2012 йилдаги ЎРҚ-27-сон) тегишинча томонларнинг келишувига кўра белгиланадиган оилавий корхона иштирокчилари ва ёлланма ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори ўзгартирилди. Илгари у қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан паст бўлмаслиги керак эди.

Меҳнат кодексига (21.12.1995 йилдаги 161– I-сон Қонун билан тасдиқланган) киритилган ўзгартиришлар билан МК билан кафолатланган меҳнат ҳақи

ЯТСнинг биринчи разряди бўйича белгиланганидан оз бўлмаган миқдорда бўлиши керак дея тузатиш киритилди.

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга (25.05.2000 йилдаги 69– II-сон) киритилган ўзгартиришларга кўра тадбиркорлик фаолияти субъектлари меҳнат шартномаси (контракти) бўйича ишловчи шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан паст бўлмаган ҳолда ўрнатишлари керак (илгари у қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан паст бўлмаслиги керак эди).

МЕЛИОРАТОРЛАРГА ИМТИЁЗЛАР

Президентнинг 19.04.2013 йилдаги ПФ-4533-сон Фармони билан Президентнинг «Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (29.10.2007 йилдаги ПФ-3932-сон) қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

Уларга мувофиқ Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича пудрат ва бошқа хизмат кўрсатиш ташкилотлари амалга оширадиган ишлар ва хизматларни қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилиш даври 2017 йилгача узайтирилган.

«Ўзмелиомашлизинг» ихтисослаштирилган лизинг компанияси бўшайдиган маблағларни мелиорация техникаси етказиб берилишини молиялаштириш манбаларини тўлдиришга мақсадли йўналтирилган ҳолда умумдавлат ва маҳаллий солиқлар тўлашдан, шунингдек сотиб олинадиган мелиорация техникаси учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этиш даври 5 йилдан 10 йил муддатга оширилди.

2013–2017 йиллар мобайнида «Ўзмелиомашлизинг» Давлат лизинг компаниясининг «Мелиомашлизинг¬сервис» шуъба корхонаси Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган товарлар, мелиорация техникасига, машина ва механизмларга техник ҳамда сервис хизмати кўрсатиш учун харид қилинадиган эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар учун бож тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинди.

 

ТОМЧИЛАБ СУҒОРИШНИ ЖОРИЙ ЭТИШ – МАЖБУРИЯТ

Президентнинг 19.04.2013 йилдаги ПҚ-1958-сон қарори билан 2013–2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастури маъ-қулланди.

Унда белгиланишича, 2013 йилнинг

1 майидан бошлаб мева-сабзавотчилик, узумчилик ва полиз маҳсулотларини етиштириш учун ер участкаларини бериш бўйича ижро этувчи ҳокимият органлари билан қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари ўртасида тузиладиган ижара шартномаларида, қоида тариқасида, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан томчилатиб суғориш тизимини ва сув тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш бўйича инвестиция мажбурият¬ларини олиш назарда тутилади.

Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси фаолия¬тини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига (31.10.2007 йилдаги ПҚ-718-сон) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Улар билан Жамғарманинг вазифаларига тузатиш киритилди. Унга «Ўзмелиомашлизинг»дан мелиорация техникаси, машина ва механизмларни харид қилишга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича маълумотларни сўраш ҳуқуқи берилди.

Жамғарма Кенгашининг ваколатлари кенгайтирилди – у инвестиция дастурига киритилган объектларнинг устуворлиги ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг тайёрлигидан келиб чиққан ҳолда, тасдиқланган лимитлар доирасида, ирригация-мелиорация объектларининг рўйхати ва прогноз параметрларига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқини олди.

 

МАНФААТЛАРИМИЗГА ЗИД ЭМАС

Президентнинг 25.04.2013 йилдаги ПҚ-1960-сон қарори билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки бошқарувчилари Кенгашининг 30.09.2011 йилдаги 137 ва 138-сонли резолюциялари билан маъқулланган Европа тикланиш ва тараққиёт банкини таъсис этиш тўғрисидаги Битимнинг 1 ва 18-моддаларига тузатишлар қабул қилинди.

Ушбу тузатишлар Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Жанубий ва Шарқий Ўрта ер денгизи мамлакатларидаги фаолияти соҳасига йўналтирилган бўлиб, Европа тикланиш ва тараққиёт банкига аъзо исталган давлатда махсус жамғармаларнинг маблағларидан фойдаланишга имкон беради. Уларнинг қоидалари халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ бўлиб, Ўзбекистон халқаро мажбуриятларига зид эмас.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, молия вазирига Европа тикланиш ва тараққиёт банкига мазкур тузатишлар Ўзбекистон томонидан қабул қилинганлиги тўғрисида билдиришнома йўллаш топширилди.

 

КЕЛИШИШ ТАРТИБИ СОДДАЛАШДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2013 йилдаги 108-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (6.07.2004 йилдаги 318-сон) ўзгартиришлар киритилди.

Уларга мувофиқ ариза берувчига мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқи берилганлиги учун бирйўла тўланадиган бир марталик йиғимлар миқдорлари Молия вазирлиги билан келишган ҳолда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланади. Лаборатория синовларини ўтказганлик, мувофиқлик сертификатини расмийлаштирганлик ва берганлик учун тўлов тартибини келишиш таомили аввалгидек қолди.

Қарор билан штрихли коднинг оригинал – макетини тайёрлаш ва бериш қиймати белгиланадиган тарифларни Монополиядан чиқариш давлат қўмитаси билан келишиш ҳақидаги талаб бекор қилинди. У Молия вазирлигида декларация қилинган тарифлар бўйича белгиланади.

 

ГЎШТ СОТУВЧИЛАРНИНГ САВДОСИ ОСОНЛАШТИРИЛДИ

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлигининг қарори (АВ томонидан 22.04.2013 йилда 1610-1-сон билан рўйхатдан ўтказилди) билан Савдо шохобчалари ва бозорларда гўшт маҳсулотларини сотишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди.

Шуни эслатиб ўтамизки, Президент¬нинг «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон) билан турғун савдо шохобчаларида гўшт маҳсулотларини сотиш учун ветеринария-санитария хулосасини олиш бекор қилинган эди.

Шу муносабат билан Йўриқномадан бозорларда ва савдо шохобчаларида гўшт маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун ветеринария-санитария хулосасини олиш ёки унинг мавжуд бўлишини талаб этувчи меъёр чиқариб ташланди. Эндиликда бунинг учун тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар ва юридик шахсларда санитария хулосаси бўлиши етарлидир.

Бундан ташқари, шахслар бозорларга гўшт маҳсулотлари сотувчилари сифатида ишга кириши учун ветеринария-санитария курсларида таҳсил кўришлари зарур эмас.

Гўшт маҳсулотларини фақат санитария нормаларининг барча талабларига жавоб бера оладиган, совутиш ускуналари билан жиҳозланган ҳамда санитария хулосаси бор стационар савдо шохобчаларида сотишга рухсат этилади. Ветеринария-санитария нормаларига мувофиқлик ҳақидаги талаб қарор билан чиқариб ташланди.

 

МИКРОКРЕДИТОРЛАРГА ЯНГИ ТАЛАБЛАР

Марказий банк бошқарувининг қарори (АВ томонидан 25.04.2013 йилда 1642-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Улар билан микрокредит ташкилотлари амалга ошириши мумкин бўлмаган хатти-ҳаракатлар рўйхати кенгайтирилди. Эндиликда улар илгари назарда тутилганидек нафақат қарз мажбуриятларини чиқаришга ҳамда юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар (депозитлар) қабул қилишга ҳақли бўлмай, балки жисмоний шахслардан, муассислар (иштирокчилар, мулкдорлар) бундан мус¬тасно, қарз маблағларини жалб этишга, шунингдек ўз муассислари (иштирокчилари, мулкдорлари) мажбуриятлари бўйича кафил бўлишга ёхуд уларга мажбуриятларини бажаришларини таъминлашнинг бошқа усулларини тақдим этишга ҳам ҳақли эмаслар. Муассис жисмоний шахслардан қарзлар амалда шакллантирилган устав фондининг 50%идан ошмаслиги керак.

Шунингдек қарор билан ишончга асосан бериладиган кредитларнинг миқдори чекланган. У амалда шакллантирилган устав фондининг 10%идан ошмаслиги керак.

Тақдим этилган ҳужжатларга қисқача шарҳларни

эксперт-юристимиз

Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Прочитано: 3608 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика